Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Врач конспекти

ТИББИЁТ ХОДИМИНИНГ МАЪНАВИЙ КЎМАКЧИСИ

Пойтахтимиздаги "Янги аср авлоди" нашриётида А. Усмонхўжаев, Р. Салиходжаева, Ш. Ризаев, Ў. Абилов ва М. Тўрахонова муаллифлигида ҳамда тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Алимов умумий таҳрири остида "Тиббиёт ходимлари маънавияти" китоби чоп этилди. Китоб ўзидаги чуқур фалсафий ифодалари, мазмунли ва маънодор фикрлари билан ғоят аҳамиятлидир.

Тиббиёт ходими маънавияти – бу аслида жуда кенг тушунча бўлиб, унда соҳа ходимларининг маънавий фазилатлари, уларнинг маданий ва маърифий қарашлари ўз ифодасини топади. Таъкидлаш ўринлики, маънавият – аждодларни авлодларга, ўтмишни бугунга, бугунни эса келажакка боғловчи кўприк ҳисобланади. Маънавиятли инсон, имонли, виждонли, иродаси мустаҳкам, баркамол шахс эканлиги сир эмас. Зеро, мустақилликнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда айнан ана шундай соғлом фикрли, иродали, юксак маънавиятли, баркамол авлодни тарбиялашга катта эътибор берилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг "Юксак маънавият – енгилмас куч" асари эса ҳар бир соҳа вакилларининг маънавияти юксалишига, жумладан, тиббиёт ходимларининг касбий салоҳияти ва маънавий дунёсини бойитиш учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

"Тиббиёт ходимлари маънавияти" китоби бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир. Китоб тўртта бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим ўзининг кенг қамровлилиги билан ажралиб туради. Хусусан, "Маънавият – қалб кўзгуси" деб номланган биринчи бўлимда маънавият, Ватан туйғуси, миллий ғоя каби ўнлаб тушунчалар ҳақида жуда муҳим фикрлар берилган.

"Маънавият кўпроқ инсоннинг ички, ботиний, яширин дунё¬сини акс эттиришдир. Инсоннинг ички ботиний дунёси эса мисоли гавҳар тўла тубсиз денгиздир. Бу денгиздан қанча гавҳар олсангиз тугамагани сингари инсон ички дунёси ҳам тубсиз, ранг-баранг намоён бўлаверади. Инсон қалбига, ботиний дунёсига қанчалик чуқур кириб борсангиз, шунчалик янгидан-янги қирраларни кашф этамиз" дейилади китобда. Демак, тиббиёт ходимлари энг аввало, инсон қалбига чуқур кириб бориши, унга йўл топиши керак. Шифокорлар зиммасида аҳолининг сиҳат-саломатлиги ва ҳаё¬тини сақлашдек ғамхўрлик масъу¬лияти бор экан, улар ўз касбларига ҳалол, юксак масъулият ҳисси билан ёндашиши, маънавий бурчлари ва деонтологик маданиятига содиқ бў¬лишлари талаб этилади.

Китобнинг иккинчи бўлими "Тиббиёт ва маънавий мерос" деб номланган. "Тиббий мерос" деганда кўз олдимизда улуғ олим, тиббиёт дарғаси Абу Али ибн Сино намоён бўлади. Шу боис ҳам битта боб аллома ҳаёти ва ижоди, унинг тиббий, маънавий, фалсафий қарашларига бағишланган. Айниқса, китобда улуғ алломанинг "Тиб қонунлари" асари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар келтирилган. Ушбу асар инсон танасининг соғлом ва носоғлом пайтидаги ҳолатларига нисбатан илмий ёндашувда фойдаланилган жаҳондаги биринчи китоб ҳисобланади.

Китобнинг мазкур бўлимида Буқрот (Гиппократ), Маймонид, Ўзбекистон шифокорлари қасамёдлари ўз ифодасини топган.

"Тиббиёт ва маънавият" деб аталувчи учинчи бўлим китоб мазмун-моҳиятини тўла маънода очиб берган. Жумладан, тиб¬биёт деонтологияси – тиббиёт ходимининг бурчи, одоби ҳақидаги фан тўғрисида муҳим аҳамият-га эга маълумотлар баён этилган. "Ўз умрини савоб иш – табибликка бахш этган одам, энг аввало, сахий, мурувватли, соддадил, ҳақ¬гўй, беғараз ва адолатпарвар бўлмоғи керак. Ташқи қиёфаси эътиборга лойиқ, камсуқум ва камгап, очиқ чеҳрали, боқишлари мулойим ва табассумли, озода ва камтарин кийинган бўлиши лозим. Зеро, унинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари бемор ва унинг қариндошлари орасида ҳурмат ва ишонч туйғусини уйғота олсин. Тиббиёт ходимининг самимийлиги у қилмоқчи бўлган муолажанинг аввалидир" деган фикрлар (Ибн Сино) маънавиятли тиббиёт ходимини яққол намоён этади.

Китобнинг "Маънавият ва саломатлик" деб номланган тўр¬тинчи бўлимида ҳам маънавият тушунчасининг янги қирралари илмий ва маънавий қарашларда баён этилган. Хусусан, биоэтика, валеология, тиббиёт ва психология, оила ва жинсий ҳаёт, эмоция, стресс ҳа¬қида батафсил маълумотлар, ушбу тушунчаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти кенг таърифланган.

Шунингдек, китобда маънавият луғати, давлат рамзлари, "Фуқароларнинг соғ¬лигини сақлаш тўғрисида"ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ва "Ўз¬бе¬кистон Республикасида ёш¬ла¬р¬¬га оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қў¬шимча чора-тадбирлар тўғ¬рисида"ги Қарорлари, Ўзбе¬кис¬тон Республикаси Президентининг 451-сонли Қарори асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика ва тиббиёт таълим муассасаларида Миллий ғоя тар¬ғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган намунавий тадбирлар дастури, тиббиёт муассасаларидаги "Маънавият ва маърифат хоналари"ни жиҳозлаш бўйича тавсиялар чоп этилганки, бу тиббиёт ходимлари учун яна бир муҳим қўшимча манба саналиб, шифокорларнинг маънавиятини янада бойитади.

Хулоса шуки, мазкур китоб тиббиёт ходимларини маънавий камолотга етаклаб, уларнинг шахс сифатида такомиллашуви ва маънавий қиёфаси юксалишига хизмат қилади.

Таҳририят.

№ 30, 01.08.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.