Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Врач конспекти

МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ БОШ МЕЗОНИ

Бирламчи тиббий санитария муассасалари фаолия¬тини такомиллаштириш, тиббий хизмат сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича вазирликнинг 80-, 212-, 161-, 456- ва 11-буйруқлари чиқарилган бўлиб, айни кунда мазкур буйруқлар ижроси бирламчи тизим фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлаётганлиги барчамизга маълум. Лекин, ушбу буйруқлар ижроси жойларда қандай кечаётганлиги ва республика миқёсида ўтказилаётган семинарларнинг таҳлилий натижаларига қараганда тўлақонли бажарилмаётганлиги кузатилмоқда.

Шундай экан, юқорида баён қилинган барча буйруқлар ижро ҳолатини тизимли назорат қилиш мақсадида вазирликнинг 13-ноябрдаги 380-сонли буйруғи билан вазирликда "Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими фаолиятини мувофиқлаштириш" марказий штаби тузилди. Мазкур штаб аъзолари томонидан жойларда услубий ва амалий ёрдамлар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ жойларга буйруқлар етказилган бўлсада, афсуски айрим шифокор ва ҳамширалар ҳанузгача уларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етмаяптилар. Шу боис, аҳоли ҳам ушбу буйруқлар моҳиятидан бехабар қоляпти. Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси мутахассиси Барно Одилова билан суҳбатда бўлдик.

– Мустақиллик йилларида соғ¬лиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижасида аҳолига бирламчи тиббий-санитария хизмати кўрсатиш соҳасида тубдан ўзгаришлар амалга оширилганлиги ҳамда бирламчи тиббиётнинг миллий модели яратилганлиги барчамизга маълум. Дар¬ҳақиқат, 1998-2011 йилларда "Саломатлик-1" ва "Саломатлик-2" лойиҳалари доирасида республикадаги 3192 та ҚВП умумий қиймати 76 млн. АҚШ доллари бўлган замонавий тиббий асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди. 1056 та ҚВПга GSM стандартли стационар телефон аппарати ўрнатилди ва ҚВПларининг ало¬қа тизими билан таъминоти 97,7 фоизга етди. Қишлоқ аҳолисининг арзон ва сифатли дори-дармонлар билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2010-2013 йилларда 1200 дан зиёд ҚВПда дорихона шохобчалари ташкил қилинди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида 2010 йилдан бошлаб консолидар харид йўли билан ҳар бир ҚВП эҳтиёжига кўра бирламчи ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармон ва реактивлар харид қилинмоқда. Ушбу мақсадларга 2010 йилда 3,1 млрд. сўм, 2011 йилда 5,8 млрд. сўм, 2012 йилда 7,021 млн. сўм маблағ сарфланган бўлса, 2013 йилда 9 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Бугунги кунда БТСЁ тизимида 7800 дан зиёд умумий амалиёт шифокорлари фаолият юритмоқда, уларнинг 5 мингдан зиёди "Саломатлик" дас¬турлари доирасида махсус 10 ойлик курсларда ўқи¬тилди.

Ҳар бир қишлоқ врачлик пунк¬ти фаолиятида зарур бўлган меъё¬рий ҳужжатлар – ҳар бир тиббий ходимнинг лавозим йўриқномаси, ҚВПда амалга оширилиши зарур бўлган текширувлар ва тиббий ёрдам ҳажми тасдиқлаб берилди. Умумий амалиёт шифокорлари Нобель ва Мёрте қўлланмалари, даволаш-диагностика жараёнини тасдиқланган стандартлар асосида ташкил қилиш мақсадида турли йўналишлар бўйича клиник қўл¬ланмалар ва умумий амалиёт шифокорлари 2 жилдлик ўзбек ва рус тилларида қўл¬ланма (справочник), ҳамширалар учун "Ҳаммабоп тиббий қўлланма" ва "Ҳамширалик жараёни бўйича" 2 жилдлик қўлланма билан таъминланган. Ҳар бир туман тиббиёт бирлашмасида шифокор ва ҳамширалар учун алоҳида ўқув хоналарида турли мавзуларда қисқа муддатли курслар ташкил қилинди. 2009 йилдан бошлаб республика тиббиёт олий ўқув юртлари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари профессор-ўқи¬тувчилари ва етук мутахассислари иштирокида 1312 та ҚВПда кадрлар малакасини ошириш, диагностика ва даволаш жараёнига стандартларни жорий қи¬лиш, тиббий ҳужжатларни юритиш юзасидан андозавий қишлоқ врачлик пунктларини ташкил этиш бўйича тадбирлар олиб борилди. Ҳар ойда республика мутахассислари томонидан "Фертиль ёшдаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш ҳафталиклари" ўтказилиб, беморларни тизимли кўрикдан ўтказишда ҚВПларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган тиббий санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида вазирлик томонидан қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

2009 йил 23 мартда Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг "Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ташкиллаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги 80-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқнинг 16 та иловаси билан қишлоқ врачлик пунктида фаолият юритаётган ҳар бир ходимнинг лавозим йўриқномаси, ҚВПда кўр¬сатиладиган бирламчи тиббий санитария ёрдами ҳамда ўтказиладиган лаборатор текширувлар тури, ҳажми, ундаги мавжуд жиҳозлар ва бирламчи тиббий ҳисоб ҳужжатлар рўйхати ҳамда ҚВП паспорти шакли тасдиқланган. Қишлоқ врачлик пункти ўз фаолиятини Ўзбекис¬тон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан юритса, ҳар бир тиббий ходимнинг иш кўлами, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу буйруқда аниқ кўрсатиб берилган. Шунингдек, беморларга ташҳис қўйиш ва даволашда қишлоқ врачлик пунктлари билан бошқа тиббиёт муассасалари, жумладан, туман кўптармоқли поликлиникаси ва шифохонаси билан узвийликни таъминлаш мақсадида тиббий хизматлар ҳажмида касалликнинг тури ва даражасидан келиб чиққан ҳолда қайси босқичда ҚВПда ташҳис қўйилиши ҳамда даволаниши, реабилитация тадбирлари қайси муассаса томонидан ўтказилиши аниқ кўрсатиб берилиши билан бир қаторда касалликни аниқлаш, шунингдек, даволаш усуллари, ҳажми тўлиқ баён этилган. Шу билан бирга, буйруқнинг 15-иловасида ҚВП паспорти тасдиқлаб берилиши, юридик мустақил ташкилот ҳисобланган ҚВПни ташкиллаштириш ва инфратузилмаси ҳолати, молиявий фаолия¬ти, хизмат доирасидаги аҳоли таркиби, тиббиёт ходимлари сони, малака тоифаси ва малака оширганлиги билан бир қаторда унинг асосий фаолияти кўрсаткичлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш имконини беради. Ўз навбатида ҚВП¬нинг ҳар бир ходими учун ушбу буйруқ фаолият учун энг асосий дастур саналиб, ҳуқуқ ва мажбуриятларини билган ҳолда фаолият юритишга ундайди.

Вазирликнинг ушбу 80-сонли буйруғи билан ҚВПда юритиладиган 27 турдаги бирламчи тиббий ҳисоб ҳужжатлари тасдиқланганлигига қарамай вазирликнинг ишчи гуруҳи томонидан ҚВПда мавжуд тиббий ҳисоб ҳужжатлари ўрганилганда 4-типдаги бирламчи тизимда 234 турдан зиёд тасдиқланган ва тасдиқланмаган журнал шакллари юритилиши аниқланди. Ишчи гуруҳи томонидан ҚВПда юритилаётган тиббий ҳисоб ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида 13 та янги шаклдаги журнал жорий қилинди ва юритиладиган журналлар сони 48 тага камайтирилди. Ҳар бир ҚВП эҳтиёжига кўра, тиббий ҳужжатлар тўплами билан таъминланди. Ушбу журнал шакллари вазирликнинг 2012 йил 20 июлдаги 212-сонли буйруқлари билан тасдиқлаб берилди. Журнал шаклларининг тасдиқлаб берилиши биринчи навбатда республикадаги барча ҚВПларида юритилаётган тиббий ҳисоб ҳужжатларини ягона шаклга келтириш, улар сонини камайтириш тиббий ходимлар вақтини тежаб, бемор билан кўпроқ мулоқот қилишга имкон яратади. Шу билан бирга, юқорида қайд қилинган журналлар ҚВП фаолияти юзасидан тайёрланган ҳисоботлар ҳақ¬қонийлигини белгилаб берувчи асосий ҳужжатлардандир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2013 йил 17 майда "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўғ¬рисида"ги 161-сонли буйруқ қабул қилиниши билан ҳар бир оила шифокорининг қабул меъёрлари, оила ҳамшираларининг лавозим йўриқномалари тасдиқлаб берилди.

Ушбу буйруққа асосан, ҳар бир бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаси кўптармоқли марказий поликлиника, ҚВП ёки оилавий поликлиникалар шифокорларининг қабул меъёрлари кўрсатиб берилди. Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган буйруқларга асосан, ёши ва жинсидан келиб чиқиб, ҳар бир аҳоли бир йилда неча марта профилактик кўрикдан ўтиши аниқ белгиланди. Шунинг¬дек, буйруқларга асосан, лаборатор текширувларни қайси давр оралиғи билан ўтказиш кераклиги кўрсатиб берилди. Буйруқнинг 2-иловасида оила ҳамшираларининг лавозим йўриқномаси тасдиқланган бўлиб, вазирликнинг 2009 йилдаги 80-сонли буйруғидаги низомдан фарқли равишда оила ҳамширасининг ўз функционал вазифаларини бажариш жараёнида қандай амалий кўникмаларга эга бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Бир ставкада ишловчи оила ҳамшираси 1 иш куни давомида 6 та хонадонда бўлиши керак. Оила ҳамшираси хонадонга бориб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши, аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориши, шунингдек, бир ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор, ногирон, қариялар ва диспансер назоратидаги беморларни патронаж тизими билан қамраб олиши, шифокор кўрсатмасига биноан уй шифохона шарои¬тида муолажани бажариши кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, бириктирилган аҳоли орасида касалликлар ва уларни юзага келтириб чиқарувчи омилларни эрта аниқлаш мақсадида мазкур буйруқнинг 3-иловаси билан хонадоннинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш бўйича саволнома тасдиқланди. Ушбу саволнома асосида БТСЁ тизимида ишловчи шифокор ва ҳамширалар ўз ҳудудий аҳолиси орасида хонадонлар ҳолатини ўрганиб, улар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида ҳафталик маълумотларни хизмат доирасидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига тақдим қилиб боришлари зарур. Ўз нав¬батида аниқланган муаммолар туридан келиб чиқиб, маҳалла фаоллари бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда муаммолар ечимини ҳал қилиши ва ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар буйруқнинг 4-иловасида тасдиқланган ҳисобот шаклларида ўз аксини топиши зарур.

Шу билан бирга, вазирлик томонидан 2013 йилнинг 31 декабрида 456-сонли буйруқ қабул қилиниб, ҚВП ҳар бир тиббий ходимининг 1 кунлик иш вақти дақиқалари билан тақсимлаб берилди. Бир нафар беморнинг патронажига қанча вақт сарфланиши керак ёки 1 болани эмлашга ёхуд 1 та мушак орасига, вена ичига инъекцияларга кетадиган вақтгача ҳисоблаб берилди. Шу билан бирга ҳар бир ўрта тиббий ходимга вазирликнинг 2009 йилдаги 80-сонли буйруғи билан тасдиқланган функционал вазифаларидан келиб чиқиб, улар ижроси учун вақт меъёрлари кўрсатиб берилди. Ушбу меъёрларга асосан нафақат ҚВП фаолиятини назорат қилувчи масъул ходимлар (туман кўптармоқли поликлиника мудири, ҚВП координатори, туман бош ҳамшираси, ҚВП мудири ёки катта ҳамшира), балки ўрта тиббиёт ходимининг ўзи ҳам юклама меъёрларини қай даражада бажараётгани, кун давомида бажарган ишлари ҳажми иш вақтига тўғри келиш-келмаслигини шахсан назорат қилиши мумкин.

Аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш, туман кўптармоқли марказий поликлиникаларининг қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар билан ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида 2014 йил 13 январда вазирликнинг "Аҳоли орасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ташкиллаштириш тўғрисида"ги 11-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ талабларидан келиб чиқиб, туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги кўптармоқли марказий поликлиниканинг тор соҳа мутахассислари томонидан бириктирилган аҳолини ёппасига чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш зарур. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикнинг асосий мақсади касалликларни эрта аниқлаш, бартараф қилиш чораларини кўриш орқали аҳоли орасида ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиришга эришишдан иборат. Мазкур буйруқнинг 1-иловасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар алгоритми тасдиқланган бўлиб, жараёнда ҳар бир аҳоли ёши ва жинсидан келиб чиқиб қандай мутахассислар кўригидан ўтиши ҳамда антропометрик, лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилиши лозимлиги кўрсатиб берилди. Буйруқнинг 2-иловасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби тасдиқлаб берилди, ушбу илова чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ташкиллаштириш, тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларни расмийлаштиришда зарур йўриқнома бўла олади. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик – бу тизимли чора-тадбирлар мажмуаси бўлиб, бир неча соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрик, белгиланган лаборатор текширувлардан ўтказиш, зарурат туғилганда қўшимча лаборатор ва инструментал текширувларни белгилаш, якуний ташҳисни аниқлаш натижасида саломатлик гуруҳларига ажратиш ҳамда профилактик кўриклар, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари ва касаллик аниқланган беморларнинг динамик кузатувларини ўз ичига олади. Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан 1 йилда 1 марта яшаш жойидаги туман/шаҳар кўптармоқли поликлиникаларнинг тор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилади.

Тиббий кўрикни ташкиллаштиришда қуйидаги вазифалар босқичма-босқич бажарилиши лозим:

– тиббий кўрикдан ўтувчи контингентни аниқлаш ва алгоритм¬га кўра тор соҳа мутахассислари рўйхатларини тузиш;

– тиббий кўрик жараёнида ўтказиладиган лаборатор ва инс¬трументал текширувлар ҳажмидан келиб чиқиб, асбоб-ускуналар ишчи ҳолатини назоратдан ўтказиш, носозликлар бўлса бартараф қилиш;

– текширувларни ўтказиш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз, реактив ва сарф материалларининг керакли миқдордаги захирасини тайёрлаш;

– ҳар бир ҳудуднинг географик жойлашуви, аҳоли ва кўптармоқли поликлиника мутахассислари сонидан келиб чиққан ҳолда педиатрик – 0-18 ёшли болалар, терапевтик – 18 ёшдан катталар учун махсус бригадаларни шакллантириш;

– тиббий кўрикдан ўтувчи контингент ва бригадалар сонидан келиб чиқиб аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, тармоқ режасини тузиш ва тасдиқлаш;

– тиббий кўрикларни сифатли ташкил қилиш ва аввалдан тайёргарлик кўриш мақсадида ушбу тармоқ режасини тиббий кўрик ўтказиладиган (ҚВП, ОП, ТКТМП) ва тор соҳа мутахассислари жалб қилинадиган (вилоят шифохоналари, ихтисослаштирилган диспансер ва бошқа АПМ¬лар) даволаш-профилактика муассасалари ҳамда мактабгача таълим, мактаб ва бошқа ўрта таълим муассасаларига етказиш;

– тиббий кўрикни ўтказишдан аввал ҳудудий оилавий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пункти томонидан бириктирилган аҳолини тегишли лаборатор ва инст¬рументал текширувлардан ўтказиш ҳамда текширув натижалари ва антропометрик ўлчовлар амбулатор карталарга (ф 112/у ва 025/у) қайд қилиниб, кўрик кунига тайёрлаб қўйиш;

– амбулатор карталарда қайд¬лар бевосита тиббий кўрикда иштирок этган шифокорлар томонидан кўрик куни ёзилиши, ёзувлар қисқа бўлмаслиги ва ҳақиқий объектив ҳолатни акс эттириш;

– тиббий кўрикда иштирок этувчи шифокорларнинг махсус тиббий кийимда бўлиши ва кўрик учун зарур асбоб-ускуна, анжомлар билан тўлиқ таъминлаш;

– ноаниқ тиббий ҳолатлар юзага келган ҳолатда ташҳисни аниқлаштириш учун қўшимча текширувлар ва мутахассислар кўригига юбориш.

Кўрик натижалари ҳар бир даволаш-профилактика муассасаси (ҚВП, ОП) бўйича ёшлар кесимида, муассасалар бўйича туман тиббиёт бирлашмасининг ташкилий бўлими томонидан тайёрланади. Ҳисоботлар вазирлик томонидан белгиланган тартибда тайёрланиб, юқори ташкилотлар (Қорақалпоғистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари)га белгиланган тартибда тақдим қилинади. Ҳисоботларнинг иккинчи нусхаси вазирлик томонидан тасдиқланган шаклларда туман ДСЭНМ¬га ташкиллашган болаларга МТМ, мактаб ва бошқа ўқув муассасаларида яратилган санитар-гигиеник шароитлар ҳолати ҳамда уларнинг саломатлигига зарарли таъсир қилувчи ва касаллик келтириб чиқариш эҳтимоли бўлган омилларни аниқлаш, тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг овқатланиш назоратини ташкил қилиш учун тақдим этилади.

Тиббий кўрик натижалари юзасидан маълумотлар туман тиббиёт бирлашмаси томонидан таҳлил қилиниб, аҳоли саломатлик гуруҳлари аниқланади ҳамда натижалардан келиб чиқиб, оила шифокори аниқланган касаллик тури, босқичи ва даврига асосан, ҳар бир аҳолига индивидуал тарз¬да ёндошиб, касалликларнинг асоратланиши хавфи бўлганлар учун динамик кузатувлар, махсус даволаш ҳамда соғломлаштириш тадбирлари мажмуаси амалга оширилса, сурункали хасталиги бор беморларда касалликнинг асоратлари ривожланмаслиги, турғун ремиссияга эришиш ва ҳаёт сифатини ошириш бўйича соғломлаштириш тадбирларини амалга оширади ва диспансер назорати орқали динамик кузатувга олади. Тиббий кўрик вақтида организм фаолиятида ҳеч қандай ўзгаришлар топилмаган, касалликлар ривожланишига шароит туғдирадиган салбий омилларга эга бўлмаган, тиббий фаоллиги юқори, сурункали ёки ўткир касалликларга чалинмаган аҳоли билан соғлом турмуш тарзи юритиш ва касалликлар профилактикаси бўйича санитария ва тушунтириш ишлари ўтказилади. Оила шифокорининг асосий мақсади ана шу гуруҳдаги аҳоли сафини, профилактик йўналишдаги тадбирларни кенгайтириш орқали соғломлаштиришга эришилади.

2014 йил 2 январдан фаолият юрита бошлаган марказий штаб таркибида 5 та ишчи гуруҳ бўлиб, штаб раиси вазирнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади. Қорақалпоғис¬тон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида ҳудудий ҳамда туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари қошидаги штаблар тузилиб, уларнинг вазифалари ушбу буйруқ билан тасдиқлаб берилди. Бундай штабларнинг ҳар бир ҳудуд, ҳар бир туманда ташкил қилиниши ва фаолият юритишига Қора¬қалпоғис¬тон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари шахсан жавобгарлиги белгиланган. Энди ҳар бир ҚВП ёки ОПнинг фаолияти тизимли равишда мониторинг қилинади ва яхши ишлаганлар меҳнати моддий рағбатлантириб борилади. Ўз фаолия¬тини тўғри ташкил қилмаган, аҳоли саломатлигини муҳофаза қи¬лишда яхши кўрсаткичларга эришмаган, юкламаларини бажармаган ҚВП ёки ОП ходимларига нисбатан интизомий ва молиявий жазо чоралари қўлланилиши белгиланган. Штаб аъзоларининг асосий вазифаси ўз ҳудудида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами ҳолатини ҳар бир ДПМга масъул ходимлар белгиланиши орқали назоратини амалга ошириш ҳамда тизимли ўрганишларни ташкил қи¬лишдан иборатдир. Ўрганиш натижалари ҳар ҳафтада ўтказиладиган штаб йиғилишларида муҳокама қилиб борилиши, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарур чоралар кўриши ва уларнинг ижро ҳолати назоратини амалга ошириши керак.

Шу билан бирга, штаб аъзоларининг асосий вазифаларидан бири – ушбу масалаларга масъул ходимлар жалб қи¬линган ҳолда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти юзасидан тайёрланадиган даврий ҳисоботларни қабул қилиш, таҳлил қилиш ва ҳаққонийлигини ўрганиш ҳамда туман/шаҳар миқёсида ўтказиладиган йиғилишларда ижрочилар иштирокида муҳокама қилиш, хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ёки фаолиятида яхши натижаларга эришаётган тиббий ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича маъмуриятга таклифлар киритиш ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш мумкинки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бирламчи тиббий санитартия ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш, энг асосийси аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва генофондини соғломлаштириш юзасидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кундаги зарур вазифа ҳар бир тиббий ходим эгаллаб турган лавозими ва ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, фаолиятига танқидий назар ташлаши ва давр талабидан келиб чиққан ҳолда ижобий томонга ўзгартиришга барча куч, ғайрат ва билимини сарфлаши зарур.

Суҳбатни Ибодат СОАТОВА ёзиб олди.

№ 23, 13.06.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.