Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗНИНГ ТУГУНЛИ ЎЗГАРИШЛАРИ

Қалқонсимон без – бўйиннинг олдинги юзаси пастки қисмида жойлашган бўлиб, ташқи кўринишидан капалакка ўхшаш, атиги 25 гр. оғирликдаги, организмдаги умумий модда алмашиниш жараёнларини бошқариш билан бирга, ўсиш жараёнига, органлар регенерацияси ва бошқа муҳим жараёнларни стимулловчи вазифаларини бажаради.

Қалқонсимон безнинг (ҚБ) тугунли ўзгаришлари пайдо бўлгандан кейин кўп ҳолатларда биринчи ой ёки йилларда аниқлаш ҳозиргача муаммолигича қолмоқда. Айрим ҳолатларда бир неча 10 йиллар ўтади, шунда ҳам тасодифан профилактик кўрикларда аниқланади, чунки субъектив белгилар кузатилмайди. Афсуски, ҳозирги вақтда ҚБ тугунли ўзгаришлари жуда кўп учрайдиган патологиялар қаторига киради. Аёлларда эркакларга нисбатан кўп учраб, 9:1 нисбатни ташкил қилади. ҚБ тугунли ўзгаришларига тугунли бўқоқ, аденома, хавфли ўсмалар ва ҳ. киради. Америка Клиник Эндокринология Уюшмаси (AACE) ва Радиологлар Коллегияси (ACR) маълумотларига қараганда, пайпасланганда аниқланадиган ва аниқланмайдиган ҚБ тугунли ўзгаришлари умумий инсоният популяциясининг 30-50 фоиз қисмида учрайди.

Қуйида ҚБдаги тугунли ўзгаришларнинг келиб чиқиши ва ундаги тиреоид гормонлар ишлаб чиқиш жараёни билан танишамиз. ҚБ фолликуллари (пуфакча) девори тиреоцитлардан (ҚБ ҳужайралари) иборат бўлади, ушбу ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилган коллоид (суюқлик) фолликул бўшлиғини тўлдириб туради. Коллоид таркибида йод сақловчи (диққат беринг, йод етишмовчилиги нимага олиб келади) гормонлар, яъни монойодтиронин, дийодтиронин, трийодтиронин (Т3) ва тироксин (Т4) мавжуд бўлади. Ушбу гормонлардан охирги иккитаси энг фаол ҳисобланади. Агар инсонда йод танқислиги кузатилса, коллоид таркибида моно ва дийодтиронин гормонлар миқдори ошиб, бу гормонлар унча фаол ҳисобланмайди. Қонда ҚБни фаол Т3 ва Т4 гормонлари нормадан пасайиб кетиши, бош мия аденогипофизи фаоллигини оширади, ҚБни фаолиятини кучайтирувчи тиреотроп гормон (ТГ) ишлаб чиқиши кучайди, бу эса ҚБнинг катталашиши, фолликулалар ҳажми ошиши ва охир-оқибатда тугунли ўзгаришлар ҳосила бўлишига олиб келади. Илмий адабиётларда келтирилишича ҚБдаги тугунли ўзгаришлар 9-17 фоиз ҳолатларда хавфли ўсмаларга айланиши мумкин. Бунга сабаб бўлувчи омиллар: носоғлом турмуш тарзи, ирсий мойиллик, физиотерапевтик муолажалар, стресслар, экология билан боғлиқ омиллар, канцероген моддаларни (ўсмага келтириб чиқарувчи) истеъмол қилиш, тугунли ўзгаришдаги ҳужайраларнинг биологик мойиллиги (ҳужайралар бўлиниши назоратини издан чиқиши) ва ҳ. Шунинг учун ҚБдаги ҳамма тугунли ўзгаришлар ўз вақтида аниқланиши ва даволаниши лозим, деярли кўп ҳолатларда хирургик йўл билан даволанади.

Демак, ҚБ тугунли ўзгаришлар жуда кўп учрайдиган бўлса, қандай тугунлардан эҳтиёт бўлиш лозим. ҚБда бир вақтда ҳар хил диаметрдаги бир неча тугунлар бўлиши мумкин, олдинлари тугун қанчалик катта бўлса, шунчалик хавфли ўсмага айланиш эҳтимоли юқори бўлар ва бундай ҳолларда тезда операция қилиш зарур деб баҳоланарди. Ҳозирда эса тугунларни ўлчами билан боғлиқ қарашлар ўзгарди, гап шундаки кичкина тугунлар (ҳаттоки 1 см.дан кичкина) ҳам ўзида хавфли ҳужайраларни сақлаб, бўйиндаги лимфа тугунларни зарарлаши мумкин. 5 см.дан катта тугунлар билан инсон кўп йил ҳаёт кечириши мумкин (бу дегани катта тугун даволанмайди дегани эмас, албатта). Ҳозирги кунда ультратовуш текшируви назорати остида ингичка игнали аспирацион-пункцион биопсия (ТАПБ) ва морфологик текширув ёрдамида тўлиқ ташхис қўйиш, тугунларни бир-биридан дифференциаллаш имкони мавжуд.

Қуйида қалқонсимон без хавфли ўсмаларига хосмезонлар келтирилган:

- тугуннинг тез катталашиши;

- текширувларда тугун капсуласи бутунлиги бузилганлиги;

- кальцинатлар сақлаши;

- тугуннинг қалқонсимон без бўйинчасида жойлашиши;

- эркакларда аниқланган тугунли ўзгаришлар;

- яқин қариндошларида ҚБ хавфли ўсма касаллиги кузатилган ҳолатлар;

- овоз ўзгариши;

- тугуннинг қаттиқ бўлиши;

- бўйинда катталашган лимфа тугунлар аниқланиши;

- ҳаётини олдинги даврларида нурланиш ҳолатлари кузатилган бўлса;

- 45 ёшдан катталар

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир инсон ўз қалқонсимон безида тугунли ўзгариш бор ёки йўқлигига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлса, тегишли мутахассислар (онколог, эндокринолог) кўригида бўлиш, юқоридаги клиник белгиларга ва омилларга аҳамият бериш, қондаги қалқонсимон без гормонлари миқдорини аниқлаш, ультратовуш текширувидан ўтиш ва кўрсатма асосида ТАПБ+морфологик текширув ўтказиши керак бўлади. Ҳозирги кунда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида қалқонсимон без ўсма касалликларини диагностикасива замонавий даволаш усулларини ўтказиш, қолаверса, юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти бор. Бу борада Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан узвий алоқа ўрнатилган.

Сабаби касаллик бўйиннинг кўзга кўринадиган қисмида жойлашган, оғирлиги ва ҳажми унча катта бўлмаган тақдирда ҳам, ўз вақтида ташхис қўйилмаса, тўғри даволанмаса катта муоммаларга олиб келиши муқаррар. Чунки у гормонал фаол аъзо ҳисобланиб, бутун моддалар алмашинувини бошқариб туради. Шунинг учун ҳар бир инсон қалқонсимон без касаллигига эътиборли бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Ахмад МАДАМИНОВ. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бош-бўйин онкологияси жарроҳлик бўлими етакчи мутахассис:

№ 30, 27.07.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.