Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

ЖАЗИРАМАЛИ ҲАРОРАТДАН ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ

Жазирама иссиқ – ҳаво ҳароратининг бир неча кун давомида 10 ва ундан ортиқ градусга кескин кўтарилиши билан тавсифланади.

Иссиқлик олишнинг критик ҳолати жазирама иссиқда узоқ муддат бўлиш натижасида офтоб уриши ёки юрак фаолиятининг бузилиши оқибатида юзага келади. Тананинг қизариб кетиши, кучли чанқаш, қақраб кетиш иссиқлик уришининг асосий белгиларидан ҳисобланади. Кейинчалик юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши, ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Бунинг учун саломатлигингизда муаммо бўлмаслиги учун чекиш, спиртли ичимлик ичиш ҳамда кучли овқатланиш каби зарарли одатлардан сақланиш муҳим.

Жазирама иссиқда

кўриладиган чоралар.

Қўшимча заҳира идишларга сув олиб қўйиш. Танани иссиқдан сақлаш учун кийим-кечак, маиший электр ускуналарини (вентилятор, кондиционерлар) тайёрлаш. Қишлоқ жойларида бўлсангиз ўтириш жойлари, сўри, қудуқ ва уй ромларини жиҳозлаш. Имкон даражасида маиший электр ускуналарини ишлатишда автоном электр энергия манбаидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Сувни тежамли ишлатиш.

Жазирама иссиқ пайтида қандай харакат қилиш керак.

1. Ҳарорат кўтарилганда иссиқдан пана жойга ўтинг. Ҳаво ўтадиган оч рангдаги кийим (пахта матосидан тайёрланган) кийиш тавсия этилади. Бош кийимни ҳам кийишни унутмаслик керак.

2. Кўп сув ичиш – сув ичиш организмнинг ҳаёт фаолиятини яхшилайди. Иссиқ пайтида ҳар куни суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш керак. Оддий ичимлик суви истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.. Жазирама иссиқ пайтида соат 12.00 дан 16.00 га қадар кўчага чиқмаслик ва очиқ қуёшда юрмаслик тавсия этилади. Кунни шундай режалаштириш керакки, жазирама иссиқ вақтни уйда ёки ишхонада ўтказиш лозим.

3. Тез-тез душ қабул қилиш тананинг нафас олиш тизимини яхшилайди. Сув хона ҳароратида бўлиши керак. Сувни кучли совутиш оқибатида ҳароратнинг кескин ўзгариши зотилжам касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

4. Жазирама иссиқ урганда зудлик билан соя ёки шамол бор жойга ўтинг ва душ қабул қилинг.

5. Овқатланиш тартибини ўзгартиринг. Бундай пайтларда совуқ овқат, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Овқат албатта тузли бўлиши керак, чунки ҳаво ҳарорати юқори бўлганда одам организмидан кўп миқдорда натрий чиқиб кетади.

6. Синтетик материалдан кийим кийишдан сақланинг. Табиий маҳсулотлар- пахта, ипак толаларидан тайёрланган кийимлар иссиқ ҳавода қулайдир. Кепка, панама ёки шапка кийишдан уялманг. Иссиқ уриши асосан бошнинг исиб кетишидан бўлади.

7. Бундай иссиқда кондиционерсиз қийин. Кондиционер бор хонада бўлганингизда унинг рўпарасига ўтирманг. Кондиционернинг ишлаши жараёнида қанчадан-қанча бактериялар совуқ ҳаво билан бирга хонада ҳайдалиб, сурункали бронхит ва пневмонияни қўзғатади.

8. Тана ҳароратиниг совуши қўл ва оёқ мушакларини тортилишига олиб келади. Иссиқ уриши аломатларидан (умумий чарчаш, бош оғриғи, ҳушни йўқотиш, юз терисини қизариб ёки оқариб кетиши, пульс меъёри бузилиши) терлаш натижасида инсон организмида сувга эҳтиёж кўпаяди, шу сабабли 80-100 мл.миқдорида сув ичиб ва оғиз бўшлиғида бир оз ушлаб туринг ҳамда танани совутган ҳолда ванна қабул қилинг.

Агар ҳар биримиз жазирама иссиқдан ўзимизни сақлай олсак, саломатлигимизни асраб, кўнгилсиз ҳолатларни олдини олишга эришамиз.

Нуриддин ТОШБОЕВ, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бош шифокор ўринбосари.

№ 29, 20.07.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.