Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ

Маълумки, юртимизнинг бой табиий захирасидан фойдаланиб, юқори самарали дори воситаларини яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, шу билан бирга, дори мустақиллигини таъминлаш фармацевтика фанининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шулардан келиб чиққан бугунги кунда мамлакатимизда мазкур фаолиятлар билан шуғулланувчи субъектларни қўллаб-қувватловчи имтиёзлар берилиши билан бирга, уларнинг олдига маҳаллий хом ашё захираларидан дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, янги хом ашё турларини яратиш, амалиётга жорий қилиш, захираларни таъминлаш, шунингдек, янги оригинал ва генерик дори воситаларини тайёрлашни ўзлаштириш масалалари қўйилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад юқори самарадорликка эга бўлган безарар, импорт ўрнини босувчи дори воситалари технологияларини ишлаб чиқиш, улар сифатини Халқаро стандарт талаблари даражасига кўтариш ҳамда амалиётга татбиқ қилишдан иборатдир.

Айтиш керакки, айни пайтда республикамизда ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари аҳоли эҳтиёжининг 23 фоизини қондиради холос. Шу боис, аҳолини маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиб, кам заҳарли, аллергия чақирмайдиган, турғун, юқори биосамарадор, арзон дори воситалари билан таъминлаш устувор йўналиш ҳисобланади. Мазкур муаммони ҳал қилиш йўлларидан бири – ўзимизда ўсадиган доривор ўсимликлардан оқилона фойдаланишдир. Шу мақсадда қуйида биз, доривор ўсимликлардан олинадиган айрим препаратлар устида тўхталамиз.

Гулхайри илдизи – Radices

Ўсимликнинг номи доривор гулхайри – Althacac officinalis бўлиб, гулхайридошлар – Malvaceae оиласига киради. У оддий йўғон баргли, илдиз пояси калта кўп йиллик ўт ўсимликдир. Бўйи 150-160 см.ни ташкил этади. Ўткир учли барглари банди ва поясида кетма-кет ўрнашган. Гуллари поя ҳамда шохлар учида барг қўлтиғида жойлашган. Ясси юмалоқ ва серуруғли қуруқ меваси июнь ойидан бошлаб етилади.

Маҳсулотни тайёрлашда ўсимликнинг илдизи кавлаб олиниб, 40 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда қуритилади. Тайёр маҳсулот цилиндрсимон, устки томони оқ ёки сарғиш оқ рангли, узунлиги 35 см.гача, диаметри 0,5-1,5-2 см.дан илдиз бўлаклардан иборат. Маҳсулотнинг ўзига хос ҳиди ва ширин мазаси бор. Гулхайри илдизининг препаратлари ўраб олувчи, балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши (болаларнинг нафас йўллари касалланганда) дори сифатида ишлатилади. Турли йиғмалар таркибига киради.

Гулхайри қиёми – (Sirupus Althaeae) бу қиём гулхайрининг қуруқ ва қуюқ экстрактидан фойдаланилади.

Extracti Althaeae sicci – 2 қисм.

Sirupi Simpeius – 98 қисм.

Гулхайрининг қуруқ экстракти қанд қиёмида қиздириб ва аралаштириб эритилади, сўнгра сузилади. Бу қиём тиниқ, қуюқроқ сарғиш рангли, ширин мазали ўзига хос ҳидли суюқлик. 200 мл шиша идишда чиқарилади, балғам кўчирувчи сифатида ишлатилади.

Мукалтин – гулхайри ўсимлигининг ер устки қисмидан олинадиган препарат бўлиб, таркибида полисахаридлар мавжуд.

Кўкрак ёки чучукмия элексири.

Таркиби:

Exeracti Glycyrrhizae – 60 қисм.

Sol. Аmmonii caustici – 10 қисм.

Olei Anisi – 1 қисм.

Spiritus aethylici – 49 қисм.

Aguae destillatae – 180 қисм.

Сачратқи ўсимлигининг ер устки қисмидан олинган экстракт таркибидаги флаваноидлар унуми миқдорини аниқлашнинг сепектрофотометрик таҳлил усули ишлаб чиқилди ва унинг яроқлиги исботланди.

Дағал далачой қуруқ экстракти асосида олинган таблеткаларни стандартлаш – таблеткалар Британия фаркопеяси талаблари асосида барча асосий кўрсаткичлари чинлиги, ўртача оғирлик ва ундан четланиш, парчаланувчанлик, эрувчанлик ва миқдорий кўрсаткичлари бўйича стандартлаштирилган. Битта таблеткадаги гиперицинлар йиғиндиси 0,9 мг. Дағал далачой асосида олинган "Далачой" препарати учун юсех ёрдамида гиперацин йиғиндисини аниқлашнинг янги миқдорий усули ишлаб чиқилди.

"Момикол" дражесининг аминокислота таркиби тозаланган мумиё ва акежабр қуруқ экстрактидан ташкил топган. Юқори самарали суюқлик хромотографияси усулида гидролизат таҳлил қилинганда "Момикол" дражеси 17 та аминокислотадан ва ундан 7 таси аминокислоталардан лизинг, аргинин, тирозин миқдор жиҳатдан юқорилиги маълум бўлди.

Жилонжийда барги – қуруқ экстрактини олиш ва унинг диуретик фаолиятини ошириш мақсадида жилонжийда барги қуруқ экстракти олинди ва ундан биологик фаол моддалар флавоноидлар йиғиндиси, ошловчи моддалар ва органик кислоталар йиғиндиси аниқланди. Олинган қуруқ экстрактнинг диуретик фаоллиги ўрганилди.

Қора қорақат (смородина) барги ва меваси – Қорақатдошлар оиласига мансуб бу ўсимлик барги ранжасимон 3-5 бўлакли, банди билан пояда кетма-кет жойлашган бўлади. Ёввойи ҳолда ўрмон-чўл ҳудуди, нам ўрмонлар ва ариқ бўйларида ўсувчи ушбу ўсимлик меваси юмалоқ, хушбўй ҳидли, кўп уруғли ҳисобланиб, июль, август ойларида пишади. Мевали бута сифатида турли туманларда кўплаб ўстирилади. Барги таркибида 400 мг. фоизгача аскорбин кислота, витамин P ва эфир мойи бўлади. Меваси таркибида эса 568 мг. фоизгача аскорбин кислота, 3 мг. фоиз коротин, витамин B1, B2, B6, K1, шунингдек, 2,5-4,5 фоизгача органик кислоталар (асосан олма, лимон) ҳамда 4,5-16,8 фоизгача қанд, ошловчи, пектин моддалар, антоцианлар ва флаваноидлар бор. Ўсимликнинг барги гуллаганда ёки гуллашидан олдин, меваси эса пишганда териб олинади ва дамлама, қайнатма тайёрлаб ичилганда лавша (синга), гипо ва авитаминоз касаллигини даволашда ишлатилади ҳамда терлатувчи, сийдик ҳайдовчи ва ич кетишига қарши дори сифатида ишлатилади, барги эса бод касаллиги ҳамда терлатувчи дори сифатида қўлланилади. Оилавий шароитда ишлатиш мумкин бўлган бу ўсимликдан жуда фойдали ҳисобланади.

Четан меваси – оддий четан раъногулдошлар оиласига киради. Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўрмонли тоғларда бутлар орасида ўсади. Меваси таркибида 160 мг. фоиз аскорбин кислотаси, P витамини, каротин 18 мг. фоиз органик кислоталар (олма, лимон, вино), қандлар, аччиқ гликозоидлар, ошловчи моддалар, флавоноидлар, эфир мойлари, сорбит спирти ва бошқа бирикмалар бўлади. Уруғида амигдалин гликозоиди ва 22 фоиз ёғ мавжуд, баргида 200 мг фоиз С витамини бор. Мевасидан витаминга бой шарбат ёки дамлама тайёрланиб, лавша (синга) ва бошқа авитаминоз касалликларини даволаш ҳамда олдини олишда ишлатилади. Мазкур ишда мавзуга оид етарлича назарий маълумотлар келтирилди. Қўйилган мақсадга эришишда адабиётлар таҳлили ўтказилди. Аҳолини маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиб, биосамарадор дори воситаларини доривор ўсимликлардан ажратиб олиш ва доривор препаратлар тайёрлаш ўрганилди. Шу мақсадда корхона шароитида тайёрланган гулхайри қиёми, мукалтин, кўкрак эликсири, момикол дориси, қорақорақат ўсимлиги, четан меваси таркиби, жилонжийда барги қуруқ экстракти, далачой препаратлари ўрганилиб, уларни спектрал анализ, хромотография усуллари қўлланилиши ўрганилди.

Фозил ЗУФАРОВ, фармацевтика фанлари номзоди, доцент, Эркиной РАҲИМОВА, Зангиота тиббиёт коллежи катта ўқитувчиси.

№ 3, 19.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.