Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

САРАТОН РИВОЖЛАНИШИ ХАВФ ОМИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ

Кейинги йилларда бутун дунё бўйича саратон касаллиги кўрсаткичларининг ошиб бораётганлиги соҳа мутахассисларини ташвишга солмоқда. Шундай экан, ҳозирги кунда хавфли ўсма касалликларининг 200 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, саратон ҳар қандай аъзо, тўқима ва ҳужайрада ривожланиши мумкин. Шунингдек, қайси тўқима ва аъзодан ривожланганлигига қараб, касалликнинг хос клиник белгилари намоён бўлади.

Саратон ривожланишининг сабаблари турли бўлиб, шартли равишда икки тоифага бўлинади: ташқи ва ички (генетик) омиллар. Касалликнинг генетик омилларига яқин қариндошларда мавжуд бўлган хавфли ўсма касалликлари, организм иммун тизимидаги ва гормонал ўзгаришлар сабабли юзага келган генетик мутацияларни киритиш мумкин. Ташқи омиллар саратоннинг қайси аъзода ривожланганлигига боғлиқ. Касаллик ривожланишига сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ ўрганиб чиқилгандагина, унинг олдини олишга эришилади. Ташқи муҳит омилларини ҳам шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин:

- Саратон ривожланиши хавфини оширувчи омиллар:

- тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиш;

- инфекциялар;

- радиация;

- аъзо трансплантациясидан кейинги иммуносупрессив препаратлар.

- Саратон ривожланишига таъсир қилувчи омиллар:

- нотўғри овқатланиш;

- алькогол маҳсулотлари;

- семизлик;

- атроф-муҳит омиллари.

Тамаки маҳсулотларини чекиш (сигарета, нос) – ўткир лейкоз, қовуқ, қизилўнгач ва меъда, буйрак, ўпка, оғиз бўшлиғи ва меъда ости бези саратони каби касалликлар ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Агар ушбу зарарли одатдан воз кечилса хавфли ўсма касалликлари ривожланиши камаяди. АҚШ олимларининг таъкидлашича, 30 фоиз ўлим кўрсаткичи айнан тамаки чекиш билан боғлиқ экан. Маълум бир вирус ва бактериялар каби инфекцион омиллар ҳам саратон ривожланишига сабаб бўлади. Ривожланган давлатларга нисбатан, ривожланаётган давлатларда ушбу инфекцион агентлар кўпроқ саратоннинг кўпайишига олиб келмоқда. Инсон папиллома вируси (HPV) жинсий аъзолар ва оғиз бўшлиғи хавфли ўсма касалликларини келтириб чиқариши аниқланган. Гепатитнинг В ва С турлари 95 фоизгача ҳолатларда жигар саратонига олиб келиши исботланган. Эпштейн-Бар вируси лимфомалар ривожланишига сабаб бўлади. Helicobacter pylori деб номланувчи бактерия эса меъда саратонига сабаб бўлиши кузатилган. Ҳозирги кунга келиб, гепатитнинг В турига ва инсон папиллома вирусига қарши вакциналар ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, саратон касаллигининг келиб чиқиш сабабларидан бири – радиация бўлиб, хасталик ривожланишига унинг икки тури сабаб бўлади. Биринчи – қуёш нуридан ультрабинафша нурланиши, тери саратонининг асосий сабабчиси ҳисобланади. Иккинчи турдаги нурланиш ионлаштирувчи нурланиш бўлиб, улар тиббиётда рентген, томография, флюорография ва ядровий тиббиёт текширувлари натижасида юзага келади. Бундай диагностик текширишларни тез-тез ўтказиш ва натижада юқори даражадаги нурланиш – лейкемия, қалқонсимон без ҳамда сут бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши олимлар томонидан исботланган. Ҳаттоки, ушбу аппаратларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимларини касалликларга чалиниш хавфи бор.

Иммуносупрессив дорилар – одамдан одамга аъзо кўчириб ўтказилгандан кейин, кўчириб ўтказилган аъзонинг рад этилишига қарши иммунитетни камайтириш мақсадида қўлланилади. Бундай дорилар ишлатилганда организмнинг саратон ривожланишига қарши курашувчанлигини сусайтириб, касаллик ривожланиш эҳтимолини кучайтиради. Ҳозирги кунда олимлар томонидан овқатланиш, яъни кундалик истеъмол қилинадиган овқат маҳсулотлари таркибида саратонга сабаб бўлувчи ёки аксинча, саратонга қарши курашишда ёрдам берувчи маҳсулотлар бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда. Шундай бўлишига қарамасадан, баъзи тадқиқотлар мева ва крахмалга бой бўлмаган сабзовотлар оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва меъда саратонидан ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатади. Бошқа изланишлар натижасида ёғга бой, юқори калорияли овқат маҳсулотлари ва қизил гўшт йўғон ичак саратони ривожланишига сабаб бўлиши аниқланган. Жисмонан фаол бўлган шахсларда саратон касаллиги кам учраши кузатилган. Айниқса, аёлларда эстероген гормони сут бези ва бачадон саратони ривожланишига сабаб бўлувчи омил ҳисобланиб, жисмоний фаоллик натижасида қонда эстероген гормонининг камайиши, касаллик ривожланишини камайтиради. Бундан ташқари, жисмоний фаол шахсларда йўғон ичак саратони кам учраши исботланган. Ортиқча вазн ва саратон орасида узвий боғлиқлик мавжуд бўлиб, лекин ҳозиргача унинг қандай қилиб касаллик ривожланишига сабаб бўлиши тўлиқ ўрганилмаган. Тадқиқотларга кўра, саратоннинг кўпгина турлари, айнан семизликка чалинган инсонларда кўп учраши аниқланган. Буларга мисол тариқасида – сут бези (аёлларда менопаузадан кейин), бачадон, қизилўнгач ва меъда, ичак, жигар, буйрак, тухумдонлар саратони ҳамда миелом касаллиги ва менингиомаларни келтириш мумкин. Таъкидлаш муҳимки, семизлик билан бирга энг кўп тарқалган икки турдаги саратонни – сут бези саратони ва ичак саратонини ўз ичига олади. Атроф муҳит ва ҳавонинг ифлосланиши натижасида ҳам баъзи бир саратон касалликлари келиб чиқиши аниқланган. Жумладан, атроф муҳит ва ҳавонинг тамаки тутини, асбест, кварц, эритувчилар, дизел мойи чиқиндиси, кўмир маҳсулотлари, бўёқ ёки ёғоч чанглари билан ифлосланиши, ҳавода радон газининг мавжудлиги – ўпка, мезотелиома, мояклар саратони каби касалликлари ривожланиш хавфини ошириши мумкин..

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳамда атроф муҳитни тозалигини таъминлаш саратон касалликларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Мансур ДОСЧАНОВ, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази абдоминал бўлими мутахассиси.

№ 33, 17.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.