Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

ФАРЗАНДИНГИЗ МАКТАБГА БОРИШГА ТАЙЁРМИ?

Ҳар бир ота-она фарзандининг келажакда турли фан олимпиадаларида қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаши, ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишини истайди. Шу боис, ўғил-қизининг 1-синфга қадам қўйиши ҳар бир ота-она учун катта бахт ҳадя этади. Албатта, бу жараёнда боланинг мактабга тайёрлиги муҳим аҳамият касб этади. Яъни, мактаб ёшига етишида унинг жисмоний, руҳий ва ақлий ривожланиши, айниқса, саломатлиги мустаҳкам бўлиши зарур. Бир сўз билан айтганда, боланинг ўсиши ва ривожланиши қанчалик ёшига монанд бўлса, шунчалик мактаб ҳаётига мослашув жараёни осон кечади.

Соғлом турмуш

тарзига эътибор

Маълумки, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар қандай янги шароитга мослашувида оиладаги соғлом муҳит ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Чунки унинг дастлабки тасаввурлари, ён-атрофдагилар билан мулоқот қилиш кўникмалари, аввало, оилада шаклланади. Шунинг учун ота-онанинг берган тарбия ва кўникмалари боланинг таълим жараёнидаги қоидалар, у учун янги бўлган шароитга тезда мослашишига ёрдам беради. Мактаб ҳаёти, кун тартиби бола учун ўзига яраша доимий равишда жисмоний ва ақлий юклама бўлиб, бу шароитга мослашиши, янги билимларни эгаллаши ва эслаб қолиши учун анчагина куч талаб этилади. Бунинг учун соғлом овқатланишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кундалик таомномада гўшт ва сут маҳсулотлари, витаминга бой мева-сабзавотлар бўлиши керак. Шу билан бирга, шахсий гигиена қоидалари ҳамда кун тартибига қатъий риоя этишга ундайди. Агар бола суткасига 8 соатдан кам ухласа, дарс пайтида чарчаб, уйқу босиши ва ўқув машғулотларини ўзлаштиришида қийналади. Бу ҳолат кузатилмаслиги учун жисмоний фаол бўлиши, яъни эрталаб бадантарбия билан шуғулланиши, сузиш машғулотига қатнаш, тоза ҳавода сайр қилиш, велосипедда учиш тавсия этилади.

Нафақат жисмонан, балки руҳан тайёр бўлиши керак

Бунинг баробарида, болани мактабга руҳан тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ўқув қуролларини харид қилаётганда унинг ўзи танлашига имкон бериш керак. Ота-оналар болада меҳнатсеварлик, сабр-тоқат ва ҳар бир ишга жиддий ёндашиш ҳиссини шакллантиришлари лозим. Бошлаган ишини охиригача етказиш кераклигини ўргатиш, унинг дарс тайёрлашда масъулиятли бўлишини таъминлайди. Уй вазифаларига ёрдам бериш, кейинчалик эса ўзи мустақил бажаришини назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Агар ота-оналар мослашиш даврида фарзандига ишонч билдиришмаса ва ижобий муносабатда бўлишмаса, унда қўрқув ва ҳафсаласизлик пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун оилада тинч-тотувлик ва ўзаро самимий муносабат қуришини таъминлаш керак. Дарсдан сўнг бола билан шуғулланиш, унга вақт ажратиб, турли ўйинлар ўйнаш унинг билим доирасини кенгайиши, мустақил фикрлаш ҳамда мантиқий ёндашиб, дунёқарашининг шаклланишига замин яратади. Шунингдек, эртаклар ўқиш, ҳикоялар гапириб бериш боланинг нутқини равон, хотирасини мустаҳкам қилади.

Шуни унутмангки, боланинг мактаб ҳаётига жисмоний ва руҳий тайёргарлиги унинг таълим муассасасида таҳсил олишида ёрдам беради. Шундай экан, ота-оналар ушбу жараёнга бефарқ бўлмай, жиддий ёндашишлари, фарзандлари билан шуғулланишлари зарур.

Зулхумор МУТАЛОВА, Республика Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти директори.

№ 31, 03.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.