Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

ТИББИЁТДА БОШҚАРУВ: РАҲБАР ВА ХОДИМ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР

Менежер ва менежмент сўзларини бир-бирига айнан мос келади деб айтиш мумкинми? Бир жиҳатдан улар ўхшаш. Аммо фарқли томонлари ҳам бор. Менежмент – бошқарув обеъкти ва субъекти, менежер деганда эса раҳбар одам тушунилади. Менежер деганда фақат раҳбар, бошқариш билан шуғулланадиган оддий муҳандис, иқтисодчи ёки врачни эмас, балки махсус тайёргарликдан ўтган касб вакили, профессионал бошқарувчи назарда тутилади.

Газетамизнинг 6 февралдаги сонида айнан ушбу босқичларга алоҳида тўхталиб ўтганмиз. Бугун эса эътиборингизга М. Мескон томонидан таклиф этилган ходимларни бошқариш жараёнининг чизма шаклини ҳавола қиламиз. У қуйидагича тартибланади:

1. Ходимларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш. Раҳбарият ўз ташкилотининг мақсадларини аниқлашда зарур пул ва моддий ресурслар билан бир қаторда, ходимларга бўлган эҳтиёжни ҳам аниқлаши лозим. Буни режалаштириш кўпинча керакли даражада олиб борилмайди ёки етарли эътибор қаратилмайди. Аслида ходимларга эҳтиёжларни режалаштиришнинг моҳияти шундаки, у одамларга уларнинг қобилияти, мойиллиги ва ташкилотнинг талабларига мувофиқ зарур вақтда ҳамда керакли миқдорда ишчи жойларини тақдим этиш вазифасига эга.

2. Ходимларни йиғиш. Режадаги иш жойларини ишлаётган ходимлар билан солиштириш асосида бўш вакантлар аниқланади. Агар бундай жойлар мавжуд бўлса, ишга қабул қилиш жараёни бошланади. У қуйидагилардан иборат:

- бўш иш жойига келадиган номзодга талабларни аниқлаш;

- номзодларни танлаш.

3. Танлов. Умумий кўринишда бу босқич қуйидаги чизмадагича акс эттирилиши мумкин:

дастлабки танлов номзодлари рўйхати уларнинг бўш лавозимларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилинади;

танловнинг асосий мазмуни – бўш лавозимни эгаллаш учун зарур хислатларнинг энг кам тўпламига эга бўлмаган номзодларни "ғалвирдан ўтказиш"дир.

Суҳбат чоғида ташкилот – дастлабки танлов натижасига кўра, якка тартибда ишлаши мумкин бўлган номзодларнинг чегараланган сонини аниқлайди. Кейинги босқич – танлаб олинган номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказишдан мақсад, номзод хаёлдаги ходим тимсолига мослиги даражаси, унинг лавозимга мос кўрсатма шартларини бажариш қобилияти, касбий ўсиш ва ривожланиш имкониятлари, ташкилотга мослашиши ва иш шароитларини баҳолашини ўрганишдир.

Ёллаш ҳақидаги қарор. Дастлабки тадбирлар натижаси таҳлили асосида раҳбар фикрига кўра ушбу лавозим учун кўпроқ мос келадиган номзодни танлаш керак.

4. Иш ҳақи ва имтиёзларни аниқлаш. Иш ҳақини аниқлаш меъёрлари, тариф тизими, иш ҳақи шакллари ёрдамида амалга оширилади.

Тариф тизими деганда меҳнат шароитлари ва мураккаблиги, иш ҳақи ҳамда тармоқнинг шаклларига кўра меҳнатга ҳақ тўлашни табақалаштиришни аниқловчи меъёрлар йиғиндиси тушунилади.

Иш ҳақи шакллари ва тизимлари – бу меҳнат натижалари ва ишлаб чиқаришнинг ташкилий шароитларига қараб, уни ҳисоблаш тартибидир. Иш ҳақининг икки шакли мавжуд.

* Ишбай шакли. Бунда иш ҳақи ҳар бир маҳсулот бирлиги ёки бажарилган иш ҳажмига ҳисобланади. Иш ҳақи ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигини унинг баҳосига кўпайтирилган миқдорига тенг.

* Вақтбай шакли. Бунга иш ҳақи тариф жадвали бўйича ҳақиқий ишланган вақт учун маош кўринишида ҳисобланади.

Имтиёзлар жумласига иш ҳақига нисбатан барча қўшимча хизмат ёки тўловлар: ҳаёт ёки мулкни суғурталаш, моддий ёрдам, қўшимча меҳнат таътили, бепул овқатланиш, санаторийда дам олиш ҳамда шу кабиларга тааллуқли.

5. Мувофиқлаштириш. Ходимларни жалб этишда ташкилотларда ходимлар билан ишлашнинг муҳим муаммоларидан бири мувофиқлаштиришни бошқаришдир. Мувофиқлаштириш – бу ходим ва ташкилотнинг ўзаро уйғунлашуви.

6. Ўқитиш. Танлаганлар ишга қабул қилинганда, ўқитиш ҳам уларнинг билим ва кўникмалари ривожланишини таъминловчи асосий омил бўлиб қолади.

Тиббиёт соҳасининг хусусияти билимлар жуда тез эскириши ва уларни доимий янгилаш зарурияти пайдо бўлиши ҳисобланади. Масалан, баъзи касалликлар ва ҳолатларга ташхис қўйиш ҳамда даволашга ёндашувлар ҳар 5 йилда тахминан 50-70 фоизга ўзгаради. Бу, ўз навбатида, тиббий муассасалар, хусусан ҳолатни энг кўп қамраб оладиган бирламчи бўғин муассасаларида ходимлар билим ва кўникмаларини доимий янгиламасдан туриб, тиббий хизмат кўрсатишнинг унумдорлиги, самарадорлиги ва сифатига эришиб бўлмаслигини билдиради. Шунинг учун ўқитишнинг бирламчи бўғин муассасалари учун аҳамияти жуда сезиларли ва долзарбдир.

7. Фаолият натижаларини баҳолаш. Ходимларни бошқариш чизмаси занжиридаги кейинги босқич, ходимлар томонидан ишнинг бажарилиш самарадорлиги даражасини аниқлашга қаратилган ходим фаолияти натижаларини баҳолаш ҳисобланади. Ҳар қандай ташкилотда ҳамма ходимлар ҳам ўз мажбуриятларини бир хилда бажармайдилар. Фаолият натижаларини баҳолаш асосан уч мақсадга хизмат қилади: маъмурий; ахборот бериш, қизиқтириш.

8. Лавозимни ошириш, тушириш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш. Йирик ташкилотларда баҳолаш натижалари бўйича ходимнинг келгусидаги самарали иши учун хизмат бўйича кўтариш ёки илгари силжитиш катта қизиқтирувчи аҳамиятга эга ҳисобланади, чунки, бу айниқса, ўзини кўрсатган ходимларга бўш ўринларни эгаллашларига имкон беради.

Бошқа ишга ўтказиш хизмат бўйича кўтариш натижаси сифатида қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

* ходим тажрибасини кенгайтириш мақсадида;

* раҳбарият ходим бошқа лавозимда самаралироқ ишлайди, деб билган ҳолда.

Баъзи ҳолларда ходим қониқарсиз ишлаганда ҳам, раҳбарият унинг стажи, хизматлари ҳамда шу кабиларни ҳисобга олиб, у билан шартномани тўхтатиш ёки бўшатишни одобсизлик деб ҳисоблайди. Унда ходимни пастроқ лавозимга ўтказиш мумкин ва бу хизмат бўйича пасайиш ҳисобланади.

Ишдан бўшатиш натижаларни баҳолаш ишни яхшилаш учун етарли имкониятларни бермаганлиги ёки ходим ташкилотнинг талаблари доирасида ишлашни хоҳламаган ёки ишлай олмаган вазиятлардагина амалга оширилади.

Раҳбарнинг бошқарув усуллари

Автократик, яъни якка ҳокимлик.

Демократик.

Бажарувчанлик.

Бюрократик.

Алоҳида ёндашиш.

(Давоми бор).

"Соғлиқни сақлаш менежменти" ўқув қўлланмаси асосида Намоз ТОЛИПОВ тайёрлади.

№ 19, 12.05.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.