Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

АСОРАТИДАН КЎРА ОЛДИНИ ОЛГАН АФЗАЛ

Парапароктит – тўғри ичак атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиш – йиринглаш жараёнидир. Бу касаллик кенг тарқалган бўлиб, асосан аралаш микрофлора чақиради. Уни келтириб чиқаришда, яьни этиологиясида ичак таёқчалари (E.coli) катта аҳамиятга эгадир.

Парапроктитнинг келиб чиқиши ва ривожланишида тўғри ичак яллиғланиши (проктит) ва натижада у осонлик билан жароҳатланиши катта роль ўйнайди. Айниқса, иссиқ иқлим шароитида, овқатланиш тартибини бузиш, аччиқ таомларни кўп истеъмол қилиш умуман йўғон ичак яллиғланишига (колит) ва шу жумладан тўғри ичак фаолияти ҳам бузилишига олиб келади. Аммо парапроктит – тўғри ичакни жароҳатлантиришининг бошқа сабаблари, яъни жарроҳлик ва даволаш муолажаси ёки ёт жинслардан жароҳатланиши натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Кўп йиллик тажриба ва кузатиш натижаси шуни кўрсатадики, касалликнинг бошланиши тўғри ичак деворидаги анал безчалари очиладиган анал криптлари орқали ўтган микрофлоралар параректал, яъни тўғри ичак атрофидаги ёғ тўқималарига тушиб ривожлана бошлайди. Ушбу муаммо билан шуғулланган олимларнинг фикрича, деярли ҳамма ҳолатда парапроктитнинг ички тешиги тўғри ичак деворида, яъни анал криптларида бўлади. Демак, ўткир парапроктит ривожланишида "анал крипта"лар яллиғланиб, ўз фаолиятининг бузилиши асосий сабаблардандир. Одатда, ўткир парапроктитнинг бошланиши доимо бир хил кечади: бемор чот-оралиқ соҳасида оғриқ сезади ва у кучайиб боради. Тана ҳароратининг кўтарилиши асосий белгилардан бири ҳисобланади. Касаллик бошланишининг 2-3-кунлари ич ёки пешоб келишининг бузилиши, оғриқ эса кучайиб қорин ости билан қўшиб оғришини сезади. Агар, ўз вақтида чора кўрилмаса, касаллик 3 хил натижа билан тугаши мумкин:

1. Тўғри ичак оқмаси ҳосил бўлиши (85 фоиз);

2. Қайталовчи парапроктит ҳосил бўлиши (7-11 фоиз);

3. Ўз-ўзидан яхши бўлиб кетиши (4-5 фоиз).

Қачонки ички йирингли парапроктитнинг тешиги йирингли жараён билан бир пайтда ёрилса ва бузилса, йиринг ичакка ёки ташқарига ёрилиб, кейинчалик ўзича битиб кетиши мумкин, бу ҳолат жуда кам учрайди. Кўпчилик ҳолатларда эса ҳосил бўлган йирингли жараён ўзича ёрилса ёки жарроҳлик йўли билан фақатгина кесиб қўйилса-ю, ички тешиги йўқ қилинмаса, у сўзсиз тўғри ичак оқмасига (сурункали парапроктитга) олиб келади. Бундай ҳолатда ойлаб, йиллаб касалликнинг биргина белгиси доимо оқманинг ташқи тешигидан йиринг келиб туришидир. Айрим ҳолларда, оқманинг ташқи тешиги бекилиб қолса, яна тана ҳарорати кўтарилиб, оғриқ кучайиб бемор безовталанади. Ҳар сафар қайталанганда тўғри ичак оқмасининг янги-янги шохобчалари ва йиринг бўшлиқлари ҳосил бўлади. Бу эса ўз навбатида анал сфинктерининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, уни етишмаслик даражасига олиб келиши мумкин.

Ҳозирги замон жарроҳлигининг имкони катта бўлиб, парапроктит бўлган беморларга рентгенологик, УТТ, КТ текширишлари ўтказилиб, сўнгра операция қилинади. Операция иложи борича мутахассис томонидан амалга оширилса, парапроктит қайталанмаслиги ёки у тўғри ичак оқмасига айланмаслиги, қолаверса, анал сфинктери етишмаслигининг олдини олишга имкон борлигини таъкидламоқчиман. Операциядан олдин қисқа ва унумли тайёргарликдан ўтиш керак, яъни антибиотикотерапия, хўқна қилиб ичакни тозалаш, йиринглар жойлашишини аниқлаш ва ниҳоят ички тешиги қайси криптада (олдинги, орқа ёки ёнидаги) жойлашганини аниқлаш муҳим. Операция наркоз ёки бел соҳаси анестезияси ёрдамида қилинади. Жарроҳнинг асосий вазифаси йирингли бўшлиқни кенг кесиш, махсус зонд ёрдамида ички тешигини топиш ва уни кесиш, антисептик тозалаш ва оқма йўлининг анал сфинктери бўлган муносабатини аниқлашдир. Чунки, оқма интерасфинктер, транссфинктер ёки экстасфинктер ўтган бўлиб, бунинг ҳар бирида алоҳида усуллар масъул ва ҳар бир мутахассис буни мукаммал билиши зарур. Агар бу жараён малакали мутахассис томонидан амалга оширилмаса, беморни ногиронликка олиб келиши мумкин. Парапроктитнинг оғирроқ турларида (50-55 фоиз ҳолларда) ҳатто ип (тасма) ўтказиш усулини ҳам ҳозиргача ҳеч ким инкор қилгани йўқ. Йирингли бўшлиқ ретроректал, пельвиоректал ёки ишеоректал соҳаларда жойлашганда, унинг клиник кечиши қийинроқ ўтади ва жарроҳлик амалиёти бирмунча мураккаб бўлади. Юқорида қайд қилинган касалликнинг оғир формаси йирингли пельвиоректал соҳасига жойлашгани бўлиб, ўз вақтида, замонавий текшириш усулларини ишлатмай – аниқланмаса, қорин бўшлиғи ёрилиши натижасида инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

Ўзбекистон колоректал жарроҳларининг тажрибаси шуни кўрсатдики, ўз вақтида ташхисланган ва радикал жарроҳлик усули қўлланган ҳолларда беморлар тез кунда соғайиб иш қобилиятини тиклаб олади. Бу эса ўз навбатида меҳнатга нолойиқликни камайтириб, ижтимоий жиҳатдан амалий тиббиётга ёрдам беради.

Саримбек НАВРУЗОВ, профессор.

№ 43, 20.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.