Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

АСОРАТИ ХАВФЛИ КАСАЛЛИКЛАР

Мутахассис огоҳлантиради Юртимизда куз фасли келиши билан об-ҳаво совий бошлайди. Ёғингарчилик мавсумида грипп ва юқори нафас йўлларининг ўткир респиратор касалликлари авж олади. Айниқса, грипп касаллиги ўзининг хавфли асоратлари билан кўнгилсиз ҳолатларга олиб келади. Шунингдек, мазкур хасталик оммавий жойларда тез тарқалиши билан инсон саломатлигига путур етказади. Грипп – ўткир юқумли вирусли касаллик бўлиб, юқори нафас йўлларининг зарарланиши билан кечади.

У мавсумийликка хос бўлиб, асосан куз, қиш, баҳор ойларига тўғри келади. Барча ёшдаги кишилар, айниқса, заиф (нимжон) болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклари бўлган ва тамаки чекувчи шахсларга тез юқади ҳамда оғир асоратларга олиб келади.

Юқиш йўллари ва келтириб чиқарувчи омиллари:

- ҳаво ҳарорати пасайиши;

- юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликларининг кўплиги;

- организмдаги витаминлар танқислиги;

- ҳаво-томчи йўли орқали юқади;

- бемор акса урганда, йўталганда, гапирганда сўлак томчилари билан грипп вирусларини атроф-муҳитга тарқатади.

Касаллик аломатлари:

* тана ҳарорати (39-40 даражагача) кўтарилиши;

* эт увишиши;

* иштаҳасизлик;

* танглай муртаклари қизариши;

* бош, пешона, энса ва мушакларда оғриқ;

* бурун битиши, оғриқли йўтал.

Халқ орасида: "Грипп кечиши билан эмас, асорати билан хавфли", деган фикр бежиз айтилмаган. Баъзилар касалликка эътиборсизлик билан қараб, ўз билганича даво муолажаларини ўтказишади. Натижада қўйидаги асоратлар кузатилади:

* ўпка тўқималари яллиғланиши (зотилжам);

* мия пардаси ва моддаси яллиғланиши (менингит);

* қулоқ яллиғланиши (менингоэнцефалит);

* бурун ёндош бўшлиқлар яллиғланиши (синусит).

Кўриладиган чоралар:

касаллик аломатлари кузатилганда, шифокорга ўз вақтида муро-жаат қилиб, даво муолажаларини олиш керак;

беморларга малина, лимон ва асал қўшилган чой, иссиқ сут, наъматак дамламаси ичиш тавсия этилади.

Профилактик тадбирлар:

* тўрт қаватли докадан тикилган ниқобдан фойдаланиш;

* яшаш хоналарини шамоллатиб, исириқ тутатиб туриш;

* дезинфекция моддалари ёрдамида намли тозалов ишларини ўтказиш;

* очиқ ҳавода сайр қилиш;

* гриппга қарши эмлатиш;

* даво муолажаларини фақат шифокор тавсиясига кўра ўтказиш;

* оила аъзоларининг бирортасида грипп касаллиги гумон қилинганда уни ишга, жамоат жойлари ва ўқув-тарбия муассасаларига юбормаслик;

* кун тартибига риоя қилиш, ҳаракатли машқлар, қуёшда танани тоблаш, сув муолажалари билан мунтазам равишда шуғулланиш;

* мавсумга мос кийиниш;

* мева ва сабзавотлардан истеъмол қилиб туриш керак.

Агар юқорида айтиб ўтилган тавсияларга ўз вақтида риоя қилинса, касалликнинг олди олиниб, хасталик кенг тарқалмаслигига эришилади.

Шунингдек, яна бир асорати хавфли бўлган ботулизм касаллигидир.

Ушбу хасталик овқатдан заҳарланишнинг энг оғир тури ҳисобланиб, аксарият ҳолларда уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг, бақлажон икраси ва бошқа консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида юзага келади. Ботулизм микроби консерваланган озиқ-овқат маҳсулотларида кислородсиз муҳитда тез кўпаяди. Унинг яширин даври 2 соатдан 3-4 кунгача чўзилади.

Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар:

- уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг, бақлажон икраси ва бошқа консерва маҳсулотларида кўпаяди;

уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини баъзан ютмаганда ҳам касалланиб қолиш мумкин.

Касаллик аломатлари:

* ҳолсизланиш;

* кўнгил айниши;

* қайт қилиш;

* кўз хиралашиши;

* жисмлар иккита бўлиб кўриниши;

* ютиш ва гапириш қобилияти сусайиши, қорин соҳасида оғриқ бўлиши;

* бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши;

* бемор юришга қийналиши.

Кўриладиган чоралар:

* касалликни хонадон шароитида ўз билганича даволаш қатъиян ман этилади;

* овқатдан заҳарланишларнинг илк белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Профилактик тадбирлар

Хонадон шароитида консерва тайёрлаш технологияси ва етарлича санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш имконияти мавжуд эмас. Бир сўз билан айтганда, уй шароитида тайёрланган консервалар истеъмол учун кафолатли, деб бўлмайди.

- помидор, бодринг, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларини хонадон шароитида тайёрламаслик;

- кўча-кўйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини харид қилмаслик;

- савдо дўконларидан консерва маҳсулотларини харид қилганда, ёрлиғи, қайси корхона томонидан ишлаб чиқарилганлиги, санаси ҳамда яроқлилик муддатига эътибор бериш;

- харид қилинган консерва банкаларни очишдан олдин уни чайқамасдан кўздан кечириш, яъни банкадаги суюқлик тиниқлигига, маҳсулот эзилмаганлигига эътибор бериш;

- консерва банкасининг қопқоғи шишган, очилиб кетган, тиниқлиги бузилган ва бошқа кўрсаткичлардан бирортасини сезсангиз, бундай маҳсулотни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

Хулоса қилиб айтганда, ботулизм касаллиги инсон ҳаётига хавф солувчи хасталик ҳисобланади. Албатта, юқоридаги тавсияларга риоя қилиб, ўз саломатлигингизга эътибор берсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Дилором ТУРСУНОВА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорат бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

№ 42, 13.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.