Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

БЕЛДАГИ ОҒРИҚЛАРНИНГ ТЎҒРИ ТАШХИСИ

Бугунги ҳаётимизда белида оғриқ сезмаган кишини учратиш қийин. Гоҳида, шунчаки ноқулай тарзда ўтирсангиз ҳам белингизни ололмай қолишингиз мумкин. Тўғри бу турдаги оғриқлар тезда ўтиб кетади. Лекин белдаги оғриқ кучли бўлиб, узоқ давом этса, албатта, шифокорга учрашиш тавсия қилинади. Ташхис ҳамма вақт ҳам кутилгандек чиқмайди. Остеохондроз – бел оғриғининг бирор-бир кўриниши холос...

Нима учун бел оғрийди? Бундай ҳолатларда оғриққа қарши қандай чоралар кўллаш мумкин? Врач беморни синчковлик билан текширувдан ўтказгач, аниқ ташхис қўяди. Шундан сўнг даво муолажаларини бошлаш мумкин. Бел оғриғини таҳлил қилар эканмиз, унинг ўнлаб сабаблари борлигига иқрор бўламиз. Фақат малакали врачгина унинг аниқ сабабларини топа олади. Аслини олганда тиббиёт фани касалликни биринчи ва иккиламчи оғриқ синдромларига ажратиб даволашни тавсия қилади.

Биринчи синдром – морфофункционал характердаги мушак тўқималари ва суяк тузилишларининг ўзгаришлари оқибатида юзага келади. Кўп ҳолатларда айнан ана шу нарса бел атрофидаги оғриқнинг асосий сабаби бўлиб чиқади. Умуртқа поғоналарининг турли жойларида юзага келадиган дегенератив, яъни суяк тўқималарининг емирилиши ва дистрофия (умуртқа тўқималарида тўғри модда алмашувининг бузилиши) касалликнинг энг муҳим жиҳатлари ҳисобланади. Суяк ва тўқималарнинг шикастланганлигини ифодалайдиган остеохондроз – дистрофия туридаги касалликдир. Унда умуртқа орасидаги диск ва поғонаси шикастланади ҳамда спондилез (умуртқа суякларининг четларида ҳосил бўладиган қатлам) ривожлана бошлайди.

Спондилоартроз (умуртқа поғоналари бўғинларидаги яллиғланиш) остеоартроз (суяк бўғини) шаклида бўлиб, унда касаллик ҳаракатларга масъул- умуртқа поғоналари бўғинларини шикастлайди.

Касалликнинг иккинчи синдроми анча жиддий бўлиб, у қуйидаги сабабларни қамраб олади. Сколиоз (умуртқа қийшайиши), юқумли характерга кирмайдиган турли яллиғланишлар (ревматоид артрит, Рейтер синдроми ва бошқалар), умуртқада, орқа мия ёки ретроперитонеал бўшлиғида жойлашган ўсимтадир. Битта ёки бир нечта орқа поғоналарнинг синишларидир. Булар белдаги оғриқнинг энг асосий сабабларидир. Бундан ташқари, турли хилдаги юқумли касалликлар (туберкулёз, бруцеллёз, эпидуралли абсцесс в.б.) ҳам умуртқа поғоналарини емиришни бошлайди. Агар бемор инсульт бўлган бўлса, бу ҳам бел оғриғига сабаб бўлиши мумкин, чунки орқа миянинг қон билан таъминланишига жиддий таъсир этади.

Бел оғриғига ошқозон-ичак касалликлари ҳам, жумладан, аппендицит ёки ичаклардан овқатнинг ўтмай қолиши, шунингдек, тез-тез акс этувчи характердаги касалликлар, яъни буйракдаги санчиқ, таносил касалликлари (гонорея, трихомониаз, хламидиоз, уреаплазмоз, андексит) сабаб бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда беморнинг бошқа аъзолари оғриса, у белим оғрияпти деб ўйлайди. Бироқ амалда унинг умуман бошқа аъзолари оғриётган бўлиб чиқади. Лекин кўпинча бу қорин бўшлиғи, тос суяги атрофидаги аъзоларда (ошқозоности бези, буйрак, йўғон ичак) содир бўлади.

Бел оғриқлари ўткир ва сурункали бўлиши мумкин. Ўткир оғриқлар биринчи навбатда мушак толаларининг чўзилиши оқибатида содир бўлиб, оғриқ манбаи – узун мушакларнинг сиқилиб қолганидандир. Бунда оғриқ бошқа аъзоларга "узатилмайди", лекин беморнинг ҳаракатланишини қаттиқ чеклаб қўяди. Бу касаллик спортчилар ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган кишиларда кўп учрайди. Умуртқанинг жароҳатланиши ҳам ўткир оғриқни келтириб чиқаради. Ноқулай йиқилиш ёки елка жароҳатланганда умуртқа поғоналари синиши мумкин. Агар киши гиперпаратиреоз, остеопороз, http://vashaspina.ru/zabolevanie-kostej-bolezn-pedzheta/Педжет касаллигига чалинган ёки умуртқа атрофида ўсимтаси бўлса улар умуртқа поғонаси синганлигини сезмай ҳам қолишади. Ўткир оғриқларнинг тез-тез учрайдиган сабабларидан яна бири умуртқа дискаларининг силжиб кетишидир.

Оғриқ асаб толаларининг сиқилиши натижасида пайдо бўлади ва унинг сабаблари қуйидагича:

сезиш қобилиятини йўқотиш;

Ахиллова рефлексининг пасайиши ёки умуман йўқолиб кетиши;

тирсак рефлекси тезлигининг пасайиши ёки бўлмаслиги;

бир томонли корешок оғриғи.

Умуртқа дискалари силжиб кетишининг энг салбий тарафи – бу пастки поғоналар табиий ҳолатини йўқотишидир. Оқибатда пастки поғоналарда ҳам оғриқ бошланади. Йўғон ичак ва қовуқ фаолиятини ишдан чиқаради. Баъзи ҳолатларда эса оғриқнинг юқори поғоналарга кенгайишига ҳам олиб келади. Белдаги ўткир оғриқлар фасет синдроми натижасида ҳам намоён бўлади. Бунда оғриқ умуртқа каналидан чиқишдаги корешок сиқилишларидан пайдо бўлади, диска эса шикастланмай қолаверади. Бундай синдромлар одатда умуртқа оралиғи бўғинларида юқори ва пастки фасетларнинг кўпайиши оқибатида юзага келади. Натижада умуртқа поғоналари сиқилади ва оғриқ пайдо бўлади. Эпидурал абсцесс ҳам умуртқадаги оғир касалликлардан бири ҳисобланиб, зудлик билан даволанишга, гоҳида эса орқа мияниг сиқилишини бартараф этишдек жарроҳлик усулини қўллашга мажбур этади.

Тос суягини сон суяги билан боғлайдиган бўғиндаги касалликлар ҳам умуртқанинг ўткир оғриқларига сабаб бўлади. Бунда оғриқ умуртқанинг пастки қисмидан тиззагача чўзилади. Умуртқанинг сурункали оғриқлари спондилез деформацияси туфайли юзага келади. Бунда умуртқа поғоналарида дистрофик ўзгаришлар, боғловчи аппаратнинг заифлашуви оқибатида эса суякларнинг ўсиши кузатилади. Натижада, умуртқа канал сиқилади, ўсиб чиққан суяклар эса асаб толаларини эзади ва оғриқ кучая бошлайди. Зирқираб оғришларга оёқларнинг заифлашуви, увушиб қолишлари ва бошқа неврологик симптомлар ҳам қўшилади.

Анкилозик спондипоартроз деб аталадиган Бехтерев касаллиги ҳам сурункали оғриқларга сабаб бўлади. У зирқираб оғрийди ва умуртқанинг кўкрак қисмида поғоналар қийшайишига олиб келади. Бунинг дастлабки белгилари – ҳаракат камайиши ва кўкрак қафасида нафас сиқиши билан кечади. Гоҳида оғриқни саратон касалликлари ва модда алмашинуви фаолиятининг бузилишлари ҳам келтириб чиқаради. Безарар ўсма сурункали оғриқга сабаб бўлади, лекин неврологик симптомлар кузатилмайди. Шунингдек, остеомиелит ҳам оғриқларни келтириб чиқаради ва узоқ давом этади.

Хулоса қилиб айтганда белдаги оғриқ турли касалликлар натижасида юзага келади ва кўпинча сабабни "оғриётган" жойдан эмас, бошқа аъзолардан излаймиз ва бу хато ёндашувдир. Шунинг учун белда оғриқ сезсангиз, пайсалга солмасдан тезроқ врачга учрашинг. Ҳар қандай касалликни ўз вақтида олдини олиш, уни даволашдан кўра афзалроқдир!

Дурдона УСМАНОВА, тиббиёт фанлари доктори, невролог.

№ 26, 30.06.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.