Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

УЗОҚ УМР КЎРАЙ ДЕСАНГИЗ…

Маълумки, бугунги кунда узоқ умр кўришнинг имкони мавжуд ва бу ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Яъни, бунга эришиш учун ҳаётнинг шу мақсадга хизмат қилувчи қатор қонунлари борки, соғлом ва узоқ умр кўрай деганларга уларга амал қилиш тавсия этилади.

Биламизки, жамики мавжудот, жумладан, инсоният ҳам ташқи экологик муҳит қуршовида ҳаёт кечиради. Ўзи яшаб турган муҳитга бепарволикнинг эса инсон саломатлигига таъсири, аниқроғи зарари катта. Демак, бундан маълум бўладики, саломатлигимиз кўп жиҳатдан табиат ва ундаги экологик муҳит билан белгиланади. Агар кундалик турмушимизда истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарият қисми табиат қўйнида етиштирилишини ҳисобга олсак, инсоният томонидан атроф-муҳит ва табиатга етказилаётган зарар оқибатлари бошқача кўринишда бўлса-да, барибир унинг ўзига қайтиб келишини тасаввур этиш қийин эмас. Сабаби, кўпгина касалликлар айни шу маҳсулотларнинг таркиби ва сифати бузилишидан келиб чиқишини барчамиз яхши биламиз. Масалан, нитрат моддасини олайлик, у, айниқса, ёш организмга тез таъсир кўрсатувчи бўлиб, одам организмига сингиб, бора-бора камқонлик, гепатит ва турли юрак қон-томир касалликларини келтириб чиқаради. Шу туфайли ҳозир дунёда ҳар 3 кишидан бири камқонликдан шикоят қилаётган бўлса, қарийб 3 миллиард инсон темир моддаси етишмовчилигидан азият чекмоқда. Ёки йод етишмовчилиги билан юзага келувчи хасталиклар оқибатига назар ташласак, бош мия фаолиятига салбий таъсир, бола туғилгунча ва ундан кейинги даврдаги ақлий заифлик ҳам фикримизга мисол бўла олади. Бундан ташқари, одатда кўп учрайдиган буқоқнинг олдини олишга қаратилган изланишлар натижаси айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ва тупроқ таркибида йод етишмаслиги туфайли юзага келишини кўрсатади. Шунингдек, йод етишмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар катта ёшдаги кишиларда ҳам, болаларда ҳам қалқонсимон безлар катталашиб кетишига сабаб бўлади.

Шундай экан, саломатлигимизга эътиборли бўлиш асносида Она замин мусаффолиги, тозалигини асраш нафақат биз учун, балки келажак авлодларимизни соғлом ва баркамол этиб вояга етказишимизда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бироқ, сўнгги вақтларда экология билан боғлиқ салбий ҳолатлар айнан инсоният иштироки орқали вужудга келаётгани ўз соғлиғига бефарқ бўлмаган ҳар бир кишини ташвишлантириши табиий ҳолдир. Бундан кўринадики, юқорида айтиб ўтилган касалликларнинг келиб чиқиши ташқи муҳитда рўй бераётган ўзгаришлар таъсири билан боғлиқ экан, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, пировардида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш масаласи долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаверади. Бу вазифани амалга оширишга таълим-тарбия тизимида масаланинг мазмун-моҳиятини узлуксиз таҳлил этиш, экологик инқирознинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатларини кенг тарғиб қилиш ҳамда жамиятнинг бош бўғини – оилада тушунтириш ишлари олиб бориш йўли билангина эришиш мумкин.

Халқимизда: "Қуш уясида кўрганини қилади", деган нақл бежиз айтилмаган. Шундай экан, ёш авлод онгида атроф-муҳитга бўлган меҳр-муҳаббатни шакллантириш бу борада олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг бошланғич бўғини ҳисобланади, зеро фарзандларимизга ёшлигидан табиатни севиш, ардоқлаш, унга бўлган ҳурмат туйғуларини сингдириб бориш ҳар бир ота-онанинг вазифасидир. Қолаверса, табиат ва унинг бойликларини келажак авлод учун асраб-авайлаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Мадина МУСАЕВА, Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти услубчи шифокори.

№ 39, 14.10.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.