Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

СОВУҚ ТАЪСИРИДАН САҚЛАНИНГ

Ташқи ҳарорат пасайиб, кун совиб кетиши киши организмига, айниқса ёш болалар ва мўътабар қарияларимизга ёмон таъсир кўрсатиши табиийдир. Совуқ инсон танасидаги мураккаб жараёнлар меъёрида кечишига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида организмнинг совуққа чидамлилик қобилияти, касалликларга қарши курашиш фаолияти сезиларли даражада пасайиб кетади.

Совуқ таъсирида қон томирлари тораяди. Натижада тўқималарнинг нормал озиқланиши камаяди, улар заифлашади. Қон томир деворчалари совуқ таъсиридан мўртлашиб, синувчан бўлиб қоладики, бу ҳол турли хил касалликка сабабчи бўлувчи бактериялар, микроблар организмга ўтишига шароит туғдиради. Демак, организмни совуқ олдиришдан сақлаш катта аҳамиятга эга.

Фаслга қараб тўғри кийинишни унутмаслик керак. Устимиздаги кийим-бош танамизни ташқи муҳитдан сақлайди. Тўғри танлаб кийилган кийим орқали биз танамиз учун совуқда ҳам зарур микроиқлим ҳосил қиламиз. Иссиқ юриш мақсадида юнг астарли ёки юнгдан тўқилган кийимлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, чунки табиий иссиқ кийим ўзида инерт ҳавони сақлаш хусусияти билан ажралиб туради. Юнгли уст-бош бўлмаган тақдирда, кийимларни аралаш қилиб кийиш, яъни тўр майка устидан қалин кўйлак, сўнг куртка ёки пальто кийган ҳолда ҳам совуқ таъсиридан яхши сақланиш мумкин. Оёқ кийимни тўғри танлашда ҳам гап кўп. Яхшиси жунли, чармдан тикилган оёқ кийим кийиш маъқул. Чарм ғовакли бўлиши бир томондан оёқни терлашдан асрайди, иккинчидан, ўзида иссиқликни яхши сақлайди. Бу борада аёлларимиз узун этик кийишини фақат қўллаб-қувватлаш керак. Эркаклар ҳам оёқ киймига эътибор қилиши лозим. Яхшиси юнгли пайпоқ кийиш керак, бўлмаган тақдирда, икки қават оддий пайпоқ ҳам оёқни иссиқ сақлайди. Агарда икки пайпоқ ўртасига юмшоқ қоғоз ёки газета қўйилса, яна ҳам яхши бўлади.

Ўспиринлар ўртасида бошяланг юриш ҳоллари кўп учраб туради. Бу, албатта, уларнинг саломатлигига жуда катта зарар келтириши мумкин. Бошкийимсиз юриш совуқ таъсирида бош қон томир тизими торайишига олиб келади. Қон айланишининг издан чиқиши эса бора-бора соч сийракланишига ҳам сабаб бўлади.

Совуқ таъсиридан сақланишнинг яна бир муҳим омили – бу тўғри овқатланишдир. Совуқ кунлари камида тўрт маротаба, энг совуқ кунларда беш-олти маротаба иссиқ овқатланиш зарар қилмайди. Яна шуни унутмаслик керакки, совуқ кунлари овқат калорияси одатдагидан 15-20 фоиз юқори бўлиши лозим. Бунда эрталаб ва кечқурун овқатланишга айниқса катта эътибор берилади. Рационда қанд, шакар, асал, карбонсувлар кўп бўлгани маъқул. Буларнинг ҳаммаси организмнинг совуққа қарши курашиш қобилиятини оширади.

Юқорида эслатиб ўтилган гигиеник талабларга тўғри риоя қилиниши организмни совуқдан сақлаш имконини беради.

Абдуваҳоб ТоҲИриЙ, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси.

№ 1, 04.01.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.