Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

Ботулизм касаллиги ҲаҚида биласизми?

Ҳар йили ёз ва куз ойлари давомида уй шароитида турли мева­сабзавот ҳамда полиз маҳсулотларидан оммавий тарзда консерва тайёрланиши ҳаммамизга яхши маълум.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бундай маҳсулотлар аслида махсус технологиялар асосида тайёрланиши талаб этилсада, лекин уй шароитида бундай имкониятлар, албатта, мавжуд эмас.

Аксарият ҳолларда тайёрлаш жараёнида санитария қоида­меъёрлари ва шахсий гигиена талабларига ҳам риоя этилмайди. Қолаверса, йигирма ва ундан юқори ҳароратда сақланган консерва маҳсулотлари истеъмол учун яроқли ҳисобланмайди. Ботулизм касаллиги айнан шундай шароитда тайёрланган консерва маҳсулотларидан тарқалади.

Ушбу касаллик споралари ташқи муҳитда, яъни тупроқ ва сувда кенг тарқалган бўлиб, маҳсулотларни консервация қилиш жараёнида ривожланади.

Уй шароитида тайёрланган, лекин сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотлари истеъмол қилиниши сабаб заҳарланиш, яъни ботулизм касаллиги деярли барча вилоятларда кузатилади. Кейинги пайтда айниқса бундай ҳолатлар Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кескин кўпайган.

Касалликни келтириб чиқарадиган консерва маҳсулотининг ташқи кўриниши, ҳиди ва таъмида деярли ўзгаришлар бўлмасада, аммо уни очаётган пайтда босим остидаги ҳаво чиқиши кузатилади.

Касаллик белгилари маҳсулот истеъмол қилингандан сўнг тўрт­олти соатдан бир неча кундан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Заҳарланишнинг дастлабки клиник белгилари ҳолсизлик, кўнгил айнаш, қусиш, қориндаги оғриқ билан ифодаланди. Кейинчалик ботулизм заҳари марказий нерв тизимига таъсир қилиши натижасида беморда овоз ўзгариши, ютиниш қийинлашуви, томоқ оғриши, кўз қовоқлари тушиши, жисмлар иккита бўлиб кўриниши каби белгилар кузатилади. Агарда шундай вазиятда ҳам бемор шифохонага мурожаат этмаса, у юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигига чалиниши мумкин.

Консерва маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини олиш учун сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат, шу жумладан консерва маҳсулотларини истеъмол қилмаслик лозим. Агарда овқатдан заҳарланиш гумон қилинса, албатта зудлик билан ҳудудий тиббий муассасага мурожаат қилишни унутманг.

Дилором ТУРСУНОВА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси етакчи мутахассиси.

№ 1, 04.01.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.