Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

Грипп асорати билан хавфли

Грипп – бу кенг ва тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди. Грипп вирусининг А, В ва С турлари мавжуд. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан кўп ҳолатда куз ва қиш ойларида рўйхатга олинади. Касаллик манбаи фақат бемор одам ҳисобланиб, у аксирганда, йўталганда, гаплашганда, атрофдаги соғлом кишиларга ҳаво-томчи йўли билан тез юқади.

Грипп нафас йўллари яллиғланиши билан бошланиб, кейинчанлик беморда тана ҳарорати кўтарилиши, бош ва томоқ оғриши, бурун битиши ва суюқлик ажралиши, йўтал, мушакларда оғриқ, ҳолсизлик, иштаҳа бузилиши, баъзи ҳолларда қусиш ҳолатлари кузатилади. Касаллик беморларда енгил, ўрта ва оғир шаклларда кечади. Унинг энг энг хавфли асоратлари ўпка тўқималари яллиғланиши (зотилжам), менингит (мия пардаси яллиғланиши), менингоэнцефалит (мия пардаси ва моддаси яллиғланиши), отит (ўрта қулоқ яллиғланиши), синусит (бурун ёндош бўшлиқларнинг яллиғланиши), нефрит, пиелонефрит (буйрак яллиғланиши)дир.

Шунинг учун ҳам "гриппнинг ўзи эмас, балки унинг асоратлари ёмон", деган фикр бежиз айтилмаган. Баъзида, яъни гриппнинг енгил шакллари билан оғриган беморлар атрофдагилар учун кўпроқ хавф туғдиради, чунки бундай беморлар аксарият ҳолларда уйида даволанмасдан, уни оёқда ўтказади.

Куз ва қиш мавсуми бошланишини эътиборга олган ҳолда юртдошларимизга қуйидагиларни тавсия этамиз ва бу амалларга риоя қилишларини сўраймиз:

- гриппга қарши эмланиш;

- мавсумга хос кийиниш;

- ўз вақтида овқатланиш ва дам олиш;

- хоналарни вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва кунда намли тозалов ишларини ўтказиш;

- ишлаб чиқариш корхоналари, даволаш-профилактика, ўқув муассасалари, ташкилот ва идоралар ҳамда тураржой биноларида иссиқлик меъёрига риоя қилиш;

- мактабгача тарбия муассасалари, мактабларда эрталабки фильтрлар ўтказилишига эътибор қаратилиши керак, шунингдек болада тана ҳарорати юқори ва грипп касаллиги белгилари кузатилса, ота-онасига хабар бериш ҳамда шифокорга мурожат қилиш тўғрисида таклиф бериш;

- концерт заллари, кинотеатр, ўқув ва иш жойларини кунига 3-4 маротаба шамоллатиб туриш, хоналарда дезинфекция моддаларини қўллаган ҳолда намли тозалов ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Грипп ва ўткир респиратор касалликлари гумон қилинса, ўзингиз ва атрофдагилар соғлом бўлишини хоҳласангиз, дарҳол шифокорга мурожаат этинг ва доимо қуйидагиларни амалда қўлланг:

- касалланган даврингизда жамоат жойлари (ишхона, ўқиш, кинотеатр, концерт зали, йиғилиш, меҳмон)га борманг, чунки касаллигингизни бошқа соғлом одамларга осонгина юқтиришингиз мумкин;

- йўталганингиз ва аксирганингизда, оғиз-бурнингизни рўмолчангиз билан ёпинг;

- маҳаллий шифокорни уйга чақиринг;

- касалликни оёқда ўтказманг;

- шифокор маслаҳатлари ва тавсиялари асосида иш тутинг;

- ўзбошимчалик билан даволаниш касалликнинг оғир асоратларга олиб келишини унутманг.

Касалликнинг олдини олишда танани чиниқтириш, бадантарбия билан мунтазам шуғулланиш, очиқ ҳавода юриш, ўз вақтида овқатланиш алоҳида аҳамиятга эга. Кўпроқ совуқ кунларда иссиқ кийиниш, албатта бош кийим кийиш, оёқлар иссиқ бўлиши муҳимдир. Касаллик авж олган пайт (декабрь, январь, февраль ойлари)да нафақат эпидемик жиҳатдан муҳим бўлган корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчиларига, балки барча фуқароларимизга ниқоб тақиш тавсия этилади.

Гўзал Бабаева, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази эпидемиология бўлими врачи.

№ 47, 23.11.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.