Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

ТИББИЙ ТАРҒИБОТНИ КУЧАЙТИРИБ…

Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган вилояти филиали ходимлари томонидан аҳоли саломатлигини сақлаш, турли касалликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Амалдаги фаолиятлар тўғрисида филиал директори Ирода Анваровна Мусаева қуйидагиларни гапириб ўтди.

– Айтиш муҳимки, кейинги йилларда давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимига қаратилган эътибор боис, соҳанинг барча йўналишида фаолиятлар изчиллик билан олиб борилишига катта замин яратилмоқда. Айниқса, Юрт¬бошимизнинг соғлом турмуш тарзи бўйича муҳим вазифаларни амалга оширишга қаратилган асосий мақсадлари ҳар бир тиббиёт ходимини янада масъулият билан ишлашга ундамоқда. Шундай экан, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дас¬тури тўғрисида"ги фармони бажарилишини таъминлаш, вилоятда аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш, соғ¬лом турмуш тарзини шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялаш, жисмоний бақувват, руҳан тетик, интеллектуал ривожланган шахсни шакллантиришга йўналтирилган комп¬лекс профилактик ўқув ва тарғибот чора-тадбирларини амалга оширишда нафақат тиббиёт ходимлари, балки кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Филиал таркибига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўқитиш, тиббий статистика, ташкилий-услубий, социологик тадқиқотлар мониторинги ҳамда ахборот-ресурс маркази, кутубхона, ҳисобхона ва бошқа бўлимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, бўлимлар қошида ва жойларда сайёр ўқувлар ташкил этилган. Барча туман саломатлик марказларида тарғибот-тушунтириш ишлари ҳамда меъёрий ҳужжатлар намунали йўлга қўйилган. Мустаҳкам оила йили муносабати билан тез-тез ўтказиб келинаётган "Соғломлаштириш ҳафталиклари", миллий эмлаш тадбирларида ҳам ходимларимиз фаол иштирок этиб, тар¬ғибот ишларини кучайтирмоқдалар.

Бунинг баробарида жамоамиз ходимлари маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан биргаликда мактаб, ўқув муассасалари педагоглари иштирокида ёшлар, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи бўйича семинар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиб келмоқдалар. Олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатлар келажагимиз бўл¬ган фарзандларимизни зарарли одатлардан сақлашга, шунингдек, ўз соғликларига бўлган эътиборларини янада кучайтиришларида асосий омил бўлиб хизмат қилишига ишончим комил.

Дарҳақиқат, юқоридаги фикрлар эзгу ниятларга қаратилган экан, бу бордаги изчил фаолиятларда ҳар биримиз жиддий ёндошган ҳолда тарғибот ишларини кучайтиришимиз муҳимдир.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ ёзиб олди.

№ 37, 07.09.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.