Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис маслаҳати

ФАРЗАНДИНГИЗ СОҒЛОМ БЎЛИШИНИ ИСТАСАНГИЗ?

Йиғлаётган болани қандай тинчлантириш керак

- болани овқатлантиришга (кўкрак сути ёки сутли аралашма билан) ҳаракат қилинг;

- таглиги қуруқлигини текширинг;

- бола ўзини қулай ва осойишта ҳис қилиши учун эркин ҳолатда қолдиринг;

- алла айтинг, бирор бир куйни хиргойи қилинг, ёқимли мусиқа ёки болалар ашулалари ёзилган тасмани қўйинг;

- болалар нозик, мулойим ҳаракатларни ёқтиришади, болани аста-секин қўлингизда кўтариб, рақсга тушишга ёки аравачасига ётқизиб тебратишга ҳаракат қилинг;

- болани турли ҳолатларда – юзингизни юзига тегизиб, тиззангизга ётқизиб, қўлингизда тебратиб, бағрингизга босиб кўринг;

- болани болалар тоғорасида чўмилтиринг ёки ўзингиз билан ваннага олиб тушинг;

- бола терисини енгил ҳаракатлар билан силанг;

- болани сайр қилишга олиб чиқинг, бу иккалангизга ҳам муҳитни алмаштиришга ва тоза ҳаводан нафас олишга имконият беради.

Шифокорни қачон

чақириш лозим

Болангизда қуйидаги белгиларни сезсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг:

1. Кучли безовталаниш ёки сабабсиз тинмай йиғлаганда;

2. Тана ҳарорати 38 даража ва ундан баланд бўлганда;

3. Иштаҳа йўқлигида;

4. Қусиш;

5. Ич кетиши.

Сунъий боқиш

Баъзида аёллар кўкрак билан боқа олмайди. Бундай ҳолларда педиатр билан болага мўлжалланган озиқ-овқат ва сутли аралашмаларнинг қайси бири айнан фарзандингизга тўғри келишини маслаҳатлашинг. Болаларнинг кўпчилиги сутли аралашмаларни муаммоларсиз истеъмол қилади. Баъзан сунъий овқатлантиришда бола ичагида газлар тўпланиши, нажаси суюқ келиши ёки овқатланганидан сўнг ўқчиш ҳоллари кузатилади. Бунда аралашмаларнинг бошқа туридан фойдаланиб кўринг. Масалан, сигир сути асосидаги аралашмалар ўрнига соя сути асосида тайёрланган аралашма ишлатинг. Бола қорнини бир суткада 8-10 марта тўйдирасиз. Ҳар овқатлантириш пайтида бола билан гаплашинг, куйланг. У билан ўтган ҳар дақиқадан лаззатланинг.

1-6-ойлар. Дастлабки 4-6 ой давомида болага она сути (ёки таркибида она сутига тенг бўлган моддаларга бой сунъий озуқалар)дан бошқа ҳеч нарса берманг.

6-12-ойлар. Боланинг асосий овқати она сути бўлиши билан бирга, унга аста-секин эзилиб пишган гуруч, картошка, товуқ гўшти, қўй гўшти, ловия, мош ҳам беришингиз мумкин.

8-ойларга келиб болангиз турли хил овқатлар ея оладиган бўлади. Сиз билан бир хил таомлар ейди, фақат унга овқатни яхшилаб майдалаб оз миқдорда беришингиз керак бўлади. Болага ширинликлар, шўр ва зираворли овқатлар берманг.

ЯНГИ ТУҒИЛГАН

ЧАҚАЛОҚНИ ПАРВАРИШЛАШ

Киндик тизимчаси

Туғилгандан кейин қоладиган киндик тизимчаси тахминан 2-3 см бўлиб, у аста-секин қаттиқлашади, қурийди ва тўқ рангли тусга киради. Бу тизимча 10-14 кун давомида тушиб кетади. Киндик тизимчаси тушиб кетгунга қадар болани фақат губка билангина ювинтириш мумкин.

Бурун битиб қолиши

Кўпчилик ота-оналарни фарзандининг бурнидаги шилимшиқ ажралмалар безовта қилади. Аксириш ва буруннинг тўлиб қолиши – янги туғилган чақалоқлар орасида тез-тез учраб турадиган ҳолдир. Бу бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Агарда буруннинг ёпиқлиги болани овқатлантиришга халақит берса ёки иситмаси ошиши билан кечса, шифокорни таклиф қилинг.

Сарғайиш

Янги туғилган чақалоқларнинг 60 фоизида учинчи-бешинчи кунлари териси сарғишроқ тусга киради. Физиологик сариқликнинг бу кўриниши нормал ҳол ҳисобланади. Болага бачадон ичида бўлган даврда уни туғилганидан кейинги даврига нисбатан кўпроқ миқдорда қизил қон ҳужайралари керак бўлади. Ортиб қолган қон ҳужайралари парчаланганда улар билирубин деб номланувчи сариқ модда ишлаб чиқаради. Чақалоқ жигари ишлаб чиқилган билирубинни тез чиқариб ташлаш даражаси ривожланмаганлиги сабабли унинг териси сариқ тусга киради. Одатда бу ҳол 10 кунгина давом этади.

Боланинг сезги аъзолари

Янги туғилган чақалоқ ота-онаси билан бўлишни ёқтиради. У йиғлаганда аста-секин тебратишларини хуш кўради. Болани шундай тутингки, у юзингизни кўра олсин. Чақалоқ юзингизга, айниқса кўзларингизга тикилиб қарайди. Овозингиз эшитилганда бошини буриб тинглайди. Бола ёнингизда ўзини хотиржам ва осойишта ҳис қилиши учун доимо унинг ёнида бўлишга, таглиги ҳўл бўлганда ёки қорни оч қолганда ўз вақтида керакли чора кўришга ҳаракат қилинг.

Бадан билан ҳис қилиш

Чақалоқда бадан билан ҳис қилиш ниҳоятда ривожланган бўлади. Болага унинг терисини силаш ёки уқалаш жуда ёқади. Уни кўтарганингизда ёки бағрингизга босганингизда у камроқ йиғлайди.

Кўриш қобилияти

Бола ўзининг юзидан 20-30 см узоқликда бўлган буюмларни яхши кўра олади. Шунга қарамасдан, у турли хил буюмлардан кўра одам юзини синчиклаб томоша қилишни афзал кўради. Янги туғилган чақалоқ ҳали бир неча ҳафта давомида рангларни ажрата олмаслиги сабабли оқ-қора нақшларни томоша қилишни жуда ёқтиради.

Эшитиш қобилияти

Бола кутилмаган кескин товушлардан бутун вужуди билан таъсирланади. У мустақил равишда талаффуз қиладиган биринчи товушлар розилигини англатади. Одатда бундай товушлар эркалатишларингизга жавобан ишлатилади. Сизнинг овқатлантираётганда, таглигини алмаштирганда, чўмилтириб ўйнатгандаги гапларингизни тинглаб, гапиришни ўргана бошлайди.

Фарзандингизни туғилганидан ўн уч ойлик бўлгунча тўғри ривожланаётганини қуйидаги жадвал билан солиштириб боринг. Ушбу жадвал бўйича фарзандингизни мунтазам кузатиб, бирон-бир ўзгариш сезсангиз, зудлик билан участка педиатрига мурожаат қилинг.

Фарзандингизни ўз вақтида эмлаш катта аҳамиятга эга. Чунки эмланган болаларда юқумли касалликлар билан касалланиш хавфи жуда юқори бўлади. Қуйидаги жадвалда фарзандингиз учун зарур бўлган барча эмлашлар ва уларнинг вақти кўрсатилган.

№ 21, 28.05.2010 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.