Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

БИЛИМЛИЛАР ЎЗАРО БЕЛЛАШИШДИ

Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир соҳани янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун тизимга инновацион технологиялар асосида янгича ғоялар киритилиб, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда юқори салоҳиятли ёш кадрлар тайёрлаш масаласига жиддий ёндашилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 17 май куни Тошкент давлат стоматология институтида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан тиббиёт институтлари талабалари ўртасида физиология-потология кафедраси бўйича ўтказилган республика олимпиадасининг II босқичи хусусида ҳам ана шундай дейишимиз мумкин.

Тадбир аввалида Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Ризаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг таълим олишлари учун яратилаётган имкониятлар, бу борада ўқув юртларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, олимпиаданинг 11 нафар иштирокчисига беллашув шартлари таништирилиб, ҳаққонийликни таъминлаш мақсадида уларга малакали мутахассислардан иборат кузатувчилар белгиланди.

Ойша АЛАВИЯ,

Тошкент давлат стоматология институти физиология-потология кафедраси доценти:

– Фаолиятим давомида кўп бора фан олимпиадаларини кузатиш ва уларда масъул мутахассис сифатида бевосита иштирок этишга муваффақ бўлганман. Таълим, илм-фан, изланиш тўхтаб қолмагани сингари бу жараёндаги фаолиятлар ҳам давр талаблари асосида такомиллашиб бормоқда. Жорий йилги олимпиаданинг республика босқичи Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари кўрсатмалари асосида Тошкент давлат стоматология институтида ўтказилиши режалаштирилди ва институтнинг физиология-потология кафедраси масъул этиб белгилаб олинди. Физиология фани том маънода мазкур соҳанинг кириш қисми ҳисобланади. Чунки инсон организми бир бутун тизим. Шу боис, организмдаги ўзгаришларни билмай туриб нафақат даволаш, балки аниқ ташхис қўйишнинг ҳам имкони йўқ. Олимпиаданинг айнан нормал филология мутахассислиги бўйича ўтказилаётганлигининг сабаби ҳам шунда. Қолаверса, бу фан организмнинг нормал ҳолатини ўрганади ва ҳар бир бўлажак шифокор буни яхши билиши лозим. Негаки, ҳар қандай касаллик белгиланган норманинг бузилиши оқибатида юзага келади. Олимпиада шартлари 4 босқич – тест саволлари ва вазиятли масала ечиш, ёзма иш топшириқлари ҳамда амалий кўникмаларни бажариш кўринишида ўтказилмоқда.

Фан олимпиадасида Тошкент давлат стоматология институти талабасидан ташқари, Андижон, Самарқанд, Бухоро давлат тиббиёт институтлари, Тошкент тиббиёт академияси ва академиянинг Урганч шаҳар ва Фарғона вилояти филиали, Фармацевтика ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти, шунингдек, Андижон давлат университети талабалари иштирок этди.

Натижаларга ҳайъат, адолат, шунингдек, комиссия аъзолари томонидан 100 баллик тизим асосида хулоса чиқаришди. Тадбир сўнгида ғолиблар диплом, сертификат ҳамда стипендия мукофотлари билан тақдирландилар.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 23, 08.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.