Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ФАРЗАНДЛАР КАМОЛОТИ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда тиббиёт тизимида олиб борилаётган фаолиятлар замирида инсон саломатлиги ва унинг манфаатлари ётар экан, бу борада Юртбошимиз томонидан диққатга молик ишлар тўғри йўлга қўйилиб, ютуқли натижаларга эришилмоқда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан халқаро ҳамкорлик ришталари узвий боғланаётганлиги ҳам эзгу мақсадларга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда. Жумладан, Туркия ва мамлакатимиз ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамжиҳатлик фаолиятлари ҳам бундан мустасно эмас.

Маълумки, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) Ўзбекистонда турли йўналишларда лойиҳа ва дастурларни муваффақият билан амалга ошириб келмоқда. ТИКАнинг мана шундай тажриба алмашув лойиҳаларидан яна бири, она ва бола саломатлиги муҳофазасига йўналтирилган бўлиб, "Янги туғилган чақалоқларни жонлантириш ва уларни парваришлаш" мавзусига бағишланган ўқув-амалий машғулотлар жорий йилнинг ноябрь ойида Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти Перинатал марказида бўлиб ўтди. Ўқув-семинарини кириш сўзи билан очган Тошкент вилояти Перинатал маркази директори Фурқат Собиров ҳамда ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Ихсан Чағлар икки давлат ўртасидаги мазкур ҳамкорлик она ва бола саломатлигига қаратилганлиги хусусида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Мазкур ўқув-амалий машғулотлар ТИКА, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия тиббиёт билимлари университети ҳамкорлигида амалга оширилди. Ушбу тадбирнинг давоми декабрь ойида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида давом этди.

Неонатолог, жонлантириш бўлими ҳамширалари ва доялар ўртасида малака оширишга қаратилган ушбу ўқув амалий машғулотлар давомида ўзбекистонлик ва туркиялик мутахассислар ўз йўналишлари бўйича тажриба алмашиб, янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатишда Туркия ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгича ёндашувлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 100 нафарга яқин соҳа мутахассислари иштирокида амалга оширилаётган ўқув-амалий машғулотлар якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди. Ўқув-амалий машғулотлар туркиялик мутахассислар Ширин Гувен, Деря Буюккайҳан, Демет Ўғуз Сойлемезлар томонидан олиб борилди.

Ибодат СОАТОВА.

№ 51, 15.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.