Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ВА ФАОЛИЯТЛАР ТАҲЛИЛИ

Жорий йилнинг 29 апрель куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги сайёр ҳайъат йиғилиши онлайн тарзида бўлиб ўтди.

Тадбирни Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Зойир Мирзаев кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли фаолиятлар, хусусан истиқлолимиз шарофати билан инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида эришилаётган ютуқларга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, Президентимиз томонидан соҳага берилаётган юксак ғамхўрликдан халқимиз мамнун эканлигини таъкидлади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўз нуфузига эга бўлиб бораётган "Саломатлик ҳафталиклари", "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!", "Патронаж ойлиги" каби ижтимоий акцияларнинг оммавий тарзда ўтказилаётганлиги боис, аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш, тўғри ташхислаш ва даволаш кўрсаткичлари яхшиланаётганлигини эътироф этди.

Анъанавий тарзда давом этаётган ижтимоий акциялардан Самарқанд аҳли мамнун бўлиб, ҳатто отахону онахонларимиз қўлларини дуога очиб, жаннатмакон юртда яшаётганликларидан, асосийси юртимиз тинчлиги ҳамда мамлакатимизда инсон саломатлиги ва унинг турмуш фаровонлигига бўлган эътибордан миннатдор эканликларини билдириб, Президентимизга ташаккур изҳор этдилар. Самарқанд вилояти соғ¬лиқни сақлаш тизимида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Инвестиция дастури асосида тиббиёт муассасалари янгича қиёфа кашф этиб, энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар ҳамда малакали кадрлар билан таъминланаётганлиги аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Жорий йилимизнинг "Соғ¬лом она ва бола йили" деб эълон қилинганлигини барчамиз мамнуният билан қабул қилдик. Чунки, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Дарҳақиқат, юртимизда оналар ва болалар саломатлиги ёшларга бўлган эътибор, бу борада яратилаётган шароит ва имкониятлар бош¬қа давлатларга қараганда юқори даражада эканлигига аминмиз. Вилоятимиз миқёсида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида муайян натижаларга эришиб келинмоқда. Жумладан, касалликларнинг олдини олишда профилактика ишлари кучайтирилганлиги, бирламчи тизим фао¬лия¬ти самарали кечаётганлиги турли хас¬таликлар камайишига олиб келмоқда. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур сайёр коллегиянинг асосий мақсади, соҳа мутахассислари ҳамжиҳатликда олиб бораётган фаолиятларининг ўрни ҳамда тизимда эришилаётган ютуқ, муаммо ва камчиликларни биргаликда ўзаро ҳал қилиш имконини яратди.

Онлайн тарзда бўлиб ўтган йиғилиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залидан тўғридан-тўғри мулоқотга чиққан Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазири Анвар Алимов Самарқанд вилояти ҳокимлигига ўзининг қуйидаги фикрларини билдириб ўтди:

– Жорий йилнинг март ойида Самарқанд вилоятида соғлиқни сақлаш тизимида Инвестиция дас¬тури асосида қурилаётган объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилишига бағишланган республика семинари муваффақиятли ўтганлиги, йиғилиш давомида муҳим масалалар кўриб чиқилганлиги ҳамда кенг доирада ўтказилган тадбир учун Самарқанд вилояти ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шу билан бирга, вилоят миқёсида аҳоли саломатлиги йўлида ижобий натижалар қўлга киритилаётганлиги, бу албатта, самарқандлик тиббиёт ходимларининг астойдил меҳнатларидир. Шундай экан, бу борадаги ишлар янада яхшиланишига ишончим комил.

Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров сўзга чиқиб, юртимизда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш борасида эришилаётган ютуқларга атрофлича тўхталиб ўтди. Шундан сўнг иштирокчиларга Самарқанд вилоя¬ти соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишларга бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган биринчи масала, яъни "Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, кенг қамровли ишлар ва келгусидаги режалар, жумладан 2016 йил "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг ижроси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 декабрдаги 350-сонли "Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қў¬шимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров маъруза қилди. Маърузачи Са¬мар¬қанд вилояти соғлиқни сақлаш тизимида Давлат дастури ижроси бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 350-сонли буйруғи борасидаги изчил фаолиятларга эътибор қаратди. Жумладан, Давлат дастурида кўрсатиб ўтилган бандлар бўйича режалаштирилган тиббий хизматлар, айниқса, оналар ва болалар, фертиль ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган кўрикдан ўз вақтида ўтказилаётганлиги, перинатал, скрининг, репродуктив марказлар ҳамда туғруқ мажмуаларидаги амалий жараёнлар изчиллик билан давом этаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, тизимда қуйидаги масалаларга, яъни врачлар малакасини ошириш, тоифалаш ҳамда мониторинг ишларини олиб бориш, маҳорат дарсларини янада шакллантириш, аҳоли демографик ва туғилиш кўрсаткичлари, фертиль ёшидаги аёллар туғруқлари тўғрисидаги ахборотни тўплаш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, статистик маълумотларни аниқ йўналтириш, профилактика ишларини олиб бориш, шифо ўринлари ҳамда қатновлар сонига (республика ҳамда Самарқанд вилояти мисолида) жиддий эътибор қаратиш муҳимлиги хусусида тўхталди. Бундан ташқари, маърузачи умумий касалланиш структурасига алоҳида эътибор қаратиб, ижтимоий касалликлар (саратон, эндокрин, сил, ОИТС)нинг олдини олиш, эрта ташхислаш, замонавий даволаш ишларини янада тўғри йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Ва сервис, шошилинч тиббий ёрдам хизмати, санитария-эпидемиология, дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда молиялаштириш масалалари борасидаги фаолиятларга таҳлилий ёндашди. Маърузачи шу ўринда, шифо масканлари ҳамда дори-дармонлар хусусида берилаётган рекламалар тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб, республикамиз тиббиёт муассасаларида ноқонуний (чет эл рекламалари) рекламаларга йўл қўйилмаслиги, маҳаллий рекламалар эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсати билан берилиши лозимлигини айтиб ўтди. Бугунги куннинг муҳим масаласи бўлиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини беэътибор қолдирмаслик ҳамда назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 350-қарори бўйича ҳамширалар меҳнати самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини янада кучайтириш, шунингдек, патронаж ойлигида патронаж ҳамшираларнинг фаоллиги янада ошганлигини таъкидлади.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Баҳром Игамбердиев "Аҳолининг тиббий хизматдан баҳрамандлик даражасини оширишда устувор вазифалар тўғрисида" маъруза қилди. У вилоят соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, давлатимиз томонидан соҳага оид чиқарилаётган фармон ва қарорлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Жумладан, Инвестиция дастури асосида 2015 йилда вилоятдаги 9 та даволаш-профилактика муассасасида қурилиш, реконс¬трукция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб, 980 та стационар ўрин ва 1010 та амбулатор қатнов фойдаланишга топширилганлиги ва бунинг учун 29,1 миллиард сўм маблағ сарфланганлигини айтди. Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 2014 йилда бошланган реконс¬трукция ишлари давом эттирилиб, марказнинг барча бўлим ва поликлиникаларида қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етган. Жорий йилда Инвестиция дастури асосида марказ ҳудудини ободонлаштириш ва ёрдамчи бинолар қуриш учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган ва 390 ўринли болалар бўлими очилиб, даволаш учун замон талабига тўла жавоб берадиган шароитлар яратилганлигини маълум қилди. Маърузачи Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 28 мартдаги вертикал бошқарув тизими бўйича 152-сонли буйруғи асосида тизимда амалга оширилаётган ишларга алоҳида урғу қаратди.

Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Ҳусанов Ўзбекистон Республикасида суицидология хизматининг таҳлили хусусида қуйидаги фикр-ларини баён этди. Ўз жонига қасд қилиш муаммоси бутун дунё мутахассисларини ташвишга солмоқда. Бу дунёнинг кўп мамлакатларида меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар, аёллар ва ёшлар орасида аҳоли кўрсаткичининг ўсиши ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг кў¬пайиши билан боғлиқдир. Охирги ўн йилликда ўз жонига қасд қилиш касалмандлик кўрсаткичи бутун дунё миқёсида 60 фоизга ўсди. Ўз жонига қасд қилиши сабабли ҳар йили 1 миллиондан кўп одам ҳаётдан кўз юмади. Бу бутун дунё кўрсаткичи бўйича ҳар юз минг аҳолига 16 кишидан тўғри келади. Республикамизда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш масаласини касбий жиҳатдан ҳал қилиш врач-психиатрлар, (биринчи навбатда врач-психиатр – суицидологлар), умумтаълим мактаблари психологлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган. Мазкур масала бўйича республика вилоятларида соҳа мутахассислари иштирокида семинар-тренинглар ўтказилди. Ушбу масалаларда ёрдам бериш учун оила, маҳалла, жамоа билан биргаликда педагог, психолог, психотерапевт, социолог ва гинеколог каби мутахассисларнинг ҳамкорликдаги фаолияти кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор Солийжон Мўминов ҳам сўзга чиқиб, вилоят даволаш-профилактика муассасаларида вертикал бошқарув тизими бўйича уч босқичда олиб борилаётган фаолиятларга кенг урғу қаратиб, мазкур тизим самарадорлигини оширишда катта аҳамият касб этаётганлигини айтиб ўтди.

ЙиІилиш доирасида секция гуруµлари иш олиб бордилар.

2016 йилнинг 28-29 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида" ҳамда "Соғ¬лом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайёр ҳайъат йиғилиши масалалари секцион гуруҳларда бўлиб ўтди.

йича амалга оширилган самарали фаолиятлар ҳамда ечимини кутаётган муаммолар хусусида фикр юритилди. Биринчи секция гуруҳда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш, профилактик йўналишдаги тадбирларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар масаласи кўтарилди. Секция гуруҳи ишини Ўзбекис¬тон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров олиб борди.

Секция ишини кириш сўзи билан очган Асилбек Худаяров мамлакатимиз тиббиёт тизимида аҳолига бирламчи тиббий- санитария ёрдамини кўрсатиш бўйича олиб борилаётган фаолиятларга атрофлича тўхталиб ўтди. Айниқса, бирламчи тизимга Юртбошимиз қаратаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли кўплаб самарали ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Жумладан, аҳоли орасида профилактик тадбирлар тўғри йўлга қўйилганлиги, вазирлик томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикларнинг мунтазамлиги, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, аҳо¬ли саломатлигини мустаҳкамлашда алоҳида ўринга эга бўлмоқда. Натижада турли касалликлар кўрсаткичи ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Бирламчи тизимда меъёрий ҳужжатларни тўғри юритиш, уларни оптимизация қилиш, ҳисоботларни тўғри бериш, хонадонлардаги тиббий-ижтимоий ҳолатларни чуқур ўрганиш, чуқурлаштирилган тиббий кўрикларга эътиборни кучайтириш, шу билан бирга юқумсиз касалликларнинг олдини олишда профилактик чора-тадбирларни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, нотиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "ҚВПларни янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли ва "ҚВПларнинг патронаж тиб¬биёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2015 йил 1 декабр¬даги 350-сонли қарорлари ижроси бўйича ҳам алоҳида тўхталди.

Жорий йилнинг 1 мартидан 1 апрелигача мамлакатимиз миқё¬сида бўлиб ўтган "Патронаж ойлиги" тадбирида фаол иштирок этган умумий амалиёт шифокорлари, патронаж ҳамширалари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги фаолиятлари туфайли юртимизда 5 миллион 600 мингдан зиёд хонадоннинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилиб, 18,8 миллион нафардан зиёд аҳоли патронаж билан қамраб олинганлигини айтиб ўтди. Шу ўринда патронаж ҳамширалар меҳнатини рейтинг баҳолаш масаласи ҳам нотиқнинг эътиборидан четда қолмади. Бундан ташқари, бирламчи тизимда умумий амалиёт шифокорлари кадрлар етишмаслиги, бунинг учун кадрлар захирасини тайёрлаш муҳимлигини эслатди. Секция ишида Самарқанд вилоятининг Катта¬қўрғон, Самарқанд шаҳар тиб¬биёт бирлашмаси, Жомбой, Иштихон, Ургут, Булунғур, Оқдарё туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 50- ва 350-сонли қарорлари ижроси бўйича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Аҳоли ўртасида юқумсиз касалликларнинг хавф омиллари скринингини ўт¬казиш тўғрисида"ги 2015 йил 3 декабр¬даги 469-сонли ва "Аҳоли ўртасида юқумсиз касалликлар хавф омиллари скринингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2016 йил 2 март¬даги 106-сонли буйруқлари бў¬йича амалга оширилаётган ишлар натижаси таҳлили, ШТБ/ТТБларда ташкил этилган ихтисослаштирилган бўлимларнинг ўзига хос афзалликлари ва юзага келаётган муаммолари, ДПМ¬ларда дори-дармон сиёсати, вилоятда унинг таъминоти назорати, беморларга етиб бориши ҳамда вазирликнинг 86-сонли буйруғи асосида ўтказилган патронаж ойлиги таҳлили бўйича маърузалар қилдилар.

Маърузачилар юқорида тилга олинган мавзулар доирасида эришилган муваффақиятлар билан бир қаторда муаммо бўлиб турган айрим масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида ўз фикрларини ўртага ташладилар. Йиғилишда мавзу доирасига дахлдор бўлган масъул раҳбар ходимлар қатнашди.

Иккинчи секция гуруҳида "Болаларга юқори технологик тиббий ёрдамни кўрсатиш борасидаги устувор масалалар: ама¬лиёт ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида"ги долзарб мавзулар кўриб чиқилди. Секция ишини Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Лазиз Тўйчиев олиб борди. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Мамат¬қул Азизов болаларга малакали технологик тиббий ёрдамни ташкиллаштириш ва уларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини оширишга қаратилган тадбирлар самарадорлиги хусусида тўхталди. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Камола Солиҳова вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари фаолия¬ти мониторинги ва баҳолаш натижалари, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларида замонавий диагностика ва даволаш усулларини қўллаш билан тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мавзусида маъруза қилди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Марат Содиқов юртимиз тиббиёт тизимида она ва бола саломатлиги борасидаги ишларга атрофлича тўхталиб, ижобий натижалар қаторида айрим вилоятларда бу масалага масъулиятсизлик билан ёндашилаётганлигини афсус билан айтиб ўтди. Шунингдек, сўзга чиққан соҳа мутахассислари тиббиёт марказларида юқори технологик тиббий ёрдам ташкил этилаётганлиги ва улардан оқилона фойдаланиш муҳимлиги, кадрлар малакасини ошириш масаласига эътибор кучайтирилаётганлиги ҳамда муаммолар хусусида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Учинчи секция гуруҳида "Тиббиёт кадрларига қаратилаётган чора-тадбирлар" мавзусида йиғилиш ўтказилди. Унда вазирликнинг масъул ходимлари Ўктам Исмаилов, Темур Ҳа¬кимов, Рихси Салихаджаевалар иштирок этиб, тиббиёт кадр¬ларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили, уларнинг сифат ва самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари ҳамда кадрлар хизмати томонидан олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти тўғрисида ўз фикрларини баён этдилар. ¬Йиғилишда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2499-сонли Қарори ижроси бўйича, ШТБ/ТТБларда кадрларга оид хизматни такомиллаштириш тўғрисида ўтказилган мониторинг натижалари, Самарқанд вилоятида жорий этилган кураторлик тизими, пуллик ва сервис хизматини ташкил этиш тўғрисида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтилди. Иштирокчилар йиғилиш давомида муаммо бўлиб турган айрим масалаларга ойдинлик киритиб олдилар.

Тўртинчи секция ишида вазирликнинг Назорат инспекцияси ходимлари томонидан муҳим масалалар бўйича маърузалар қилинди. Гуруҳ ишини Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инс¬пекцияси бошлиғи Абдували Агзамов олиб борди. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, вилоят ҳокимлиги соғ¬лиқни сақлаш бошқармаси тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби бўйича Назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Акбар Ўтаев маъруза қилди. Шунингдек, вазирликнинг назорат инспекцияси бошлиғи А. Агзамов, етакчи назоратчиси Д. Камилова ва бош назоратчиси Н. Бердиевлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 20 ноябр¬даги "Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги тизимида иқтисодий қонун бузилишлари ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғ¬рисида"ги 333-буйруғи, Ўзбе¬кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мус¬таҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли қарори ва 2009 йил 28 августдаги 11-10-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби" талабларининг ҳамда вазирликнинг 2005 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги ДПМлари таркибидаги ДФХларни такомиллаштириш тўғрисида"ги 506-сонли буйруғининг ижроси бўйича таҳлилий фикрларини билдириб ўтдилар. Маърузачилар юқоридаги мавзулар доирасида тизим фаолиятида раҳбар ходимларнинг масъулиятсизлиги туфайли иқтисодий қонун бузилишлари ва коррупцияга йўл қўйилаётганлиги, шунингдек, ижро интизоми бўйича ҳамда ҳужжатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликларга, шу билан бирга бугуннинг муҳим вазифаларидан бирига айланган жисмоний ва юридик шахс¬ларнинг мурожаатлари билан ишлашда эътиборсизлик қилинаётганлигини эътироз билан тилга олдилар. Йиғилишда вазирликнинг Назорат инспекция¬си ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг назорат инс¬пекцияси бошлиқлари, вилоят даволаш-профилактика муассасалари ва ШТБ/ТТБ ҳуқуқшунослари, иш юритувчилар ва ДФХ раислари иштирок этдилар.

Бешинчи секция ишида тизимда санитария-эпидемиологик барқарорлик масалаларига қаратилган муҳим мавзулар кўриб чиқилди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Сайдмурод Сайдалиев олиб борди. Йиғилиш давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу йўналиш бўйича ишлаб чиқилган буйруқлари ижроси борасида аҳоли ўртасида қутуриш, куйдирги, бруцеллёз, Қрим-Конго геморрагик иситмаси ва бу касалликларнинг олдини олиш бўйича Самарқанд вилоя¬тида ўтказилган тадбирлар ва аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, шифохона ички инфекциялари профилактикаси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар ҳамда ОИВ инфекциясининг олдини олишга қаратилган тадбирлар борасида маърузалар қилинди. Йиғилишда мазкур йўналишдаги соҳа мутахассислари қатнашдилар.

Хулоса сифатида айтиш жоизки, бешта секция гуруҳида кўриб чиқилган масалаларни бартараф қилиш бўйича зарур тавсия ва таклифлар ўртага ташланди.

Сайёр ҳайъат йиғилиши иштирокчилари тадбир давомида кўҳна Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларини зиёрат қилдилар, шунингдек, Регистон майдонида юртимизнинг ўтмиши ва бугунини ифода этувчи ҳамда тарих зарварақларида муҳрланиб келаётган ота-боболаримизнинг шижоати, жасорати ҳамда истиқлолимиз берган буюк неъматлар тараннум этилган лазерли мусиқали саҳна кўринишларини томоша қилдилар.

№ 18, 06.05.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.