Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

МАҲАЛЛАДА ТИББИЙ КЎРИК

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланган бўлиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилаётгани таҳсинга сазовор

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўс-мирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дас¬тури тўғрисида"ги 2221-сонли Қарори бўйича республика соғ¬лиқни сақлаш тизимида намунали ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 50-оилавий полик¬линикада "Саломатлик сектори" бўйича аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот ҳамда поликлиника жамоаси билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамкорлигида ишлар олиб борилмоқда. Куни кеча мазкур поликлиниканинг тиббиёт ходимлари "Саломатлик сектори" бўйича Уста Ширин номли маҳаллада фертиль ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар ўртасида тиббий кўрик ташкил этиб, ушбу тадбирда барча тор доирадаги мутахассислар кўриги, лаборатория таҳлиллари, шунинг¬дек, УТД ва ЭКГ текширувлари амалга оширилди.

Мазкур тиббиёт муассасасида кўзи ёриган аёлларни контрацепция воситалари билан қамраб олиш, ҳомиладор аёл рўйхатда туриш-турмаслигидан қатъи назар, уни яшаш жойи бўйича ўз вақтида назоратга олиш, шифокор ва ҳамшира томонидан патронаж ишларининг тўғри йўлга қўйилганлигини кузатдик. Аниқланган касалликлар бўйича туғруққача соғломлаштириш масалаларига қаратилаётган эътибор боис, оналар ва болалар саломатлиги бўйича самарали натижаларга эришилмоқда. Ўтказилган ушбу тадбирда иштирокчиларга ҳар бир умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамширасининг хонадонларга кириб бориши, оила муҳитини ўрганиши, юзага келган камчилик ва муаммоларни оила аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда ҳал қилиш бўйича чуқур маълумот бериб ўтилди.

Тиббий кўрикда маҳалла аҳо¬лиси тўлиқ қамраб олинди.

– Кейинги йилларда Ўзбе¬кистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган тиббий кўрик натижасида аҳоли орасида касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш изчиллик билан олиб борилмоқда, – дейди бош шифокор Сайё¬ра Каримова. – Айниқса, "Патронаж ойлиги" давомида шифокор ва патронаж ҳамшираларимиз ҳамда маҳалла фаоллари, шунингдек, кенг жамоатчилик ҳамкорлигида олиб борилган ишлар ўз самарасини берди. Чунки, аҳо¬лининг ижтимоий-тиббий аҳ¬воли ўрганилиб, оила аъзоларининг саломатликлари текширувдан ўтказилди. Бу каби эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган отахону онахонларимиз осойишта кун¬ларга шукроналик келтириб, кўзларидаги қувонч ёш¬лари билан Юртбошимизга ўз ташаккурларини изҳор этдилар.

Бу каби тадбирлар она ва бола саломатлигини асраб-авайлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда катта роль ўйнайди.

Ибодат СОАТОВА. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 17, 29.04.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.