Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ ЮТУҚЛАРИ

"Ўзэкспомарказ"да "Соғлиқни сақлаш – TIHE 2016", "Фармацевтика саноати – AptekaExpo Central Asia 2016" ҳамда "Стоматология – Stomatology Uzbekistan 2016" хал¬қаро кўргазмалари бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, "Ўзфармсаноат" акциядорлик концерни, "Ўз¬тибтехника" масъулияти чекланган жамияти, Стоматологлар уюшмаси ва "ITE Uzbekistan" хал¬қаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Соғ¬лиқни сақлаш вазири Анвар Алимов кириш сўзи билан очиб, Президентимиз раҳнамолигида соғ¬лиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг соғ¬лом ва узоқ умр кўришида қувончли ютуқлар қўлга киритилаётганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, сўз олган ташкилот вакиллари ҳам халқаро кўргазманинг йилдан-йилга нуфузи ошиб бораётганлиги, самарали натижалар бераётганлигини алоҳида таъкидладилар.

Дарҳақиқат, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ¬доирасида бу йўналишдаги ишлар қамрови янада изчил давом эттирилмоқда. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ижобий ишлар ўз ифодасини топмоқда. Аҳолига турли хилдаги фармацевтика ва профилактика воситалари етказиб берилмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ўзбекистон соғ¬лиқни сақлаш ҳафталиги" доирасидаги мазкур кўргазмалар тиббий-илмий янгиликлар ва ишланмалар билан яқиндан танишиш, соҳа мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишини таъминлаш орқали соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга катта замин яратмоқда.

Кўр¬газмаларда ўн етти мамлакатнинг икки юздан зиёд компанияси қатнашди. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Нидерландия, Чехия, Швейцария, Ҳиндистон, БАА, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, ва бошқа мамлакатлардан келган етакчи ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини тақдим этдилар.

Экспозициялардан турли замонавий тиббий технологиялар, ультратовуш, рентген аппаратлари, физиотерапевтик ва кардиологик жиҳозлар, стоматология, имплантология ва жарроҳлик асбоб-анжомлари, компьютер томографлари, диагностика ва лаборатория жиҳозлари, дезинфекция, санитария-гигиена ва реабилитация воситалари, тренажёрлар, ортопедик маҳсулотлар, тиббий мебеллар, дори-дармонлар, дорихоналар учун ускуналар, шифобахш пардоз воситалари ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилди.

Эътирофлиси шундаки, уч кун давом этган кўр¬газмада кўплаб машҳур компанияларнинг маҳсулотлари намойиши иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, шартномалар тузилди.

– Менда "Madad" компанияси томонидан тақдим қилинган рент¬ген либослари катта қизиқиш уйғотди. Баъзида кўкрак қафасимизни текшириш мақ¬садида флюорография аппаратига тушамиз. Унинг зарарли нурлари таъсирини камайтиришда ҳимоя кийимларининг фойдаси катта эканлиги хусусида компания ходимлари чуқур маълумот беришди. Врач-рентгенолог ҳам¬да лаборант-рентгенологлар ҳимоя кийимларидан фойдаланишса уларнинг соғлигига жиддий зарар етмаслиги тўғрисида компания услубий қўлланмаларини олдик, – дейди Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Ҳу¬сан Мамажонов.

– Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилаётгани туфайли тиббиётнинг барча йў¬налишлари жадал тараққий этмоқда, – дейди "Biolab Medi¬sys" компанияси ижрочи директори Ҳемансу Бҳатт. – Травматология ва ортопедия соҳасида салмоқли натижаларга эришилаётганидан хабаримиз бор. Юртингиз тиббиёт соҳаси вакиллари билан кенг ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.

Кўргазманинг тиббиёт техникаси ва ускуналари бўлимида диагностика ва даволаш соҳасида ишлатилаётган янги технология¬лар – ультратовуш таҳлили, ЭКГ, рентген аппаратлари, компьютер томография ускуналари, реанимация, ортопедия ва жарроҳлик воситалари ҳам намойиш этилди. Тиббий диагностика техникаси ривожи касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятини кенгайтирмоқда.

Италияда ишлаб чиқарилаётган "Mylabclass" ультратовуш таҳлил аппаратининг бошқа воситалардан бир қанча афзалликлари бор. Унга жигарнинг оғир касалликларини аниқлайдиган замонавий дастурлар ўрнатилган. Айниқса, эластография усули жорий этилгани бир қатор аъзоларда саратонга барвақт ташхис қўйиш имкониятини яратди. Бундай замонавий технологиялардан мамлакатимиз тиббиётида самарали фой¬-даланил¬моқ¬да.

Кўргазмада мам¬лакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳ¬сулотлари намойишига алоҳида ўрин ажратилган. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Medprotect system" кичик корхонаси фаолияти бунга мисолдир. 2013 йилда фаолият бошлаган корхона бугунги кунда бир неча турдаги тиббиёт буюмлари ва жиҳозларини тақдим этмоқда. Корхона маҳсулотларининг асосий фойдаланувчилари стоматология соҳаси ходимларидир. Кичик корхона мутахассислари келгусида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, янги технологияларни ўз¬лаш¬ти¬риш йўлида изланмоқда.

Кўргазманинг фармацевтика маҳ¬сулотлари ишлаб чиқариш бўлимида хорижий ва мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий тиббий препаратлар истеъмолчиларга тақдим этилди.

Бундан ташқари, Германиянинг "Sirona" компанияси томонидан тақдим этилаётган стоматология асбоб-ускуналаридан жаҳоннинг 130 дан зиёд давлатида фойдаланилмоқда. Мазкур компаниянинг Ўзбекистондаги расмий вакили Даврон Раҳимовнинг айтишига қараганда, юртимиздаги бир қанча стоматология шифохоналари "Sirona" жиҳозларига эга.

– "Cerec" рақамли қурилма 3D технологияси ёрдамида тишга аниқ ташхис қўя олади. Унда даволаш, жарроҳлик ишлари, имплантант қўйиш ҳам шу қурилма асосида амалга оширилади. Энг аҳамиятли томони шундаки, бемор бир марта келганининг ўзида мазкур даво муолажалари ўша пайтдаёқ қисқа фурсатда бажарилади. У шифокорга доимий қатнашни талаб этмайди, – дейди "Sirona" компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили Даврон Раҳимов.

Иштирокчилар кўргазмада стоматология саноати технологиялари намойиш этилаётган энг сўнгги русумдаги техника ва технологиялар, янги воситалар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Кўргазма доирасида радиология соҳасидаги янги технологиялар, ўпканинг обструктив касалликларини ташхислаш ва даволашнинг янгича усулларига оид семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Йилдан-йилга ўз нуфузига эга бўлиб бораётган мазкур хал¬қаро кўргазманинг аҳамиятли томони шундаки, энг сўнгги русумдаги аппаратуралар, дори-дармонларнинг мавжудлиги – албатта аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

№ 16, 22.04.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.