Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

2017 йил сарҳисоби

Жорий йилда Президентимиз томонидан биргина тиббиёт соҳасига оид 30 дан ортиқ фармон ва қарорлар имзоланди.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижросида 793 та қишлоқ врачлик пункти негизида фаолияти янада такомиллаштирилган қишлоқ оилавий поликлиникалари иш бошлади ва уларда 5 турдаги, Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида эса 10 турдаги тор соҳа мутахассислари фаолияти таъминланди.

441 та тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди.

658 та қишлоқ врачлик пункти биноси хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилди.

Хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисослик турлари 50 тадан 126 тага кўпайтирилди.

Жорий йилда юқумли касалликларга қарши эмлаш учун учун 42,3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, эмлаш даражаси 99,5 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, 2018 йилдан бошлаб жаҳонда биринчилардан бўлиб ўсмир қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш йўлга қўйилади.

Тез тиббий ёрдам хизматини дори воситалари билан таъминлашни молиялаштириш ҳажми 2 баробарга оширилди.

Дори воситалари билан марказлашган ҳолда таъминлаш йўлга қўйилиб, 52 та касаллик тури бўйича ягона стандартлар ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди.

Жорий йилда тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган 1200 дан ортиқ автотранспорт барча вилоятлардаги эҳтиёжманд ҳудудларга етказилди.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг ҳудудлардаги ҳолатини янада яхшилаш мақсадида республика муассасаларидаги 134 нафар етакчи мутахассис вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва даволаш масканларига ишлаш учун юборилди.

Чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 99 нафар ўзбекистонлик мутахассис юртимизга қайтиб келди.

Бугунги кунда республика миқёсида 196 та туман/шаҳар кўп тармоқли марказий, 179 та шаҳар оилавий, 793 та қишлоқ оилавий поликлиникалари, 819 та ҚВПлари фаолият юритмоқда.

* Мамлакатимиз тиббиётида тамоман янги босқич – тана аъзоларини трансплантация қилиш операциясини бажаришга киришилди. Бу борадаги дастлабки амалиёт, яъни буйрак кўчириб ўтказиш Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида муваффақиятли амалга оширилди. Яқин кунларда ушбу марказда жигар кўчириб ўтказиш амалиётини бажариш ҳам режалаштирилган.

* 2017 йил май-июнь ойларида Нидерландия ва Швейцарияда бўлиб ўтган сил касалликлари муаммолари ва уларнинг ечими бўйича ҳалқаро саммитда Европа ҳудудида жойлашган 53 давлат ичида Ўзбекистон Республикаси силга қарши кураш дастурининг бажарилиши, эришилган ютуқлари ва сил касаллигини даволаш самарадорлиги бўйича иккинчи ўринни эгаллаганлиги эътироф қилинди.

* Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган ва Урганч филиаллари, Фарғона вилояти кўп тармоқли шифохонаси, Қорақалпоғистон Республикаси кардиология диспансери, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида коронарография ва стентлаш амалиёти йўлга қўйилди.

* Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган ва Урганч филиалларида нафақат коронарография ва стентлаш, балки юракнинг очиқ турдаги операциялари бажарилмоқда. Бундай мураккаб операциялар жаҳон тан олган академик Л. Бокерия иштирокида ҳам ўтказилди.

* Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассислари ҳудудларга 2 минг 407 марта чиқди, ваҳоланки, 2016 йилда бу рақам 500 дан ошган эди. Ўтган йили уларнинг хизматидан 30 минг киши фойдаланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 220 мингга етди.

* Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор берилмоқда. Муҳтож фуқароларни реабилитацион техник воситалар билан таъминлаш 90 фоизгача оширилди.

* Тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 49,3 миллиард сўм, яъни 2 баробар кўп маблағ ажратилди.

* Соҳа учун кадрлар тайёрлаш кўлами кенгаймоқда. Олий маълумотли шифокорлар тайёрлаш учун қабул квоталари сони 3 минг 445 тага етказилди, шундан 1 минг 180 таси мақсадли ҳудудий квотадир. Клиник ординатурада тайёрлаш бўйича ҳам квоталар оширилди.

* Тиббиётда хусусий секторни ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида ихтисослик турлари 50 тадан 126 тага кўпайди, солиқ ва божхона имтиёзлари 2022 йилга қадар узайтирилди. Хусусий тиббиёт муассасалари сони 400 тага ортди.

* Давлат тиббиёт ташкилотларига дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун ажратилган маблағ миқдори 821 миллиард сўмни ташкил этди. Бу 2016 йилдагидан 3,5 баробар кўпдир.

* Шу билан бирга, соҳага жалб қилинаётган хорижий инвестиция миқдори ошиб бормоқда. 2016 йилда 40,2 миллион доллар ўзлаштирилган бўлса, жорий йилда бу рақам 93,5 миллионга етди.

* Ҳамкорлик шартномалари асосида 350 нафардан кўпроқ чет эллик етакчи мутахассислар ташрифи уюштирилди. Ушбу ҳамкорликлар кўламида 250 нафар маҳаллий мутахассисимиз хорижнинг нуфузли клиникаларида ўзаро тажриба алмашиш ва ўз малакасини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.

№ 52, 22.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.