Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ФАОЛИЯТДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

Одатда шифокор қабулида бўлганимизда текширув хулосаларидан сўнг, аксарият ҳолларда "…касалликни бир оз ўтказиб юборибсиз, вақтлироқ мурожаат қилганингизда ҳаммаси осон кечар эди", деган жавобга дуч келамиз. Соҳада бу ҳолатга тиббий маданият ва саломатлик профилактикаси билан боғлиқ жараён сифатида қаралади. Тиббий профилактиканинг бошланғич босқичи эса тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошланади. Шу маънода, бугунги кунда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг айни шу мақсадларга қаратилаётгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Бу борада жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Вирусология илмий-текшириш институти томонидан "Юқумли касалликлар соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини шифокорининг амалиётида" мавзусида ташкил этилган илмий-амалий анжуманни мазкур фаолиятлардаги долзарб масалалар ечимига илмий ёндашув бўлди, дейиш мумкин.

Россия, АҚШ, Германия, Бразилия, Таиланд сингари давлатлардан ташриф буюрган етук мутахассислар иштирокида ўтказилган тадбир аввалида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситханова сўзга чиқиб, анжуманда кўриб чиқиладиган мавзу моҳияти, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, фаолиятга татбиқ этилаётган янгича ёндашувларга эътибор қаратди. Жумладан, бирламчи тиббий-санитария тизими шароитида касалликларни эрта аниқлаш, бунинг учун кадрлар салоҳиятини ошириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориш ишлари ҳақида хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, Вирусология илмий-текшириш институти директори Эркин Мусабоев тадбир иштирокчиларини хорижий мутахассислар билан таништириш баробарида, ўтган йиллар мобайнида институт томонидан амалга оширилган фаолиятлар тўғрисида сўз юритди. Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт тизимига қаратилаётган эътибор натижасида аҳоли саломатлигини асраш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадиди институтимизда халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилганини таъкидлади. Шу билан бирга, кадрлар малакасини оширишга қаратилган маҳорат дарслари, юқумли касаллик тарқалишининг олдини олиш, хасталикларни аниқ ташхислаш ва даволашнинг янги, юқори технологияли замонавий усулларини татбиқ этиш самарадорлигини ўрганишга бағишланган 1 та фундаментал ва 3 та амалий, илмий-техник дастурлар амалга оширилаётганлигини ҳам айтиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, анжуман давомида мамлакатимиз ҳамда жаҳон тиббиёти амалиётида кейинги йилларда юқумли касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш ишларида фаолиётга жорий қилинган замонавий усулларга оид мавзуларда маърузалар тингланди.

Мехаил ФАВОРОВ,

халқаро мутахассис (АҚШ):

– Тиббиёт равнақи ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси бирламчи тизим бўғини фаолиятидан бошланади. Шу маънода касалликларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ҳар қандай самарали усуллар айни шу тизимга йўналтирилиши керак. Мазкур анжуманда "Ўзбекистон Республикасида ижтимоий аҳамиятга эга касалликларнинг махсус ташхисотини "беморнинг тўшаги олдиди" шаклида жорий этиш, умумий амалиёт шифокори ролини кучайтиришдаги муҳим бўғин" мавзуидаги маърузам билан иштирок этяпман. Фаолиятим давомида турли ёндашувларни кузатиб боришга одатланганман, бу тажрибани бойитишда катта аҳамият касб этади. Мутахассис сифатида буни ҳеч бир шифокор инкор қилмайди. Шу сабабли, ушбу анжуман учун алоҳида тайёргарлик кўрдим. Албатта, юртингиз мутахассислари билан фаолиятимиз ўртасида фарқ бўлиши мумкин, аммо муҳокама этилаётган мавзу ва унинг йўналиши ҳар қайси давлатда ҳам бир мақсадга хизмат қилади. Табиийки, бу каби анжуманлар соҳо олдида турган долзарб масалалар ечимига хулоса чиқаришга имконият яратади.

Ҳа, тадбир доирасида мамлакатимиз ҳамда хорижлик профессор-олимлар томонидан сурункали гепатитларни даволашнинг замонавий ёндашувлари, болаларда ўткир расператор инфекциялар иммунокоррекциясининг айрим жиҳатлари, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида вирусли гепатитларни эрта ташхислаш ва самарали реабилитацияси, гемодиализ бўлимларидаги сурункали гепатитлар ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамида юқумли касалликлар, бу борада халқаро тажрибалар каби мавзуларга илмий нуқтаи назардан ёндашилди. Муҳокамалар атрофида самарали усулларни амалиётга татбиқ этиш ва улар кўламини кенгайтириш бўйича асосли хулосалар чиқарилди.

Сўз сўнгида айтиш мумкинки, тажрибалар алмашинуви тиббиёт тараққиётига хизмат қилади. Боиси, фаолиятга йўналтирилаётган янги усуллар, замонавий технологиялар имконияти, кадрлар салоҳияти, қолаверса, амалдаги ташхислаш ва даволаш ишларининг натижадорлигини ошириш, буларнинг барчаси аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқимизнинг саломатик даражасини яхшилашга қаратилган ислоҳотларда ҳам айни шу мақсадлар устувордир.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 38, 28.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.