Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ЮКСАК МУВАФФАҚИЯТЛАР САРИ ИЛК ҚАДАМ

Юксак марраларни забт этиш, юқори салоҳиятли касб сирларини моҳир эгаллаш, соҳада ўз карьерасини яратиш, энг асосийси, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни орзу қилган ҳар бир ёш авлод вакили қалби хайратли ҳаяжонга лиммо-лим бўлиши табиий, албатта. Куни кеча жорий йилда Тошкент давлат стоматология институтига ўқишга қабул қилинган 357 нафар талаба нигоҳида ана шундай истакларга монанд умид учқунларининг гувоҳи бўлдик.

Талабалик қасамёдини қабул қилишга бағишланган нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилари ва ёшлар иштирок этди. Тадбирни Тошкент давлат стоматология институти ректори, профессор Жасур Ризаев кириш сўзи билан очиб, ўтган вақт мобайнида институт ўқув жараёнида эришилган муваффақиятлар, фаолиятга татбиқ этилган илғор педагогик технологиялар, замонавий ўқув дастурлари ва мамлакатимизда олиб борилаётган инновацион таълим ислоҳотлари хусусида тўхталиб, ушбу натижалар институт жамоасининг фидокорона меҳнати эвазига қўлга киритилганлигини таъкидлади. Айниқса, Президентимизнинг 2018 йил 4 июндаги "2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, юртимиздаги қатор тиббиёт олий ўқув юртлари қатори Тошкент давлат стоматология институтига ҳам стоматология ва болалар стоматологияси йўналишларида давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 65 та мақсадли қабул қвоталари ажратилганлигини алоҳида эътироф этди. Шундан сўнг, тантанали маросимга ташриф буюрган хорижий мутахассисларга миннатдорлик билдириб, жорий йилда талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларга муваффақият тилади.

Тадбир давомида хорижий мутахассислар ҳам сўзга чиқиб, Тошкент давлат стоматология институтининг нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади. Бунинг баробарида, мазкур олий ўқув юрти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик муносабатлари, натижалар ҳамда келгусидаги режалари билан ўртоқлашди. Ниҳоят ҳаяжонли дақиқларнинг ҳам фурсати етди, талабалик қасамёди қабул қилинди.

– Жорий йил мен учун омадли йил бўлди, десам муболаға бўлмайди, – дейди Тошкент давлат стоматология институти биринчи босқич талабаси Бобур Назаров. – Сабаби, ўрта махсус таълимни тугатиб, биринчи ҳаракатимдан талаба бўлишга эришдим. Албатта, бундан беҳад мамнунман ва айни дамда дўстларим қаторида талабалик қасамёдини қабул қилганимдан чексиз ҳаяжондаман. Келгусида мамлакатимизда биз ёшларнинг таълим олишимиз учун яратилган барча шароитлардан унумли фойдаланиб, стоматология соҳасининг сир-асрорларини пухта эгаллаб, ўз касбимнинг етук мутахассиси бўлишга ҳаракат қиламан.

Таъкидлаш жоизки, олиб борилаётган ислоҳотлар, юксак натижалар йўлидаги изланишлар ўз натижасини бермай қолмайди. Буни Тошкент давлат стоматология институти мисолида яққол кўриш мумкин, албатта. Таълим даргоҳида талаба-ёшларнинг пухта билим эгаллашлари учун барча шарт-шароит яратилган. Яъни, ўқув жараёнлари пойтахтимиздаги 4 стоматология поликлиникаси ва клиник шифохоналар, шу билан бирга, 20 дан ортиқ йирик хусусий стоматология поликлиникаларида ташкил этилган клиник базаларда олиб борилмоқда. Бу ўз ўрнида талабаларнинг билим эгаллаш имкониятини янада ошириш ва фаолият учун зарур ҳисобланувчи амалий кўникмаларни ўзлаштиришига хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, Президентимизнинг мамлакатимизда тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирларига оид қарорида белгилаб берилган муҳим масалалар тиббий кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар талаби даражасида малакали мутахассислар тайёрлаш учун шароитлар яратиб бермоқда. Мазкур таълим муассасаси ҳам ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида сўнгги уч йил давомида 50 га яқин хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва компаниялари билан меморандумлар имзолаб, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамламоқда.

Тадбир сўнгида таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 38, 28.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.