Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

"UzMedExpo – 2018": ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР ВА ЯНГИ ТАКЛИФЛАР

Жорий йилнинг 26-28 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида "UzMedExpo – 2018" XI халқаро ихтисослаштирилган тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

"International expo group" компанияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Дори-дармон" акциядорлик компанияси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу кўргазмада маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.

Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хаджибаев, Словакия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Борий ва бошқа мутасаддилар юртимизда барча йўналишлар қатори тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаб, соҳага замонавий тиббий ускуналар ва инновацион технологияларни жалб қилишда муҳим қадам бўлаётганини таъкидлашди. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш, шу билан бирга, соҳага хорижий сармояларни жалб қилиш, замонавий ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида ташкил этилган ушбу кўргазмада Россия, Жанубий Корея, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Швейцария, Қозоғистон, Покистон, Словакия каби 50 давлатнинг нуфузли компаниялари янги технологиялар, даволаш ва диагностиканинг илғор усулларини намойиш этмоқда.

Ержан АДИЛБАЕВ,

Қозоғистоннинг "Mikro Solution" компанияси мутахассиси:

– Компаниямиз Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида жойлашган бўлишига қарамай, Марказий Осиё бўйича хизмат кўрсатиб келамиз. Лабораториянинг барча таҳлиллари учун зарур тиббий асбоб-ускуналар етказиб берамиз. Биз нафақат лаборатория жиҳозларини танлаб берамиз, балки ўрнатиб бериш, сервис хизматлари билан ҳам шуғулланамиз. Қолаверса, маҳаллий мутахассислар учун замонавий аппаратуралардан фойдаланиш борасида маҳорат дарсларини ўтказамиз. Бугунги кунгача Ўзбекистонда ҳам бир нечта хусусий клиникалар билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Ушбу кўргазмада ҳам илғор технологияли ускуналарни тақдим этмоқдамиз. Ҳозирда ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномаларини тузмоқдамиз.

Андрей ГРМАН,

"Chirana" компанияси мутахассиси, Словакия:

– "Chirana" бу Словакия бренди ҳисобланиб, тиббиёт, хусусан, реанимацион ва стоматологик асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўзбекистон билан бир неча йиллардан буён ҳамкорликда фаолият юритамиз. Мазкур кўргазмада эса янги аппаратлар, жумладан, сунъий вентиляция учун аппаратлар (пневматик), наркоз аппаратлари ҳамда стоматологик жамланмалар каби янги инновацион технологияларни тақдим этмоқдамиз. Бу эса маҳаллий шифокорларнинг амалиётида асқотади, деган умиддаман. Кўргазма жуда катта таассурот қолдирмоқда. Ўз тажриба ва ускуналаримиз билан ўртоқлашяпмиз. Бунинг баробарида, бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан ҳам танишишга муваффақ бўлдик.

Илҳан ШАҲИН,

протез-ортопедия бўйича мутахассис, (Туркия):

– Протез-ортопедия ишлаб чиқаришга мўлжалланган компаниямиз 30 йилдан буён фаолият юритади. Шу вақт мобайнида оёқнинг барча қисмлари учун протез ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Таъкидлаш керакки, дунё бўйича маҳсулотларимиз 5 ўринда туради. Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги билан фаолиятимизни нафақат Туркияда, балки бошқа чет давлатларда ҳам олиб боришни муҳокама қилдик. Шу пайтгача, Қозоғистон, Туркманистонда ишланмаларимизга талаб бор. Эндиликда Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида ҳам протезлар етказишни мақсад қилдик. Ўз ўрнида эҳтиёжманд беморларга қанча вақт талаб қилишидан қатъи назар мослашув жараёнларини ўрганиб, маҳсулотимизни янада такомиллаштирмоқчимиз. Бу борада ҳар қандай ёрдамга тайёрмиз. Эътироф этиш керакки, мамлакатларимиз ўртасидаги яхши ҳамкорлик алоқалари бизга ана шундай шароитлар яратиб бермоқда. Бундан ташқари, мамлакатингиздаги ҳар бир тиббиёт муассасасида биз билан ҳамкорлик қилишни истайдиганлар бўлса биз бу таклифни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ҳозир кўргазмада имкониятларимизнинг бир қисмини намойиш қиляпмиз. Келгусида бу фаолиятни янада кенгайтириб, ўзбекистонлик мутахассисларни Туркияга марказимиз фаолияти билан таништириш жўнатиш ва улар билан ҳамкорликда ишлаш ниятимиз бор.

Ҳа, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "UzMedExpo – 2018" XI халқаро ихтисослаштирилган тиббиёт кўргазмаси соғлиқни сақлаш тизимидаги янги технологиялар намойиши, илғор тажриба ва инновацион ғояларни ўрганиш имконини бермоқда.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Муаллиф олган суратлар.

№ 38, 28.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.