Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ТИББИЁТДА ЛОТИН ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИЯНИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги "Ўзбекистон Республикасида тиббиёт таълими тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, шунингдек, 2017 йил 29 ноябрдаги Юртбошимиз томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш" тўғрисидаги Фармони ҳамда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида истеъдодли, истиқболли ёшларни юқори интеллектуал даражада тарбиялаш, малакали бир неча жаҳон тилларини ўзлаштирган мутахассисларни етиштириш учун шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 6 июнь куни Тошкент давлат стоматология институтида "Тиббиётда лотин тилини ўқитишда инновациянинг аҳамияти" мавзусида ўқув илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда хорижий давлат элчихоналари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари, Ўзбекистон Миллий Университетлари профессорлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежларининг лотин тили ўқитувчилари иштирок этди. Тадбирни Тошкент давлат стоматология институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Маҳмуд Дўстмуҳамедов кириш сўзи билан очиб, ушбу анжуман илк бор ўтказилаётганлиги ва тиббиёт ходимлари фаолиятида лотин тили алоҳида ўринга эга эканлигини таъкидлади. Сўнгра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илм ва инновацион ривожланиш бўлими бошлиғи Ниғмон Хабилов сўзга чиқиб, бугунги кунда тиббиёт олий таълим муассасаларида лотин тилини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишнинг ўқув-услубий таъминоти алоҳида ўрин тутишини айтиб ўтди. Шунингдек, талабалардан лингвистик тафаккур ривожланишини эътиборга олган ҳолда ўқитиладиган лотин тилининг грамматик шакл ва категорияларини антик ўзлаштириш асосида таркиб топтириш, абстракт грамматик фикрлашни масофавий онлайн очиқ курсларида ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратди. Германия элчихонаси Маданий алоқалар бўлими ходими Фрау Инна Сельденрейш, Ватикан давлати Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Еже Кардинал, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети илмий ишлар бўйича проректори Г. Бакиева, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Б. Худанов, Ўзбекистон Миллий Университети профессори, филология фанлари доктори А. Маматов ва бошқалар жаҳонда тиббиёт соҳасининг жадаллик билан ривожланиши лотин тилини ўқитишга бўлган эҳтиёжни янада кучайтираётганлигини ҳамда тиббиётда ушбу тилнинг муҳимлиги тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

– Дунё ҳамжамиятида тиббиёт тизимининг янада жадал ривожланиши табиий блок фанларини ўқитишга бўлган талабни кучайтирмоқда. Шундай экан, бугунги кунда тиббиёт олий ўқув юртларида лотин тилини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишнинг ўқув-услубий жиҳати алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шу жиҳатдан, компетенциявий ёндашув асосида тиббиёт олий таълим муассасаларида лотин тилини ўқитишнинг услубий қўлланишини модернизациялаш ва ўқув материлларини тизимлаштириш шу куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда лотин тилини тиббиёт муассасаларида ўқитилиши ва тиббиёт ходимларига уни ўргатилиши долзарб масала ҳисобланади, – дейди Тошкент давлат стоматология институти ректори, профессор Жасур Ризаев.

Эътирофлиси шундаки, Тошкент давлат стоматология институтининг тиббий педагогика факультети анатомия кафедраси доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Маҳсуда Исроилова "Лотин тилини ўқитиш жараёнида тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларини интеллектуал маданий ривожлантиришнинг дидактик асосларини такомиллаштиришда таълим ва тарбия назарияси ҳамда методикаси" мавзусида илмий диссертациясини ёқлаганлиги мазкур анжуманнинг мазмун-моҳиятини янада очиб берди, десак муболаға бўлмайди. Чунки, тиббиёт илмини лотин тили тилисиз тасаввур этиш қийин. Шундай экан, бу каби изланишлар бўлажак тиббиётчилар фаолиятидаги муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Анжуман давомида институт раҳбарияти томонидан кўп йиллар давомида талабаларга лотин тилидан дарс берган фахрий устозлар тақдирланди. Куннинг иккинчи ярмида маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Тошкент давлат стоматология институтининг замонавий таълим соҳасида изчиллик билан олиб бораётган фаолиятларида бу каби кенг аудиторияли тадбирлар ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Ибодат СОАТОВА, Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 23, 08.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.