Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳномолигида барча соҳалар тараққиётини белгилаш борасида кенг кўламли халқаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Жумладан, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш ҳамда тиббий таълим тизими фаолиятини янада яхшилаш масалаларида ҳам. Маълумки, Юртбошимизнинг ўтган йили Жанубий Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида бошқа ижтимоий-иқтисодий тармоқлар каби тиббиёт соҳасида ҳам қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланган эди.

Ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент тиббиёт академиясида Корея университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Ҳамкорлик илмий-тадқиқот марказининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш қисмида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди раҳбарлари сўзга чиқиб, мамлакатимиз ва Жанубий Корея Республикаси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорликларнинг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, соҳа тараққиёти, юқори салоҳиятли инновацион технологиялар билан ишлаш тажрибаси, тиббий таълим тизими ҳамда малакали ёш кадрлар тайёрлашда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган фаолиятлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини бериши, шу билан бирга, бу борадаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораверишини ҳам алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Лазиз Тўйчиев сўз олиб, айни пайтга қадар академия ва кўплаб хорижий мамлакатларнинг тиббиёт олий ўқув юртлари, нуфузли клиникалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлигини айтаб, улар орасида Жанубий Кореянинг тиббиёт муассасалари алоҳида ўрин эгаллашини эътироф этди. Айниқса, сўнгги йиллар мобайнида академияда хорижий тилларни яхши ўзлаштирган профессор-ўқитувчи ва магистр талабалар кўпайиши натижасида ушбу мамлакат тиббиёт университетлари билан алоқаларнинг мустаҳкамланишига қизиқиш ортиб бораётганлигига ҳам урғу қаратди.

Шундан сўнг, марказ биносининг фойдаланишга топширилиш маросими ўтказилди ва у ерда яратилган шарт-шароитлар билан тадбир иштирокчилари яқиндан таништирилди.

Ли Ки Хёнг,

Корея университетининг тиббиёт саволлари бўйича вице-

Президенти:

– Мамлакатингиз Президентининг ўтган йили Корея Республикасига қилган ташрифи икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ушбу фаолиятлар ҳам фикримни тасдиқлайди. Ҳамкорлик марказининг ташкил этилиши ва унга ўрнатилган юқори технологияли асбоб-ускуналарга асосланиб айтишим мумкинки, у нафақат мамлакатингизда, балки яқин Ўрта Осиё давлатлари орасида замонавий ва ягона муассаса ҳисобланади. Марказ ишлаб чиқаришда экологик назоратни ўрнатиш мақсадида фаолият олиб боради. У сув, тупроқ ва ҳаводан олинган намуналар устида текширувлар ўтказишга мўлжалланган энг сўнгги техник қурилмалар билан жиҳозланган. Ўйлайманки, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда университетимиз ҳамкорлиги бу билан чекланиб қолмайди. Ахир марказ ўз номи билан илмий-тадқиқотлар устида иш юритади, демак, бу борадаги фаолиятларимиз узоқ муддат давом этади.

Куннинг иккинчи ярмида ҳамкорликдаги фаолиятларнинг мантиқий давоми сифатида "Клиник алмашинув ҳамда тиббий хизмат келажаги" мавзусида халқаро академик симпозиум ҳам бўлиб ўтди. Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситханова кириш сўзи билан очиб, мавзу доираси ҳамда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик борасидаги фаолиятларга тўхталди. Анжуманда мамлакатимиз ҳамда Корея давлати мутахассислари ўзларининг соҳа тараққиётида муҳим аҳамият касб этувчи муаммоларга бағишланган илмий маърузаларини симпозиум иштирокчилари эътиборига ҳавола қилди. Тадбир доирасида пластик хирургия, шунингдек, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига оид долзарб мавзулар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш муҳимки, йиғилишлар давомида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган меморандум ҳам имзоланди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, йиғилишда кўриб чиқилган масалалар, аввало, мамлакатимизда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш борасида замонавий тажрибаларни амалиётга жорий этиш, Корея тажрибаси асосида Тошкент тиббиёт академиясида соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳасини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 23, 08.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.