Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ДОЛЗАРБ МАВЗУ МУҲОКАМАСИ

Мамлакатимиз тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар соҳадаги барча жараёнларни ўз ичига қамраб олмоқда. Ўз навбатида соҳага жалб этилаётган юқори технологиялар ҳамда улар билан ишлаш, умуман, фаолиятдаги ўзгаришлар жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларни юзага келтирмоқда. Жумладан, тиббий экология ва унинг бугунги ҳолати ўзининг долзарблиги билан алоҳида аҳамият касб этади.

Шулардан келиб чиққан ҳолда яқинда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳамкор ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида тиббий экология ва унга оид мавжуд ҳолатлар муҳокамасига бағишлаб давра суҳбати ўтказилди. Унда таъкидланганидек, бугунги шиддат билан ривожланаётган тиббиёт ва унга жалб этилаётган юқори технологиялар имконияти қанчалик кенг бўлмасин, улардан тўғри ва оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

– Мавзунинг нақадар долзарблиги ҳақида ортиқча сўз юритишнинг ҳожати йўқ, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош радиологи, ўқув дастур кординатори Дамир Зарединов. – Негаки, тиббий экология илмий нуқтаи назардан ёндашишни талаб этадиган муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки унинг моҳияти, аввало, инсон саломатлиги, қолаверса, атроф-муҳит муҳофазаси билан бевосита боғлиқдир. Шу маънода табиат ҳамда саломатлигимизга бу тарзда салбий таъсир этувчи ушбу зарарли омилларга қарши курашиш бугун нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки тиббиёт ходимлари, борингки, ҳар биримизнинг асосий вазифамизга айланиши лозим. Шунинг учун ҳам жаҳон тиббиёти олдидаги муҳим масалалардан бири сифатида илгари сурилаётган мазкур масала бўйича махсус ўқув курсларини кучайтириш керак бўлади.

Айтиш муҳимки, қизғин фикр-мулоҳаза ва таклифларга бой бўлган йиғилишда мавзуга доир маърузалар, презентацион маълумотлар ўқиб эшиттирилди. Аҳамиятлиси, бу борадаги ўқув курси, уларни ташкил этиш ишлари ва унинг доирасида ўрганиладиган масалалар ижроси жиддий эътиборни тақозо қилади. Сабаби, тиббиёт чиқиндилари ва улар таъсиридаги юзага келувчи муаммоли ҳолатлар экологик вазиятларнинг олдини олиш фаолият самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу билан, энг аввало, аҳоли саломатлигини асрашда яхши натижаларга эришилади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳақиқатан ҳам инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатувчи бундай омилларга қарши курашиш бугун барчамизнинг асосий вазифамиз бўлиши лозим. Бу борада эса тиббий маданият муҳим аҳамият касб этади. Боиси, соҳа мутахассислари замонавий юқори технологиялардан фойдаланишда талаб меъёрлари ва касб этикаси қоидаларига амал қилса тиббий чиқиндиларга оид муаммоларнинг сезиларли даражада олди олинади. Зеро, ислоҳотлар натижасидан кутилаётган асосий мақсад ҳам шундан иборатдир.

Ҳасан АБДУFАНИЕВ.

№ 51, 15.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.