Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ДИАБЕТ ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА НАЗОРАТИ ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИ НИГОҲИДА

Ҳар йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 7 апрель санаси Халқаро саломатлик куни сифатида нишонланади. 2016 йилнинг 7 апрель куни "Пойтахт" бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида мазкур санага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир асосан, қандли диабет профилактикаси ва унинг назоратига бағишланди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очиб, юртимиздаги фаровон ҳаёт аҳоли соғ¬лиғи билан чамбарчас боғлиқ¬лиги, айнан соғлом турмуш тар¬зига жиддий эътибор қаратадиган инсонларгина ҳар томонлама мустаҳкам жамият яратишга қодир эканликларини алоҳида таъкидлаб, қуйидаги фикрларни билдирди:

– Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага оид чиқарилаётган фармон ва қарорлар замирида инсон саломатлиги мужассам экан, бу борада республика тиббиёт тизимида кўплаб ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, аҳолига эндокринологик хизмат кўрсатиш борасида ҳам самарали фаолиятлар йўлга қўйилган. Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг вилоятларидаги диспансерларида беморлар даволаниши учун барча шароитлар мавжуд бўлиб, улар энг сўнгги русумдаги замонавий аппаратуралар ҳамда лаборатория жамланмалари билан таъминланган. Барчамизга маълумки, қандли диабет ва унинг асоратлари инсон ҳаётига хавф солувчи хасталиклардан бири ҳисобланади. Ушбу касалликни эрта аниқлаш, даво муолажаларини тўғри олиб бориш мутахассис-шифоркордан масъулият талаб этади. Бугунги матбуот анжуманида мазкур касалликнинг олдини олиш ва уни самарали даволаш усулларини қўллаш борасида мутахассислар ва журна¬лист¬лар иштирокида мунозараларни ўтказиш кўзда тутилган.

Октай ГЎЗАЛОВ,

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг

мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи:

– Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Бирин-кетин қад ростлаётган янги қиёфадаги шифо масканлари ва уларда яратиб берилаётган имкониятлар алоҳида эътирофга лойиқдир. Мулоҳазаларим аввалида анжуман иштирокчиларига оддий саволлар билан мурожаат қилмоқчиман: Сиз бир кунда неча грамм шакар истеъмол қиласиз? Ҳар куни неча километр пиёда юришга ҳаракат қиласиз? Болаларингизга бир кунда неча грамм мева ва сабзавот берасиз? Буни қарангки, ҳар бир инсоннинг соғлом турмуш тарзига бўлган муносабатини ана шу оддийгина саволларга берган жавобларидан аниқлашимиз мумкин. Ҳар бир кишининг қандли диабетга бўл¬ган мойиллиги турмуш тарзидаги оддийгина ўзгаришлардан бошланишини унутмаслигимиз лозим.

Қандли диабет кўп ҳолларда аҳолини ногиронликка ва ўлим ҳолатларига олиб келадиган касалликлар учлигига киради. Ҳар куни камида 30 дақиқа жисмоний фаоллик билан шуғулланиш, тўғри овқатланиш, кунига 3-5 марта мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш, шакар ва тўйинган ёғ маҳсулотларини камайтириш, тамаки ва алкоголдан воз кечиш қандли дабетни енгишда беморларга жуда катта ёрдам беради. Кенг қамровдаги профилактиканинг мақсади нафақат қандли диабетни келтириб чиқарадиган хавфли омилларни камайтириш, балки инсон яшайдиган, овқат истеъмол қиладиган, илм оладиган, фаолият кўрсатадиган ва дам оладиган масканларда соғлом турмуш тарзига бўлган эътиборни кучайтиришдир.

– Бугунги тадбирнинг шиори "Диабетни енгамиз!" деб номланишида ҳам катта рамзий маъно бор. Чунки ушбу анжуманнинг ҳамкорликда ўтказилаётганлиги қандли диабет касаллигининг олдини олишда нафақат тиббиёт ходимлари, балки кенг жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда фаолият юритишимизни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Мазкур касалликка чалинган беморлар сонининг ўсиб бориши биринчи галда тана вазни ортиши, нотўғри овқатланиш, етарли даражада ҳаракат қилмаслик каби омилларга боғлиқдир. Таҳлилларга кўра, 2012 йилда қандли диабет сабабли рўй берадиган ўлим ҳолатларининг 17 фоизи юқори тана вазни индекси билан боғлиқ бўл¬ган. Бироқ, бу омилларни соғ¬лом турмуш тарзига риоя қилиш билан бартараф қилса бўлади, – дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази директори Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош эндо¬кринологи, профессор Саид Исмоилов.

Зулхумор МУТАЛОВА,

Саломатлик ва тиббий статистика институти директори:

– 2006 йилнинг декабрь ойи¬да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеясининг 61-сессиясида "Диабет ҳақидаги резолюция" имзоланди. Унга асосан, диабет умумжаҳон муаммоси, деб тан олинди. Муаммонинг долзарблиги эса қанд¬ли диабет тарқалишининг кенг қамровлилиги билан боғлиқ. Мутахассислар томонидан ҳозирги кунда дунё бўйлаб 415 миллион қандли диабет ҳолатлари қайд этилган. Аммо, амалда касалланган беморлар сони тахминан 2 баробар кўпдир. Шу билан бирга касалланиш ҳамма мамлакатларда ҳар йили 5-7 фоизга ошиб бориб, ҳар 12-15 йилда икки баробар кўпаймоқда. 2000 йилда республикада рўйхатга олинган қандли диабет беморлар сони 77031 нафарни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб бу рақам 169002 га етди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Халқаро диабет федерацияси тадқиқотларига кўра, 2040 йилга келиб дунё бўйлаб 645 миллион киши қандли диабет касаллигига чалиниши тахмин қилинмоқда. Агарда 2015 йилда ҳар ўн биринчи етук ёшдаги инсонда қандли диабет бўлса, 2040 йилга келиб ҳар 10-инсон қандли диабет билан касалланиши мумкин. Бундан ташқари, Хал¬қаро диабет федерацияси маълумотларига кўра, айни пайтда ҳар икки кишидан бирида ушбу касаллик бор, лекин аниқланмаган. Шунга кўра айтиш мумкинки, ҳозирги кунда касалланган беморлар сонининг ҳаддан ташқари тез ошиб бориши юқумсиз эпидемия тусини олмоқда. Бунинг учун ҳар биримиз дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган бу глобал муаммога масъулият билан жиддий ёндашишимиз зарур.

Анжуманда қандли диабетга чалинган беморлар ҳам бевосита иштирок этганлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Олти йилдан бери мазкур касаллик билан оғриб келаётган Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Каттабоғ кўчасида яшовчи Мамлакат Муҳиддинова биз билан суҳбатда шундай деди:

– Дастлаб қандли диабет касаллигини аниқлашганида тушкун ҳолатга берилмасликка ҳаракат қилдим. Тез-тез чанқашим ва ҳолсизликни ҳис қилишимга қарамасдан мазкур хасталикни енгишни ўз олдимга мақсад қилиб қўй¬дим. Жисмоний машқлар билан астойдил шуғуллана бошладим. Парҳезга жиддий эътибор қаратдим. Шифокорларнинг ҳар бир кўрсатмаларини ўз вақтида бажардим. Айни пайтда саломатлигим яхши. Ҳар қандай оғир дарднинг ҳам олдини олиш кўп ҳолларда инсоннинг иродасига боғлиқ экан. Демак, ҳар бир инсоннинг саломатлиги ўз қў¬лида. Юртимизда инсон саломатлигини асраш борасида катта ишлар амалга оширилаётганидан ниҳоятда мамнунман.

Анжуманда журналистларнинг қандли диабет касаллигининг олдини олиш ва унинг профилактикаси билан боғлиқ саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ва малакали шифокорлар тўлақонли жавоб бердилар.

Мухтасар ТОЖИМАМАТОВА. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 14, 08.04.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.