Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ПАТРОНАЖ ХИЗМАТИ: МЕҲР-ОҚИБАТ, САМИМИЯТ ВА КАСБГА САДОҚАТ ИФОДАСИ

2016 йил 7 апрель куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Республикада патронаж тизимини такомиллаштириш" мавзусига бағишланган амалий анжуманнинг иккинчи бос¬қичи бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари тасарруфидаги бирламчи тизимда фаолият юритаётган умумий амалиёт шифокорлари, патронаж ҳамширалари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар қўмитаси раислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Боситхонова кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида тўхталиб, инсон саломатлиги ва унинг турмуш фаровонлиги давлат сиёсатининг устувор вазифаларига айланганлиги ҳамда бу борадаги ишлар кўлами кенга¬йиб, кўплаб муваффақиятлар қўлга киритилаётганлигини алоҳида эътироф этди. Шу¬нинг¬дек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирларнинг соғ¬лиғини муҳофаза қилиш ишларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2221-сонли Қарори ижроси бўйича мамлакатимиз миқёсида патронаж тизими йўлга қўйилганлиги, шунингдек, бирламчи тизимда "Саломатлик секторлари" фаолият олиб бораётганлиги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати янада яхшиланишига йўл очаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров мамлакатимиз тиббий патронаж хизмати мустақиллик йилларида мукаммал тизим сифатида шакл¬ланиб, кундан-кунга ривожланиб бораётган соҳалардан бирига айланганлиги, бу йўналишда уч мингга яқин қишлоқ врачлик пунк¬ти, уч юз етмишдан зиёд оилавий поликлиника халқимизга хизмат кўрсатаётганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, вазирнинг ўринбосари тизимда етти мингга яқин умумий амалиёт шифокори, ўн етти минг нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходими, яъни патронаж ҳамширалари эл саломатлиги йўлида хизмат қилаётганликларини тилга олди. Бу борадаги ишлар кўлами кенга¬йиб, тиббиёт муассасаларида патронаж ҳамширалари фаолиятини рейтинг баҳолаш услуби жорий этилганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 декабрдаги "Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида патронаж ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартибига оид қоида тасдиқланди. Унга мувофиқ, жорий йил 1 январдан бошлаб 85 фоиздан юқори балл тўплаган ҚВП патронаж ҳамширалари маошига 5 фоиздан 20 фоизгача қўшимча ҳақ тўланиб, уларнинг меҳнати қўллаб-қувватланади.

Мамлакатимизда инсон манфаатини кўзлаб олиб борилаётган бундай узлуксиз тиббий-ижтимоий лойиҳалар ўз самарасини бермоқда. Бу нафақат юртимиз, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Бугунги анжуманда патронаж тизимига қаратилаётган эътибор, ҚВПларида ишлаётган ходимларнинг ўз ишига бўлган муносабати ва меҳнат самарадорлигини, пировардида тиббий хизмат сифатини яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганлиги иштирокчилар диққат-эътиборида бўлди. Дарҳақиқат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрта тиббиёт ходимларининг ушбу йўналиш бўйича тўлақонли фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилган. Янги тизим ишини янада такомиллаштириш бўйича ҳудудий семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Эришилган ил¬ғор тажрибаларни оммалаштириш, янгиликларни тўлиқ ўзлаштиришда ходимларга услубий-амалий кўмак бериш талаб этилади. Шу мақсадда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамда турли йўналишдаги ихтисослаштирилган марказ олимлари, мутахассислар ҳамкорлигида ҚВП ва оилавий поликлиника патронаж ҳамшираларига услубий кўмак бериш мақсадида махсус қўлланмалар яратилди. Бу ўрта тиббиёт ходимларига ўз фаолиятини ривожлантириш, салоҳиятини намоён этиш, эл орасида ўз обрў-эътиборини янада юксалтириш, патронаж хизматини ошириш имконини беради. Тиббий-патронаж хизматини ривожлантиришга йў¬налтирилган патронаж ойлигининг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур тадбир йилнинг энг йирик тиббий-ижтимоий акцияси сифатида ҳар бир инсон давлат ва жамиятнинг доимий эътиборида эканини яна бир карра намоён этди. Унга 33 минг тиббиёт ходими жалб қилинди. Натижада 5 миллион олти юз мингтадан зиёд хонадоннинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилиб, 18,8 миллион нафардан зиёд аҳоли патронаж хизмати билан қамраб олинди.

Кенг аудиторияда ўтказилган амалий анжуманда Қорақалпо¬ғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари тасарруфидаги оилавий полик¬линика ҳам¬да қишлоқ врачлик пунктларидан умумий амалиёт шифокорлари, патронаж ҳамширалари ҳамда ма¬ҳалла фаол¬лари иштирок этиб, "Са¬ло¬мат¬лик сектори" бў¬йича олиб борилган ишлар тўғрисида ахборот беришди.

– Мазкур анжуман кўтаринки руҳда ўтказилиб, республикамизда патронаж тизимининг мақсадли йўлга қўйилганлиги ўз натижасини бераётганлигини кўриб турибмиз. Албатта, бундай эзгу ишларда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бир қанча ҳамкор ташкилотларнинг кўмаги муҳим ўрин тутмоқда. Айниқса, қишлоқ врачлик пунктимизда "Саломатлик сектори"нинг ташкил этилганлиги оилаларни кенг қамраб олишда катта имконият яратмоқда. Ҳафта давомида кунлар белгилаб олиниб, хонадонларга умумий амалиёт шифокори, патронаж ҳамшираси ҳамда маҳалла фаоллари биргаликда чиқишиб, оила аъзоларининг тиббий ижтимоий аҳволи, қолаверса, саломатлиги тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлмоқдалар. Душанба – нуронийлар, сешанба – ҳомиладор аёллар, чоршанба – болалар ва ўсмирлар, пайшанба – хонадон ва экология, жума – аёллар ва қизлар, шанба – ўқув муассасалари куни сифатида белгиланган. Ҳар бир кун маҳалла фуқаролар йиғини фаолларига белгилаб берилган. Улар ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат яхшиланишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар, – дейди Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги "Зармитон" қишлоқ врачлик пункти мудири умумий амалиёт шифокори Сайёра Нуриллаева.

– Анжуманда иштирок этаётганлигимдан мамнунман. Президентимиз раҳнамолигида бундай ишларнинг бардавомлиги мамлакатимиз аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга узоқ умр кўриш кўрсаткичлари ошаётганлигидан далолат бериб турибди. Наманган вилоя-тида ҳам тиббиёт тизимида ижобий натижаларга эришилмоқда. Жумладан, бирламчи тизимда патронаж тизимининг йўлга қў¬йилганлиги айни муддао бўлди. Биз каби маҳалла фаолларининг бу жараёнга жалб қилиниши аҳо¬ли орасида тиббий саводхонликни ошириш, меҳр-оқибат ва ҳурмат янада кучайишига сабаб бўлмоқда. Мен "Саломатлик сектори" бўйича душанба – нуронийлар куни хонадонларда бў¬либ, улар билан суҳбатлашаман, оиладаги айрим муаммо ва камчиликлар ечимини ҳал қилишда кексаларга ёрдам бераман. Нафақада бўлсам ҳам халқим ҳамда жамиятимга фойдам тегаётганлигидан мамнун бўламан, – дейди Наманган вилояти, Учқўрғон туманидаги Охунбобоев номли қишлоқ врачлик пункти ҳудудидаги "Файзиобод" маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Насиба Нормирзаева.

– Юртбошимиз томонидан ҳамширалик ишига бўлган эътибор барчамизни янада руҳлантириб, касбимизга бўлган меҳримизни ошириб келмоқда. Дар¬ҳақиқат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қў¬митаси ва бир қан¬ча ташкилотлар ҳам¬жиҳатлиги туфайли инсон саломатлиги ва унинг турмуш фаровонлигига эътибор кучаймоқда. Ҳамширалик касбини танлаганимдан фахрланаман. Биз ҳамширалар меҳнатини қўллаб-қувватлаб, рейтинг баҳолаш татбиқ этилаётганлиги бу меҳнатларимиз самараси қай даражада юқори эканлигини кўрсатади. Жумладан, патронаж ҳамширалари меҳнати қанчалик масъулиятли эканлиги иш жараё¬нида намоён бўлмоқда. Ўз¬бе¬кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 декабрдаги "Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича ўз фаолиятимизни яна бир сидра таҳлил қилиб чиқдик. Юқорида қайд этилган қарорга мувофиқ, патронаж ҳамшира бир кунда олтита, бир ойда 144 та хўжаликка хизмат кўрсатиши бел¬гиланган. Парваришга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар ва бошқа шу тоифага кирган шахслар, ҳомиладорлар, бир ёшга тўлмаган болалар, ногирон болалар, яқинда фарзанд кўрган аёллардан ҳар ойда бир марта хабар олиш, шунингдек, ёш оилалар, фертиль ёшидаги аёллар, болалар, ўсмирларни ҳам ўз вақтида кузатиб бориш, аҳолини тиббий профилактика кўригига, болаларни эмлашга тўлиқ қамраб олиш, эмлаш натижаларини кузатиб бориш, оилаларга тиббий маърифат тарқатиш муҳим вазифаларимиздан биридир, – дейди Тошкент вилоя¬ти, Бўка туманидаги "Ачамайли" қишлоқ врачлик пункти патронаж ҳамшираси Нодира Қорабоева.

Анжуман доирасида иштирокчилар секторларга бўлиниб, иш жараёнида эришилган муваффақиятлар ҳамда ўз ечимини кутаётган муаммолар хусусида ўзаро фикр алмашиб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар бўйича таклифларни ўртага ташладилар. Тадбир сўнггида секторларда кўриб чиқилган муҳим масалалар бўйича модераторлар сўзга чиқиб, билдирилган фикр ва мулоҳазалар юзасидан ахборот бердилар.

Республикада патронаж тизимини такомиллаштиришга қаратилган мазкур анжуманда оилавий поликлиника ва қиш¬лоқ врачлик пунктларидан иштирок этган қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг махсус диплом ва эсдалик сов¬ғалари топширилди.

Анжуман иштирокчилари аввало ўз касбларидан фахрланиб, халқимизга сидқидилдан хизмат қилаётганликлари, аҳо¬ли томонидан билдирилаётган миннатдорлик изҳорлари, қо¬лаверса, ҳар бир оила патронаж ҳамшираларини, умумий амалиёт шифокорларини ҳамда маҳалла фаолларини ўз оила аъзоларидек қабул қилаётганликларини мамнунлик билан қайд этдилар.

Ибодат СОАТОВА. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 14, 08.04.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.