Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

"САЛОМАТЛИК ПОЕЗДИ" НАВОИЙДА

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган навбатдаги "Саломатлик поезди" хайрия тадбирларида Навоий вилояти аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ва "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда чекка туман ва қишлоқларда истиқомат қилувчи ҳамда алоҳида парваришга муҳтож аҳоли қатлами, болалар ва ёш оналар малакали мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди.

– Президентимиз раҳнамолигида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди "Саломатлик поезди" педиатр-шифокори Набира Закиходжатева. – "Саломатлик поезди" хайрия тадбирларида қарийб 6 минг аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди, даволанишга муҳтож беморларга йўлланма берилди.

Кўрик давомида 2 минг 900 дан ортиқ беморга "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фондининг озиқ-овқат, ки¬йим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиб¬биёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари, ногиронлик аравачаларидан иборат мурувват ёрдами кўрсатилди. Олис ҳудудлардаги 24 ташкилот ва муассасага тиббий анжомлар берилди.

– Малакали шифокорлардан зарур маслаҳатлар олдим, – дейди Навоий шаҳридан Гавҳар Бобоқулова. – Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

ЎзА

№ 13, 01.04.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.