Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ГЛОБАЛ МАВЗУ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА

Дунёда сўнгги йилларда юқумсиз касалликлар сони ортиб бормоқда. Айрим адабиётларда уларни "турмуш тарзи касалликлари" ҳам деб аташмоқда. Уларни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири – бу тамаки ҳисобланади.

Тамаки — инсонларни ўлимга олиб келадиган ягона истеъмол маҳсулоти бўлиб, дунёда ҳар йили ундан 6 миллион инсон вафот этмоқда. Тамаки таркибида 40 дан ортиқ токсик ва концероген кимёвий моддалар мавжудлиги боис, одамларда саратон касаллигини келтириб чиқармоқда.

Тамаки истеъмол қиладиган инсонларда ўпка саратони 20 марта кўп учраб, юрак уришини кучайтириши ва унинг натижасида қон босими ошишига сабаб бўлмоқда. Шу¬нинг¬дек, бу юрак хуружи ва инсульт, сурункали ўпка касаллиги, остеопороз, катаракта, кариес ва ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқариши исботланган.

Мазкур зарарли одатларнинг олдини олиш ва унга қарши тар¬ғибот тадбирларини кучайтиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта бўлиб, бу улардан масъулиятли вазифаларни талаб этади. Шу маънода жорий йилнинг 3-4 март кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган "Тамакига қарши курашда оммавий ахборот воситалари салоҳиятини янада ошириш" масалаларига бағишланган семинарда ҳам глобал мавзу доирасида фикрлар алмашилди.

Семинар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий идораси томонидан Россия Федерациясининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ¬доирасида ўнта давлатдан оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Мазкур семинарда юртимиздан уч нафар соҳа мутахассиси қатнашди. Семинардан кўзланган асосий мақсад – журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларини тамакига қар¬ши кураш борасида тўпланган тажрибалар, сўнгги илмий янгиликлар ва маълумотлардан хабардор қилишдан иборат бўлди. Шунингдек, тамакига қарши кураш муаммоларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Семинарда мутахассислар томонидан тамакига қарши курашда самарали ташаббуслар тар¬ғиб этилиши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлар базасидаги ахборотларнинг таҳлили, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Европа минтақасидаги Жаҳон соғ¬лиқни сақлаш ташкилотига аъзо давлатларда тамаки маҳсулотларига алоқадор касалликлар тарқалишига қарши курашнинг тажриба ва самарадорлик кўрсаткичларини қиё¬сий таққослаш мавзуларида маърузалар олиб борилди. Семинар давомида журна¬лист¬лар ўз юртларида тамакига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган фаолиятлар юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтдилар. Шу жумладан, ўзбекистонлик вакиллар томонидан тамакига қарши курашнинг ҳуқуқий асослари, тарғибот ва ташвиқот ишлари тўғрисида ахборот тақдим этилди.

Семинардан биз қуйидаги хулосаларга эга бўлган ҳолда келгусидаги муҳим вазифаларни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2011 йил 5 октябрь куни имзоланган "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Қонунини ҳаётга татбиқ этиш борасида олиб борилаётган фаолиятларнинг сифати ҳамда таъсирчанлигини ошириш мақсадида журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан тарғибот ишларини кучайтиришимиз лозим.

Шунингдек, 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга асосан Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўз¬гартишлар киритилганлиги ва унга кўра жамоат жойларида чекканлик учун жарима жорий этиш бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш зарур.

Бундан ташқари, қуйидаги мавзуларни ўз ичига олган мақола ва ахборот материалларини тайёрлаш: тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишнинг хавфи ва таъсири, тамаки истеъмол қилувчилар, айниқса, ёшлар ўртасида чекишга қарши кураш бўйича ташвиқотни кучайтириш, чекишни ташлаган катталар ва ўсмирлардаги ижобий ўзгаришларни таҳлил этиш ва уларга янгича ёндашув, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда дўстона муҳитни яратиш ташаббусларини тарғиб қилишдан иборатдир.

Кенг аудиторияда ўтказилган мазкур семинардан олган барча билим ва тажрибаларимиз учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

З. АБДУРАҲИМОВ, Саломатлик ва тиббий статистика институти бўлим мудири. Ф. МАМАНАЗАРОВА, "Саломатлик-3" лойиҳаси маслаҳатчиси. И. СОАТОВА, журналист. Тошкент – Москва – Тошкент.

№ 12, 25.03.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.