Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

КОРРУПЦИЯ — МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Бош прокуратура томонидан "Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид" тарғибот тадбирлари дас¬тури доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги суиистеъмолликлар ва коррупциянинг олдини олиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик раҳбарияти, барча таркибий тармоқ бошлиқлари, шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилояти соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари қатнашди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очиб, мавзу доирасида ўз фикрларини билдириб, бу борада республикамизнинг барча тиббиёт муассасаларида қатор тадбирлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, жойларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўз¬бекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 20 ноябрдаги "Ўзбекистон Републикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида иқтисодий қонун бузилишлари ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруғининг жойлардаги ижроси бўйича соғ¬лиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари бўйича амалдаги фаолиятларга эътибор қаратди. Шу билан бирга демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир пайтда айрим раҳбар ходимлар томонидан порахўрлик, ўз мансаб-амалини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши, бу албатта, давлат ҳокимияти обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий-иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етказаётганлигини афсус билан қайд этди. Ва бу каби иллатларнинг олдини олиш ўрнига тиббиёт муассасаларидаги айрим раҳбар ходимлар ўз вазифаларини суиистеъмол қилаётганликлари, шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўяётганликларини тилга олди.

Бош прокуратуранинг бош бошқарма ходими Евгений Коленко ўз маърузасида соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва муассасаларида суиистеъмолликлар ва коррупциянинг олдини олиш борасидаги қонунийлик ҳолати, қонун бузилишлари ҳамда бунга имконият яратган шарт-шароитларнинг таҳлил-натижалари хусусида ўз фикрларини баён этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Икром Турғунов сўзга чиқиб, мавзу доирасига оид бўлган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларига урғу бериб ўтди.

Айтиб ўтиш лозимки, коррупцияга қарши кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги тизимида вазирликнинг назорат инс¬пекцияси томонидан бу борада ўқув семинарлари, учрашув ҳам¬да суҳбатлар ўтказилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибида қонунчилик ижроси устидан вазирликнинг Назорат инспекцияси фаолияти ҳамда ишонч телефонлари мавжудлиги бу каби иллатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Кун тартибидан ўрин олган яна бир масала бўйича, яъни Юртбошимизнинг 2008 йилда нашр этилган "Юксак маънавият – енгилмас куч" асари юртимиз фуқаролари, жумладан, тиббиёт ходимларининг касбий салоҳияти, маънавий дунёсини бойитиш, деонтологияси, одоб-ахлоқи ва этикаси учун дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганлиги, шу билан бирга инсонни комилликка етакловчи маънавият тарғиботи республикамиз миқёсида изчиллик билан олиб борилаётганлиги, бу борадаги фаолиятлар кўлами кенгайиб, ташвиқот ишлари самарали кечаётганлиги тўғрисида Республика маънавият тар¬ғибот маркази ходими Нигора Сайдалиева ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган кўп сонли шифокору ҳамшираларнинг маънавий дунёсини янада бойитиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йилнинг 20 январида "Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ташкилот, корхоналардаги ходим ва талабаларнинг деонтологияси ва маданияти тўғрисида"ги 34-буйруғи ва унинг Низоми қабул қилинди. Айни кунларда мазкур буйруқ ижроси бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари кучайтирилиб, фаолиятлар бошлаб юборилди.

Семинар якунида соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва муассасаларида қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш натижаларига кўра, келгусида профилактик тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги коплекс чораларни кўриш белгилаб олинди.

Бош прокуратура томондан тақдим этилган маълумотлар асосида бундай тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бош¬қармаларининг барча ходимлари учун ўтказиш режалаштирилди.

Ибодат СОАТОВА. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 12, 25.03.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.