Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ФАОЛИЯТЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот, шу билан бирга, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишга доир қатор шартномалар имзоланган эди.

Бунинг баробарида, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг IV бандида кўрсатилганидек, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, яъни аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3151-сонли ва 2017 йил 5 майдаги "Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2956-сонли Қарорлари ижроси юзасидан бир нечта фаолиятлар йўлга қўйилди. Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академияси ва Жанубий Кореянинг Асан тиббиёт маркази билан биргаликда ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмонов кириш сўзи билан очиб, тиббиёт илм-фанини ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг тутган ўрни, бунда замонавий кадрлар тайёрлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш масалалари муҳим устуворлик касб этишини таъкидлаб ўтди. Бу йўналишда Тошкент тиббиёт академиясининг қатор хорижий муассасалар билан, хусусан Жанубий Кореянинг тиббиёт муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. ТТАда инглиз тилида сўзлашувчи магистр ва профессор-ўқитувчилар сонининг ошиб бориши Жанубий Корея университетларига бўлган ҳамкорликка қизиқишини янада кучайтирмоқда. Ушбу йўналишда Асан тиббиёт маркази, Корея университети, Сеул миллий университети, Енсей университети, Чоннам университетининг Хвасун шифохонаси ва Инха университетлари билан ўзаро англашинув меморандумлари имзоланган. Ушбу келишувлар асосида ТТА ходимлари турли семинарлар ва малака ошириш курслари ҳамда халқаро илмий-амалий конференциялар ташкил қилиб келмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2909-сонли Қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жанубий Корея Республикасининг Асан тиббиёт маркази Тошкент тиббиёт академияси учун ҳамкор муассаса деб белгиланди.

– Албатта, икки давлат ўртасидаги бу каби эзгу ишлар инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу борадаги кенг қамровли ишларни амалга оширишга, шунингдек, тиббиёт марказимиз билан Тошкент тиббиёт академиясида ҳамкорликда олиб борилаётган фаолиятлар, яъни талабаларга берилаётган назарий ва амалий билимларни яхшилаш, шу билан бирга, тизимдаги ишлар самарадорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилади, – дейди профессор Дук Джон Хан.

Дарҳақиқат, икки томонлама ҳамкорлик доирасида ўтказилган ушбу конференцияда трансплантология, травматология, гинекология, юрак-қон томир ва инфекцион касалликлар бўйича долзарб мавзулардаги маърузалар муҳокама қилинди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 49, 01.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.