Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ҲАЁТНИНГ ТАБИИЙ МАНБАИ

Мамлакатимизда инсон саломатлиги учун фойдали бўлган шифобахш масканлар қаторида табиий маъданли сувлар ҳам топилган. Ана шундайлардан бири организмга ижобий таъсири кўп бўлган "Чортоқ" минерал сувидир. Айтиш мумкинки, мазкур шифобахш ичимлик суви ҳам чанқоқни қондириш, ҳам уй шароитида даволаш учун ишлатилади. Яқинда ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарадиган "Chortoq Mineral Water" компанияси журналистлар учун Наманган вилояти "Чортоқ" дам олиш ҳудудида жойлашган заводга пресс-тур уюштирди.

Шифобахш сув қаердан олинади?

2016 йили Голландиянинг "Buncra BV" ва Ўзбекистоннинг "Chortoq Mineral Water" компанияси ўртасида шиша идишларига қуйилган маъданли сув ишлаб чиқариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "Chortoq Mineral Water" қўшма корхонаси ташкил этилиб, Жанубий Кореядан келтирилган "JK Engineering" фирмасининг энг замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Айтиш керакки, завод қурилиши 2016 йил июнида бошланиб, қисқа фурсатда якунланди. Пресс-турда айтилганидек, сув 572 метр чуқурликдан 32-сонли қудуқнинг термал булоғидан махсус зангламайдиган металл ҳовузларга келиб тушиб тўпланади. Уларда тиндирилиб, совитилади ва зангламас қувурлар орқали насослар ёрдамида ишлаб чиқариш майдончасига етказилади. Идишларга қуйишдан аввал фильтрдан ўтказилади. Бу жараён эса сувни махсус қатлам орқали ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Сувни зарарсизлантириш, микрорганизм ва бактерияларни йўқ қилиш учун ультрабинафша нур таъсиридан фойдаланилади. Тозаланган минерал сув карбонат ангидрид гази SO2 билан аралашиш учун сатураторга солинади. Суюқликни газ билан бойитиш мақсадида максимал даражада тозаланган 99,99 деб номланган газ ишлатилади. Шундан сўнг сув қуйиш тизимига етказилади. У ерда янги идишларни ювиш, уларни текшириш, маъданли сув қуйиш Жанубий Корея республикасида ишлаб чиқарилган алюмин қопқоқлар билан ёпиш, унинг устига автоматик тарзда сана қўйиш, ўзи ёпишадиган металлаштирилган ёрлиқ босиш ва гофролотокка қадоқлаш жараёнлари амалга оширилади. Ишлаб чиқариш тизимининг унумдорлиги соатига 4 минг дона шиша идишдан иборат. Улар иссиқлик печига етказилади ва тайёр қутилар бир қаторда 25 донадан қилиб, 5 қаватга терилади. Махсус ускуна ёрдамида қадоқланади.

Халқаро стандартларга жавоб берадими?

– "Чортоқ" – қарийб ярим асрлик тарихга эга минерал сув бренди бўлиб, унинг тозалаш жараёнига масъулият билан ёндашамиз. Маҳсулотимиз ошқозон, ошқозоности бези, жигар, ўт пуфаги ва ичак фаолияти, организмда қон янгиланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, қандли диабет ва буйрак касалликларини бартараф этишда ёрдам беради. Айни пайтда идишнинг янги дизайни янада мукаммал кўринишга эга бўлди, яъни яшил рангли ва кучли қуёш нурлари, бошқа салбий таъсирлардан ҳимояланди. Заводимизда маҳсулотнинг юқори сифати, ишлаб чиқариш хавфсизлиги ҳамда санитария-гигиена нормаларини таъминловчи халқаро стандартлар жорий қилинди. Биз юқори сифатли хом ашё, махсус қадоқ ва асл этикетлардан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни тартибга солувчи жаҳон талабларига қатъий риоя қилмоқдамиз. Мақсадимиз – истеъмолчиларга ушбу сувнинг шифобахш хусусиятини сақлаб қолган ҳолда етказиш. Истиқболда ишлаб чиқаришни кенгайтириб, МДҲ ва узоқ хориж давлатларига экспорт қилишни режалаштирганмиз, – дейди компания раҳбари Алексей Тудаков.

Корхонанинг ишлаб чиқариш лабораторияси юқори даражали асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, технологик жараённинг барча босқичларида физик-кимёвий ва бактериологик параметрлар устидан доимий назорат амалга оширилмоқда. Айтиш жоизки, ҳозирги пайтда 46 нафардан иборат меҳнат жамоаси фаолият юритадиган ушбу корхона биринчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча дори воситалари билан таъминланган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бу каби шифобахш сувлар, албатта, инсонлар саломатлигини тиклашда муҳим роль ўйнайди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 41, 06.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.