Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

"САЛОМАТЛИК" ПОЕЗДИ ВОДИЙ АҲОЛИСИНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗМОҚДА

Маълумки, жорий йилнинг 6 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш вазифаларига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда қатор топшириқлар билан биргаликда, ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун "Саломатлик" поездларини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилган эди.

Белгиланган топшириқ ижроси доирасида мазкур "Саломатлик" поездлари мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг энг олис ҳудудлари аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказган эди. Ҳафталик давомида 17 минг нафарга яқин фуқаро, жумладан, 12389 нафар катта ёшдаги ва 4 минг нафардан зиёд ёш болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, тиббий кўриклар натижасида 12838 нафар фуқаро амбулатор шароитида соғломлаштирилиб, 2015 нафари вилоят ва туман шифохоналарида ва 384 нафарига эса республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида даволанишлари учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Эндиги ташриф 14 августдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини малакали мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

"Саломатлик" поездлари фаолиятининг асосий мақсади ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни вилоят аҳолисига янада яқинлаштириш, энг чекка туманларда яшовчи фуқаролар ҳам юқори технологик тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ўтказишдир.

Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, ўтказиладиган кўрикларнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш, натижадорлигини ошириш мақсадида ихтисослаштирилган марказ директорлари бошчилигида ўнга яқин тор соҳа мутахассисларидан иборат гуруҳлар водий вилоятларининг энг чекка ҳудудларида 15 августдан ўз ишини бошлади. Мазкур кўрикларга Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари, тиббиёт фанлари докторлари ва юқори малакали шифокорларидан иборат гуруҳ ташкил этилди.

– "Саломатлик" поездларининг навбатдаги кўригини биз Наманган вилоятининг чекка ҳудудларида ўтказмоқдамиз, – дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, "Саломатлик" поездининг Наманган вилояти бўйича гуруҳ раҳбари Анвар Алимов. – Вилоятлар аҳолисига малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматни яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган "Саломатлик" поездлари марказдан узоқ, бориш қийин бўлган туманлар аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказишга мўлжалланган. Мазкур кўриклар давомида мутахассислар ҳар бир мурожаат қилувчига алоҳида эътибор қаратиб, уларга зарур тавсия ва амалий ёрдамларини кўрсатишмоқда. Хусусан, имконияти чекланганлар, қариялар ва беморлар ҳолидан хонадонларга бориб хабар олинмоқда. Аниқланган беморлар эса амбулатор шароитда вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштирилмоқда.

Ўтказилаётган сайёр консультациялар доирасида республика тиббий марказларидан борган малакали мутахассислар аҳолини тиббий кўриклардан ўтказиш билан бирга, маҳаллий шифокорларга мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва даволаш усуллари бўйича маҳорат дарсларини ҳам ўтишмоқда. Бу эса, туманда малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматнинг давомийлигини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

Дарҳақиқат, вилоят аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий хизматларни яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган "Саломатлик" поездлари кўплаб беморларнинг оғирини енгил қилмоқда. Бу эса фуқароларнинг тиббий хизматга бўлган ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

№ 34, 18.08.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.