Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ТЕЗ ЁРДАМ БРИГАДАЛАРИ 80 ТА ПОЗИЦИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 28 июлдаги қарори билан Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан, тиббий техникага энг кам талаблар тасдиқланди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йил 21 июнда қабул қилинган "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 451-сонли Қарорга мувофиқ мазкур энг кам талаблар барча тиббиёт ташкилотлари учун мажбурийдир (ҳам хусусий, ҳам давлат). Ҳужжатда тиббий ихтисослашув 50 та гуруҳга бирлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бири учун асбоб-ускуналар, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг аниқ, зарур турлари кўрсатилган. Масалан, тез тиббий ёрдам хизматининг ҳар бир бригадаси учун транквилизаторлар, нейролептиклар, анальгетиклар, яллиғланишга қарши ностероид воситалар, спазмолитик, антихолинергик, адреномиметик, қанд воситалари, тузли эритмалар, глюкокортикостероид воситалар, антикоагулянтлар, кальций препаратлари, аналептик воситалар, психомотор стимуляторлар, кальций ионларининг антагонистлари, антиаритмик ва маҳаллий анестезия воситалари, бета-адреноблокаторлар, ганглиоблокаторлар, рецепторлар блокираторлари Н1, специфик антидотлар, ҳалқа диуретиклар, юрак гликозидлари, С гуруҳ витаминлари, қустирувчи ва қусишга қарши воситалар, РН ингибиторлар, ангиопротекторлар, холинэстеразалар ингибиторлари, тузли сурги воситалари, седатив воситалар, эфир ёғли воситалар, антисептиклар, нитрофуранлар, боғлов воситалари, бир маротаба ишлатиладиган материаллар, синтетик воситалар ва бошқаларнинг 80 та позицияси ажратилади.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам кўрсатишда тиббиёт қутисида яна 23 та дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бўлиши зарур.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат давлат тилида қабул қилинган бўлиб, 2017 йил 1 ноябридан кучга киради.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 33, 11.08.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.