Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

2018 ЙИЛДА ГЕПАТОЛОГИЯ МАРКАЗЛАРИ ИШ БОШЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 июлдаги 537-сон қарори билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларга, шу жумладан, вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш усулларини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасида комплекс профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларнинг мақсадли амалга оширилиши натижасида юқумли касалликларга қарши курашишда катта ютуқларга эришилди. 1991 йилдан бошлаб қатор юқумли касалликлар билан касалланиш кўрсаткичларининг изчил камайиб бориши кузатилмоқда, шу жумладан "А" вирусли гепатит билан касалланиш 4,5 баравар, ўткир ичак инфекциялари билан касалланиш 4,6 баравар, ўткир респиратор касалликлари билан касалланиш 7,9 баравар камайди.

Профилактик эмлашлар Миллий тақвимининг такомиллаштирилиши натижасида ҳамда ривожланган мамлакатларнинг халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги вақтда 13 та юқумли касалликка қарши вакцинация ўтказилмоқда. Аҳолининг иммунизация билан қамраб олиниши 95-99 фоизни ташкил қилади.

Шу билан бирга, юқумли касалликлар профилактикаси даражаси ва даволаш-профилактика муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган масалалар тўла ечимини топган эмас. Моддий-техник база ҳамда республикада юқумли касалликлар муассасалари, шу жумладан, юқумли касалликларга ташхис қўйиш лабораторияларининг кадрлар салоҳияти дунё стандартларига мувофиқ эмас.

Вирусли гепатитлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда 2030 йилга келиб бу касалликларни тугатишга эришиш, самарали профилактика тизимини ташкил қилиш, юқумли касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг илғор усулларини жорий этиш, республика юқумли касалликлар муассасалари моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда тузилмасини такомиллаштириш мақсадида ушбу қарор қабул қилинди.

У ўз ичига тўртта асосий йўналиш бўйича чора-тадбирларни олади:

* юқумли касалликларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш масалалари бўйича норматив базани такомиллаштириш;

* сурункали вирусли гепатитлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш;

* республикада юқумли касалликлар муассасаларининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш;

* соғлиқни сақлаш тизими юқумли касалликлар муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.

Комплекс чора-тадбирларни молиялаштиришнинг умумий ҳажми 118,8 млрд. сўм ва 6,39 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Бундан ташқари, келаси йили мамлакатда гепатология марказлари очилади. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология ИТИ, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар ИТИ ҳамда ҳудудий юқумли касалликлар касалхоналари тузилмаларида ташкил этилади.

Гепатология марказларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

* диспансер кўригидан ва профилактик тиббий кўрикдан ўтказишда аҳолини оммавий текширишни ташкил этиш мақсадида юқумли касалликлар ва вирусли гепатитларнинг лаборатория диагностикаси самарадорлиги оширилишини таъминлайди;

* эпидемиология, вирусология, микробиологияси, юқумли касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш масалалари бўйича фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек, тадқиқот натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этишда қатнашади;

* юқумли касалликлар, шу жумладан, вирусли гепатитлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 33, 11.08.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.