Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

"БИЗ – ИБН СИНО ИЗДОШЛАРИМИЗ"

"…Замонавий даволаш ва диагностика усулларини чуқур ўзлаштириб, юқори малакали шифокор бўлишга, даволаш санъатимни ўз билмимга таянган ҳолда беморлар манфаатига қаратишга, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, касалликларнинг олдини олиш, соғлом авлодни тарбиялаш, шифокорлик этикаси ва деонтологиясига амал қилиш, беморларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ҳеч қачон ошкор қилмасликка қасамёд қиламан…"

Бу сўзлар оддий жумлалар эмас. Оқ халат кийиб, масъулиятли касбни танлаб, унинг ривожи, мамлакат тараққиёти учун ҳисса қўшишни дилига тугиб қўйган ҳар бир тиббиёт олий ўқув юрти талабасининг қасамёдидир.

Кеча 5 октябрь куни Тошкент тиббиёт академияси I курс талабаларининг "Биз – Ибн Сино издошларимиз" деб номланган талабаликка бағишлов тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда мазкур олий ўқув юрти ташкил топганлигининг 12 йиллиги арафасида ўтказилаётган ушбу тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев сўзга чиқиб, талабалар сафидан ўрин олганларни табриклаб, ўтган бир йил мобайнида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан учрашувлари, қатор фармон, фармойиш ҳамда қарорлари, қолаверса, ҳукуматимиз томонидан имзоланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимиз тиббиётини тараққий эттириш, янада такомиллаштиришга бағишланганлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, олий тиббий таълим сифатини яхшилаш, ўқиш жараёнини мувофиқлаштириш ишлари олиб борилаётгани, жумладан, ўқиш муддати 1 йилга қисқартирилиб, 6 йиллик таълимга айлантирилганлиги, ўқув режаларининг қайта кўриб чиқилиши, гуманитар ва бошқа фанларнинг соати камайтирилиб, тиббиётга оид дарслар 85 фоизгача кўпайтирилганлигини билдирди. Талабаларга биринчи курсдан бошлаб клиникада бемор билан мулоқот қилиш имконияти берилгани, хусусан, қишлоқ врачлик пункти, оилавий поликлиникалар, шаҳар касалхоналари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида амалиёт ўташлари мумкинлигини айтиб ўтди. Шунингдек, бу нафақат катта имконият, балки улкан масъулият эканини ҳам таъкидлаб, қасамёд қабул қилаётган талабаларга муваффақиятлар тилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2017-2018 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясига жами 501 нафар, улардан даволаш факультетига 290 нафар, тиббий педагогика факультетига 51 нафар, тиббий профилактика факультетига 70 нафар, олий маълумотли ҳамшира факультетига эса 90 нафар талаба ўқишга кирди.

– 2017 йил Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган 51-халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медалини қўлга киритиб, Тошкент тиббиёт академияси Даволаш иши факультетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. Курсдошларим қатори менда ҳам ҳаяжон кучли. Сабаби, талабаликка бағишлов қасамёдини қабул қилдим. Келажакда ушбу олий ўқув юртини аъло баҳоларда тамомлаб, мустақил Ватан тақдири билан ўз тақдиримни чамбарчас боғлашга, бутун фаолиятимни она диёр ва унинг буюк келажагига бахшида этишга, Ватанимнинг тараққиёти ҳамда гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишга, бир сўз билан айтганда, халқим учун нафи тегадиган етук мутахассис бўлишга сўз бердим, – дейди I курс талабаси Мубошер Саломов.

Ҳа, талабаликка бағишлов қасамёди чиндан ҳам уларнинг таълим жараёнида фаол иштирок этиши, Ватан тараққиёти, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиши ҳамда етук мутахассис бўлиб етишишида дастуриламал бўлишига ишончимиз комил.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 41, 06.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.