Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЁТИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

Жорий йилнинг 11-14 сентябрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг навбатдаги 67-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Кун тартибидан ўрин олган тиббиётнинг муҳим масалалари, яъни дунё мамлакатлари тажрибаси билан танишиш, илғор амалиётларни ўрганиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга самарали ечим топиш каби долзарб мавзулар анжуманнинг асосий мақсадига айланди.

Шунингдек, ушбу сессияда ЖССТнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, "Саломатлик-2020" сиёсатини амалга ошириш, Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар ўртасида дори-дармон таъминоти билан боғлиқ алоқаларни яхшилашга ҳам эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ўз маърузасида "Саломатлик – 2020" сиёсатини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

– 2012 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 53 та аъзо давлати қаторида Ўзбекистон ҳам "Саломатлик – 2020" стратегиясини қўллаб-қувватлаган эди. Ҳозирги кунда стратегиянинг тўрт устувор йўналиши бўйича тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва экологияни асраб-авайлаш масалалари Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида янги босқичга кўтарилди. Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган юқумли ва юқумсиз касалликлар кўрсаткичлари кескин камайиб бораётганлиги ва бунда давлат бюджети ҳисобидан болаларни ўн иккита хавфли касалликка қарши эмлаш тақвими режали ташкил этилгани муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда, – деди вазир А. Шадманов.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, юртимизда ушбу халқаро анжуманда муҳокама этилаётган долзарб масалалардан бири сил касалликларини даволаш бўйича юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, сил касалликларини даволаш самарадорлиги айни пайтда 87 фоизга етказилди. Яна бир эътирофга лойиқ ютуғимиз, ЖССТ маълумотига кўра, силга қарши олиб борилган тадбирларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фтизиатрия хизматининг Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олгани бўлди. Бу албатта, давлатимизнинг инсон саломатлигига бўлган эътибор ва ғамхўрлигидан далолатдир.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг маърузасидан сўнг ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Қайд этилишича, Ўзбекистон тиббиётида яратилаётган янги тизим "Саломатлик – 2020" стратегиясига тўла мос келади.

Анжуман давомида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан икки томонлама алоҳида учрашув ўтказди. Ўзаро мулоқотлар чоғида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражасининг оширилаётгани, шунингдек, соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, истиқболдаги режалар ва дастурлар ҳақида маълумот берилди. Суҳбат давомида Т. Гебрейесус ва Жужанна Якаб мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон тиббиётини ислоҳ қилиш даражаси юқори эканлигини таъкидлаб, улар Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасида мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилувчи кўп томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳар доим тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашув давомида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов икки йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик шартномасини ҳам имзолашди.

Ўз мухбиримиз.

№ 38, 15.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.