Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

118 ТУРДАГИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Мамлакатимиз фармацевтика соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва мавжудларини модернизация қилиш, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самара бермоқда.

Буни Наманган вилоятида фаолият юритаётган "Merrymed Farm" масъулияти чекланган жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. 2011 йил март ойида фаолият бошлаган корхонанинг моддий-техник базаси йилдан-йил мустаҳкамланди, ишлаб чиқаришга илғор технологиялар жорий қилиниб, янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилди. Айни пайтга келиб Фарғона водийсидаги энг йирик фармацевтика корхонасига айланди. Дастлабки йили бу ерда 8 турдаги 5 миллион 901 минг 761 қадоқ таблетка ишлаб чиқарилган бўлса, ўтган 5 йил мобайнида босқичма-босқич капсула, ампулали инъекция, кукун кўринишидаги антибиотик, инфузия, мазь, гален, сироп, суспензия каби дори-дармонлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бугунги кунда 10 фармакологик гуруҳдаги 118 тур дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Ўша йили корхонада 27 киши ишлаган бўлса, бугун 270 киши меҳнат қилмоқда. Ишчиларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар.

Ўтган йилларда ушбу дори-дармонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 6 та қўшимча цех қурилди. Қурилиш ва техник-технологик жиҳозлаш бўйича корхонанинг ўз маблағи ва банк кредитлари ҳисобидан умумий қиймати 45 миллиард 906 миллион сўмликдан зиёд лойиҳалар амалга оширилди. Хитойлик ҳамкорлар иштирокида ташкил этилган корхона фаолияти фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сақлаш, транспорт-логистика, маркетинг жараёнларини тўлалигича ўзида мужассам этган. Ишлаб чиқаришдаги биринчи талаб, яъни юқори сифат, айниқса, фармацевтика корхоналари учун бош мезондир. Зеро, бундай корхона маҳсулоти инсон саломатлиги учун хизмат қилиши керак.

– Ўсимлик ва синтетик хом ашёдан дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонамизда халқаро стандарт талабларини амалда қўллаш бўйича стратегик режалар муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда, – дейди корхона сифат таъминоти бўлими бошлиғи Мансур Қутбиддинов. – Жумладан, 2012 йилда халқаро стандарт талаблари асосида ISO 9001 сифат менежменти тизими ҳамда жорий йилда GMP – "Яхши ишлаб чиқариш амалиёти" стандартлари жорий қилиниб, тегишли сертификатлар олинди. Маҳсулот сифатини назорат қилиш корхона фармакопия мақолалари, Британия (ВР), Америка Қўшма Штатлари (USP), Япония (JP) фармакопия мақолаларига асосан амалга оширилмоқда. Ускуналар ва ёрдамчи матиериаллар, хом ашё, бутловчи қисмлар сақлаш омборлари хавфсизлиги тўлиқ таъминланган. Қурилишда девор ҳамда шифтларни тозалаш ва дезинфекция қилиш, ҳарорат ва ҳаво намлигини зарур меъёрда тутиб туриш қулайликлари кўзда тутилган. Бу корхонамизнинг дунё бўйича GMP сертификатига эга 150 дан зиёд корхоналар рўйхатининг биринчи бешталигидан жой эгаллашида муҳим омил бўлмоқда.

Корхона маҳсулотлари сифатини назорат қилиш энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган синов лабораторияларида халқаро стандартлар бўйича миллий эксперт-аудиторлар томонидан амалга оширилади. Лаборатория жиҳозларининг айримлари мамлакатимизда ягона ҳисобланади.

– Ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари синов турлари бўйича 98 фоиз шу ерда синовдан ўтказилади, – дейди синов лаборатория мудири Зарифа Турдиева. – Жумладан, Япониянинг "Shimadzu" русумли ускуналари мажмуи ёрдамида хом ашё ва тайёр маҳсулотнинг ташқи кўриниши, чинлиги, ранги, водород кўрсаткичи, механик заррачалар мавжудлиги, тўлдириш ҳажми, стерилланганлиги, бактериал эндотоксин кўрсаткичи, миқдорий таҳлил, ёрлиқланиши ва қадоқланиши қатъий текширувдан ўтказилади.

Ҳозир корхонада умумий қиймати 10 миллион долларга тенг инфузион эритмалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда.

Акрамжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ. ЎзА.

№ 31, 28.07.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.