Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ПАРЛАМЕНТ ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲОЛАТИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқди.

Депутатлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолиятини танқидий-таҳлилий муҳокама қилдилар. Кейинги пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Депутатлар шошилинч тиббий ёрдам давлатимиз раҳбарининг алоҳида назоратида турганлигини қайд этиб ўтдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартда қабул қилинган "Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Депутатлар таъкидлаганидек, Қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тез тиббий ёрдамнинг тезкорлиги, сифати ва ундан фойдаланиш даражасини ошириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш имконини беради.

Айтиб ўтилганидек, шошилинч тиббий ёрдам хизматининг госпиталь бўғини бўлинмаларида (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларида) 8324 та ўрин мавжуд бўлиб, уларда ҳар йили 800 минг нафардан зиёд бемор стационар, 1,7 миллион нафардан зиёд киши амбулатория ёрдами олади, стационар шароитларда 200 мингдан зиёд мураккаб операция ва амбулатория шароитларида 237 мингта операция амалга оширилади. Бундан ташқари, тез ёрдам бригадалари томонидан йилига 7,2 миллиондан зиёд чақирув бўйича хизмат кўрсатилади. Шошилинч тиббий ёрдам хизмати бўлинмаларига бўлган ҳар йилги мурожаатлар сони 10 миллионга етади. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бир йилда 1000 дан зиёд ангиографик тадқиқотлар, 40 мингга яқин мульти слайд компьютер-томография ва магнит-резонанс-томография текширувлари, 5 мингдан ортиқ бронхоскопия ва 2 мингдан зиёд турли эндоскопик текширувлар амалга оширилади.

Шунингдек, илмий марказ томонидан ҳар йили коронар етишмовчилиги, юрак пороклари асоратлари, аорта ёйи аневризмаси ва ўпка артерияси тромбоэмболияси мавжуд бўлган 200 нафардан зиёд мураккаб ва оғир аҳволдаги беморга шошилинч кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатилади.

– Ўзбекистон Республикасида шошилинч тиббий ёрдам тизими шакллантирилди, тегишли хизматларнинг иши йўлга қўйилиб, улар томонидан беморларга малакали хизмат кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Шерзод Қулматов. – Маълумки, шошилинч тиббий ёрдам ўзига хос хусусиятларга эга, чунки беморлар оғир ҳолатларда ёрдамнинг ана шу турига мурожаат этадилар. Буни инобатга олган ҳолда, депутатлар жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш пайтида шошилинч тиббий ёрдам соҳасига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Шуни таъкидлаш керакки, республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида тез тиббий ёрдам хизматлари ишлаб турибди, уларнинг бригадалари зарур асбоб-ускуналар, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланган. Шу билан бирга мамлакатимиз Президентининг Қарорини бажариш доирасида ҳали кўп ишларни амалга ошириш керак.

– Бугунги мажлисда депутатларга республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишга доир фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилди, – дея қайд этди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокори Умидулло Рисқиев. – Парламент билан ишлаш бизга катта масъулият юклайди. Айни вақтда олдимизда турган вазифаларни ҳал этиш учун кенг имкониятлар очилмоқда. Тиббий жиҳозларнинг эскирганлиги, кадрлар етишмовчилиги каби долзарб муаммолар Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда ҳал этилмоқда. Зарур дори воситалари билан ўз вақтида таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Марказимизда ушбу масала алоҳида аҳамиятга эга, чунки амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт.

Мажлис давомида депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 26, 30.06.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.