Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Янгиликлар

ЯНГИ ЛОЙИҲА БАЁННОМАСИ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йил 28 июнь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Юқумли бўлмаган касалликлар (ЮБК)ни профилактика ва назорат қилиш" техник ҳамкорлик лойиҳаси бўйича фикрлашув баённомасини имзолашди.

Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши JICAнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистонда янги лойиҳани ишга туширишини англатади. Мулоқотлар якунига кўра, икки томон Жамоатчилик саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти JICA билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳани ташкиллаштириш учун масъул этиб белгиланганига келишилди. Қайд этиш жоизки, лойиҳани амалга ошириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига, хусусан, фуқаролар соғлиғини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантиришни қамраб олган 4 та устувор йўналишга тўлиқ мос келади. Унга кўра, "Юқумли бўлмаган касалликларни профилактика ва назорат қилиш" техник ҳамкорлик лойиҳаси мақсадли ҳудудларда, хусусан, республикамизнинг Тошкент ва Навоий вилоятларида юқумсиз (асосан юрак қон-томир ва қандли диабет) касалликлар бўйича хавф омиллари кўрсаткичларини пасайтириш борасидаги фаолиятларга ёрдам беради. Шу билан бир қаторда, лойиҳа мақсадли ҳудудларда юқумли бўлмаган касалликларнинг баъзи кўринишларига қарши курашишда сурункали юқумли бўлмаган касалликларни мониторинг баҳолаш билан бирга бирламчи тиббиёт муассасаларидаги фаолиятларни янада шакллантириш мақсадида маълумотларни самарали тўплаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва тақсимлаш ишларини амалга оширишда, шунингдек, келгусида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жамоатчилик саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти филиаллари салоҳиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшади.

Бундан ташқари, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича мавжуд услубий материалларни танқидий жиҳатдан кўздан кечириш бўйича ишлар ҳамда жойлардаги мутахассислар ва тиббиёт ходимларини Япония ва Ўзбекистонда малакасини ошириш чоралари амалга оширилади. Мазкур курсларни ташкиллаштириш жойлардаги тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва кундалик ҳаётда ўз саломатлиги ҳақида яхшироқ қайғуриш борасида сурункали юқумли бўлмаган касалликларга чалинган инсонларга ёрдам бериш учун юқумли бўлмаган касалликларни профилактика қилишга йўналтирилган бўлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, юқумли бўлмаган касалликлар дунё бўйича глобал муаммога айланиб, инсонлар саломатлигига жиддий хавф солмоқда. Хасталикларнинг бу тоифасига юрак қон-томир, саратон, қандли диабет, ортиқча вазн, руҳий, нафас йўлларининг сурункали ҳамда таянч-ҳаракатланиш тизими касалликлари киради.

№ 26, 30.06.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.